#online
Муҳокама йиғилиши ўтказилди
Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев раҳбарлигида навбатдаги муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Унда соҳага дахлдор тегишли ўринбосарлари, ташкилот раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, банк вакиллари ва бўлим бошлиқлари иштирок этди.
Йиғилишда тумандаги ижтимоий-иқтисодий масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, аҳоли томонидан оилавий бизнесни ривожлантириш мақсадида олинган кредит маблағларининг ўз вақтида қайтарилиши ҳолати таҳлил қилинди.
Шунингдек, янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг доимий даромад манбаларига эга бўлишини таъминлаш масалалари муҳим аҳамият касб этди. Йиғилиш давомида масъул раҳбарларга ушбу йўналишларда самарали иш ташкил этиш бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Таҳлилий натижалар ва муҳокама қилинган масалалар асосида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Давлатободда иссиқлик тизимини модернизация қилиш ишлари давом этмоқда
Давлатобод туманида иссиқлик таъминотини модернизация қилиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Бу жараёнда янги қувватларни ишга тушириш билан бирга аҳолига тушунтириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Маълумотларга кўра, РК-2 қозонхонасининг қурилиши ва тармоқларни тортиш ишлари давом этмоқда. Лойиҳа доирасида "Халқлар дўстлиги", "Умид", "Янги Тонг", "Истиқлол" ва "Давлатобод" маҳаллаларидаги 198 та кўп қаватли уй, 8752 хонадон ва 14 та ижтимоий объект қамраб олинади.
Аҳоли учун энергия самарадор иссиқлик тизимининг афзалликлари тушунтирилмоқда. Марказлашган тизимга уланиш имкониятлари ва янги тизимнинг қулайликлари ҳақида кенг тарғибот ишлари ташкил этилмоқда.
Туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев лойиҳа доирасидаги амалий ишлар билан танишиб, келгусидаги вазифалар бўйича кўрсатмалар бердилар. Ушбу лойиҳа нафақат турмуш даражасини яхшилаш, балки энергия ресурсларидан самарали фойдаланишга ҳам хизмат қилади.

Ғирвон бозорида нарх-наво, ободонлаштириш ва жамоат тартиби ўрганилди
Давлатобод тумани ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари бугун туманнинг энг йирик савдо марказларидан бири бўлган "Ғирвон Савдо Комплекси"да бўлиб, бозор ҳудудидаги нарх-наво, ободонлаштириш ишлари ва жамоат тартибини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганди.
Бозор аҳолининг турли эҳтиёжларини қондириш мақсадида фаолият юритиб келмоқда. Ишчи гуруҳ текширувлар давомида маҳсулот нархлари аҳоли талаб ва имкониятларига мос бўлиши кераклигини таъкидлади.
Ҳозирда бозор ҳудудида қайта ишлаш корхоналари, кичик бизнес субъектлари ва хусусий тадбиркорлар самарали фаолият кўрсатмоқда. Чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик соҳаларига ихтисослашган хўжаликлар ҳам бозорни турли озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаб, аҳолига хизмат қилмоқда.
Ободонлаштириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Бозор ҳудудида кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилиб, ноқонуний қурилмалар аниқланди ва улар бўйича қонуний чоралар кўрилди. Шу билан бирга, айрим тадбиркорлар ва савдогарларга тушунтириш ишлари олиб борилди.
Бундай ташаббуслар аҳоли фаровонлигини таъминлаш, бозор шароитларини янада яхшилаш ҳамда савдо маданиятини юксалтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.