Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.84K subscribers
93.3K photos
6.71K videos
60 files
13.3K links
Download Telegram
#online

Давлатобод тумани сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ва профилактика инспекторлари билан учрашув ўтказди

Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев ва туман ИИБ бошлиғи Бобуржон Шукуровлар, профилактика инспекторлари ҳамда маҳалла раислари билан навбатдаги учрашувни ўтказди.

Учрашув давомида ҳудудларда ижтимоий муаммоларни бартараф этиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини мустаҳкамлаш, шунингдек, маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Туман ҳокими мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли топшириқлар берган бўлса, туман ИИБ бошлиғи ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва профилактик тадбирларни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, учрашувда чет элда меҳнат миграциясида бўлган фуқароларни юртга қайтариш ва улар билан ишлаш масалалари муҳокама қилинди. Сектор раҳбарлари бу борада маҳалла ва профилактика инспекторларига фуқароларнинг ижтимоий ҳамда ҳуқуқий муаммоларини ҳал этиш ва уларни жамиятга қайта интеграция қилиш бўйича аниқ вазифалар юклади.

Хусусан, туман ҳокими профилактика инспекторлари ва маҳалла раисларига фуқаролар билан яқин мулоқот ўрнатиш, муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш ҳамда ижтимоий шерикликни кучайтириш бўйича аниқ йўналишларни белгилаб берди.

Учрашув якунида маҳалла раислари ва сектор раҳбарлари ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, долзарб масалаларни биргаликда ҳал этишга тайёр эканликларини маълум қилишди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
Давлатободда иссиқлик тизимини модернизация қилиш ишлари давом этмоқда

Давлатобод туманида иссиқлик таъминотини модернизация қилиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Бу жараёнда янги қувватларни ишга тушириш билан бирга аҳолига тушунтириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Маълумотларга кўра, РК-2 қозонхонасининг қурилиши ва тармоқларни тортиш ишлари давом этмоқда. Лойиҳа доирасида "Халқлар дўстлиги", "Умид", "Янги Тонг", "Истиқлол" ва "Давлатобод" маҳаллаларидаги 198 та кўп қаватли уй, 8752 хонадон ва 14 та ижтимоий объект қамраб олинади.

Аҳоли учун энергия самарадор иссиқлик тизимининг афзалликлари тушунтирилмоқда. Марказлашган тизимга уланиш имкониятлари ва янги тизимнинг қулайликлари ҳақида кенг тарғибот ишлари ташкил этилмоқда.

Туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев лойиҳа доирасидаги амалий ишлар билан танишиб, келгусидаги вазифалар бўйича кўрсатмалар бердилар. Ушбу лойиҳа нафақат турмуш даражасини яхшилаш, балки энергия ресурсларидан самарали фойдаланишга ҳам хизмат қилади.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh