Давлатобод туманида “Яшил макон” доирасида кўчат экиш тадбири ўтказилди
Юртимизда кенг кўламда амалга оширилаётган «Яшил макон» умуммиллий ҳаракати доирасида табиатни асраш ва экологияни яхшилаш мақсадида навбатдаги тадбир ташкил этилди.
Давлатобод туманидаги 58-сонли умумий ўрта таълим мактабида кўчат экиш тадбири ўтказилди. Ушбу хайрли ташаббусда Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Қ.Исаев, бошқарма вакили О.Боймирзаев ҳамда мактаб директори З.С.Паттаев иштирок этди.
Тадбир давомида мактаб ҳудудида 20 дан ортиқ бодом ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Бу каби экологик акциялар нафақат атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ҳисса қўшади, балки ёш авлоднинг табиатга меҳр-муҳаббатини оширишга хизмат қилади.
"Яшил макон" ҳаракати доирасидаги тадбирлар давом этмоқда...
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

"Яшил макон" акцияси доирасида оммавий дарахт экиш тадбири ўтказилди
Давлатобод туманидаги "Янги Ўзбекистон" боғида "Яшил макон" умумхалқ дарахт экиш акцияси доирасида навбатдаги тадбир уюшқоқлик билан ташкил этилди.
Мазкур тадбирда туман ҳокими Анваржон Тожимирзаев сўзга чиқиб, мамлакатимизда экологик муҳитни яхшилаш ва яшил майдонларни кенгайтиришга қаратилган "Яшил макон" акциясининг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди. У ўз нутқида ушбу ташаббус келажак авлодлар учун барқарор экологик муҳит яратишдаги муҳим қадамлардан бири эканини таъкидлади.
Тадбирда туман ҳокимлиги, корхона ва ташкилотлар вакиллари фаол иштирок этиб, "Янги Ўзбекистон" боғида бир ярим мингдан зиёд манзарали дарахт кўчатларини экишди.
Бу каби акциялар табиатни асраш, шаҳар ва туманларимизни ободонлаштириш йўлида катта ҳисса қўшмоқда.

Ўрта Ровустон маҳалласида кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди
Давлатобод туманининг Ўрта Ровустон маҳалласида "Яшил макон" лойиҳаси доирасида атроф-муҳитни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Ушбу ташаббус доирасида маҳалла ҳудудига 500 туп атиргул, 150 туп арча ва 150 туп павлония кўчатлари экилди.