Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.98K subscribers
94.8K photos
6.88K videos
62 files
13.7K links
Download Telegram
Йиғилишда ҳокимлар томонидан экспортни бажариш учун бошқа вилоятдан келган тадбиркорларга тўсқинлик қилиш ҳоллари ҳалигача учраётгани кўрсатиб ўтилди. Оқибатда харидори ва маблағи тайёр экспортчилар маҳсулотсиз қолиб кетаяпти.

Бундан буён экспорт жараёнида фитосанитар сертификатда маҳсулот етиштирилган ҳудуд мажбурий кўрсатиладиган тизим бўлиши эълон қилинди. Шунда экспортчиларимиз сунъий тўсиқларга учрамайди.

Масъул идораларга божхона ва карантин маълумотлар базасини интеграция қилиб, бу тизимни ишлатиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Кун тартибидаги асосий масалалардан ташқари давлатимиз раҳбари атроф-муҳит мавзусига ҳам тўхталди.

Мутасадди раҳбарлар Андижон, Жиззах, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича 1,3 миллиард долларлик лойиҳаларни тезлаштириш бўйича ишлар қандай олиб борилаётгани юзасидан ҳисобот берди.

“Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида ҳудудларда ишлар қай даражада ташкил этилаётгани таҳлил қилинди ва тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, вазирлар, ҳокимлар ва тармоқ раҳбарларининг масъулиятини кучайтириш, барча топшириқларнинг сўзсиз ижросини таъминлаш, назорат тизимини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Йиғилишда қишлоқ хўжалиги учун масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари, ҳокимларнинг ҳисоботлари, тадбиркорларнинг фикрлари тингланди.

Facebook|Instagram|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O‘zingiz va oila aʼzolaringizni is gazi xavfidan himoya qiling
———
Ўзингиз ва оила аъзоларингизни ис гази хавфидан ҳимоя қилинг
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мева-сабзавот етиштириш, қайта ишлаш ва экспортини кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание, посвященное мерам по увеличению производства, переработки и экспорта плодоовощной продукции.

#Mirziyoyev #videoselektor #mevasabzavot #eksport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
🌤 ☀️ Наманганда 29 ноябрь куни 17 даражагача илиқ бўлади

▫️Республика Гидрометеорология маркази 29 ноябрь, жума куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Кечаси 2-7, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

▫️Республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор), айрим жойларда кучли ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Очередной выпуск газеты «Наманганская правда» (29.11.2024 г.)

Читайте в этом номере:

Трибуна хокима: Деловая и инвестиционная среда Намангана вышла на новый уровень

Каждый вносит свой вклад в сохранение природы

Путешествие в мир пенсионного законодательства

Обрубить корни коррупции

«Наманганская правда»: знать, чем живет родной город

Подробнее
Ҳудудларда ободонлаштиришга масъул ходимларга йўриқнома ўтказилди

Айни кунларда Давлатобод туманидаги аҳоли яшаш хонадонлари яқинида маиший чиқиндиларни ташиб чиқишда сусткашликка йўл қўйилаётгани ҳақида мурожаатлар сони кўпайган.

Юқоридаги масалаларни ҳал этиш мақсадида, тегишли ташкилотлар билан танқидий муҳокама ўтказилди. Мусаффо иқлим МЧЖ хайдовчилари, ва масъуллари билан профилактик сухбат олиб борилиб, маиший чиқиндилар вақтида олиниши тушунтирилди.

Шунингдек хайдовчиларга етишмаётган ишчи ходимлар (юкловчи) бириктирилди.

Ҳудудларда маиший чиқиндиларни олиш график режага асосан бажарилиши, йўналишдан четга чиқмаслик кўрсатмаси берилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh