Давлатобод туманида кунлик масалалар бўйича муҳокама йиғилиши ўтказилди
Бугун Давлатобод туман ҳокимлигида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигида кунлик долзарб масалалар бўйича йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда туман иқтисодиёт котибияти, камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими, туман микрокредит банки вакиллари ҳамда барча ҳоким ёрдамчилари иштирок этишди.
Кун тартибида маҳаллий солиқларни тўлаш, муаммоли кредитларни тезкор ундириш, қуёш панелларини ўрнатиш, аҳолини бандлик билан таъминлаш, ўзини-ўзи банд қилиш дастурлари ва микролойиҳаларни шакллантириш ва ишга тушириш каби масалалар муҳокама қилинди.
Мазкур йиғилишда иқтисодий барқарорликни таъминлаш ҳамда аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган муҳим кўрсатмалар берилди.
Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўзбекистон_24
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди

Давлатободда иссиқлик тизимини модернизация қилиш: амалий ишлар ва аҳоли билан мулоқот
Давлатобод туманида иссиқлик таъминотини модернизация ва реконструкция қилиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бу жараёнда нафақат янги қувватларни ишга тушириш, балки аҳолига тушунтириш ва тарғибот ишларини йўлга қўйишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Маълумот учун, тумандаги РК-2 қозонхонасининг қурилиши ва тармоқлар тортиш ишлари изчил давом этмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида "Халқлар дўстлиги", "Умид", "Янги Тонг", "Истиқлол" ва "Давлатобод" маҳаллаларида жойлашган 198 та кўп қаватли уй, 8752 хонадон, 26 136 нафар аҳоли ҳамда 14 та ижтимоий объект қамраб олинади.
Энергия самарадор иссиқлик тизимини жорий этиш ва аҳоли учун қулай шароит яратиш мақсадида туман ҳокими раҳбарлигида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Ҳар бир хонадон учун индивидуал таклифлар ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу таклифларда марказлашган, тежамкор иссиқлик манбаига уланишнинг афзалликлари тушунтирилмоқда.
Шунингдек, кўп қаватли уйларнинг иссиқлик таъминотини тиклаш ва янги тизимни қуриш жараёнлари ҳақида аҳолига аниқ маълумотлар бериляпти. Бунда иссиқлик батареяларини ўрнатиш ҳамда янги тизим имкониятлари ҳақида батафсил тушунтиришлар ўтказилмоқда.
Бажарилаётган ишлар самарадорлигини баҳолаш мақсадида Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев ушбу ҳудудда бўлиб, лойиҳа доирасидаги ишлар билан яқиндан танишиб, келгусидаги вазифалар юзасидан кўрсатмалар бердилар.
Бу каби лойиҳалар нафақат туман аҳолисининг турмуш даражасини яхшилашга, балки энергия ресурсларидан самарали фойдаланишга ҳам хизмат қилади.

Уй-жой қурилишида назорат кучайтирилмоқда
Аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Давлатобод тумани сектор раҳбарлари томонидан ҳудудларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу тадбирлар доирасида мавжуд турар-жой масалалари ўрганилиб, янги кўп қаватли уйлар қурилиш жараёнлари назорат қилинмоқда.
Қурилиш сифатини ошириш, лойиҳаларнинг белгиланган муддатда бажарилишини таъминлаш ва аҳолининг талабига жавоб берадиган инфратузилмани яратиш ишлари устувор вазифа сифатида белгиланган. Мазкур ўрганишлар натижасида камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш учун тегишли чоралар кўрилмоқда.
Мутасаддилар бу борадаги ишларни тизимли равишда давом эттиришни режалаштирган бўлиб, уй-жой билан таъминлаш бўйича давлат дастурини тўлиқ амалга оширишга интилмоқда. Натижада минглаб оилалар замонавий ва қулай шароитларга эга уй-жойларга эга бўлиши кутилмоқда.

Давлатобод тумани сектор раҳбарлари ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Давлатобод туманининг “Порлоқ" маҳалласида жойлашган "Янги Ўзбекистон ёшлар зиё маскани — Ахборот кутубхонасида" бўлиб ўтган учрашувда туман ҳокими, туман прокурори, туман ИИБ, туман ДСИ раҳбари ёшлар билан юзма-юз мулоқотда бўлдилар.
Учрашув давомида ёшлар томонидан билдирилган мурожаат ва таклифларнинг ҳар бири синчиковлик билан ўрганилиб, ҳал этиш учун масъулларга бириктирилди.