Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.84K subscribers
93.3K photos
6.71K videos
60 files
13.3K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Diyor yangiliklari |Davlatobod tumanida mehnat yarmarkasi bo'lib o'tdi .13.11.2024

TELEGRAM | YOUTUBE | REKLAMA | LIVE
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Hurmatli fuqarolar!

Yurtimizda 15-noyabrdan 15-dekabrga qadar "Yong‘in xavfsizligi oyligi"o‘tkazilish rejalashtirilgan

Tadbirda faol ishtirok eting!

Yong‘in xavfsizligi qoidalariga rioya qiling!!!
🔰 Ипотека субсидияларини олиш учун аризаларни баҳолаш мезонлари ўзгарди

▫️Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан аризаларни кўриб чиқиш энди subsidiya.idm.uz махсус платформасида амалга оширилади. Ягона портал (my.gov.uz) орқали мурожаат қилинганда аризалар автоматик равишда унга йўналтирилади, давлат хизматлари марказлари эса мурожаат қилингандан кейин бир соат ичида уларни тизимга киритиши керак.

Уларни баҳолашда ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи (эри)нинг даромадлари билан бир қаторда энди кафиллик қилувчиларнинг яқин қариндошлари даромадлари ҳам ҳисобга олинади. Баҳолаш учун 12 ойгача бўлган давр учун ўртача даромаддан фойдаланилади.

Аризаларни баҳолашда фойдаланиладиган ижтимоий мезонларнинг янги тизими тасдиқланди.
Президент Шавкат Мирзиёев касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по раннему выявлению и эффективному лечению заболеваний.

#Mirziyoyev #taqdimot #tibbiyot #takliflar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
🌤 ☀️ Наманганда 15 ноябрь куни 12 даражагача илиқ бўлади

▫️Республика Гидрометеорология маркази 15 ноябрь, жума куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

▫️Республикамизнинг тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
❗️Президент қарорига асосан, 2025 йилдан бошлаб:

▫️Бўш иш ўринларига ишга жойлаштириш бўйича йўлланмаларни маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси томонидан бериш тизими жорий этилади.
#online

Шавкатжон Абдураззоқов бугун вилоят марказидаги бунёдкорликлар билан танишмоқда


Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бугунги ўрганишларини Давлатобод туманидаги “Янги Ўзбекистон боғи"дан бошлади.

Дастлаб аввал берилган топшириқлар ижросини назорат қилди. Масъуллар билан суҳбатлашиб, юзага келган муаммоларни ўрганди ва уларни бартараф этиш ҳамда ишларни тезлаштириш бўйича зарур кўрсатмалар берди.

Шунингдек, вилоят раҳбари боғдаги дам олиш масканлари, болалар майдончалари, сунъий кўл ва "Ватанпарварлик боғи" қурилиши билан танишиб, бу ерда аҳоли учун янада қулай ва замонавий шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратди.

Ташриф давомида Шавкатжон Абдураззоқовга “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида боғ ҳудудида турли манзарали дарахтлар экиш режаси тақдимот қилинди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Давлатобод туманидаги "Отчопар" ўйингоҳида ташкил этилган “Чавандозлар мактаби” фаолияти билан танишди.

Миллий гвардиянинг Наманган вилояти бўйича Бошқармаси қошидаги “Чавандозлар мактаби” от спортини ривожлантириш йўлида самарали фаолият юритмоқда.

Вилот ҳоким муассаса фаолияти, ёшлар ўртасида спортга қизиқишни ошириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган чора-тадбирлар билан танишди.

Шавкатжон Абдураззоқов мактаб раҳбарияти билан учрашувда уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини тинглаб, моддий-техника базасини яхшилаш бўйича лойиҳа тайёрлаш ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш бўйича кўрсатма берди.

Шунингдек,  “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган кўчат экиш тадбирида иштирок этди.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube