Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.73K subscribers
93.3K photos
6.73K videos
61 files
13.4K links
Download Telegram
ВМ 749 қарор Ипотека.pdf
2.8 MB
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ипотека кредитларини ажратиш механизмлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ВМ-749-сонли (11.11.2024й.) қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш учун даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни аниқлаш мезонларини, субсидияни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.

☑️Унга кўра,
▪️ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидияларни тўлаб беришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этилади;

▪️ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлаб бериладиган фуқароларни танлаб олиш мезонларини такомиллаштирилади;

▪️тижорат банклари томонидан фуқароларга ажратилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш тартибини белгиланади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президенти Қозоғистон ва Озарбайжон Президентлари билан биргаликда "яшил" энергетикани ривожлантириш лойиҳасига старт берди

Президент Узбекистана вместе с Президентами Казахстана и Азербайджана дал старт проекту по развитию "зеленой" энергетики

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бокуда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел в Баку встречу с Президентом Азербайджанской Республики Ильхамом Алиевым.

#Mirziyoyev #uchrashuv #Ozarbayjon #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Илҳом Алиев учрашув ўтказиб, Хонканди шаҳрида қўшма фабрикани ишга туширдилар

Президент Шавкат Мирзиёев и Президент Ильхам Алиев провели встречу и запустили совместную фабрику в городе Ханкенди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Чехия Республикаси Бош вазири Петр Фиала билан учрашув ўтказди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел встречу с Премьер-министром Чехии Петром Фиалой.

#Mirziyoyev #uchrashuv #Chexiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Давлатобод тумани сектор раҳбарлари ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Давлатобод туманининг “Порлоқ" маҳалласида жойлашган "Янги Ўзбекистон ёшлар зиё маскани — Ахборот кутубхонасида" бўлиб ўтган учрашувда туман ҳокими, туман прокурори, туман ИИБ, туман ДСИ раҳбари ёшлар билан юзма-юз мулоқотда бўлдилар.

Учрашув давомида ёшлар томонидан билдирилган мурожаат ва таклифларнинг ҳар бири синчиковлик билан ўрганилиб, ҳал этиш учун масъулларга бириктирилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
"Бағрикенглик ҳафталиги" доирасида тадбирлар давом этмоқда

Давлатобод туманидаги "Янги Ўзбекистон – Ёшлар зиё маскани"нинг кенг айвонида "Бағрикенглик ҳафталиги" доирасида "Янги Ўзбекистон китоб ва кутубхонадан бошланади" шиори остида қардош халқлар ёзувчи ва шоирлари асарлари кўргазмаси ҳамда давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Республика маънавият ва маърифат маркази Давлатобод туман бўлими раҳбари Баходир Рахмонов нутқ сўзлаб, ёшларимизнинг китобга бўлган қизиқишини янада ошириш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, қардош халқлар томонидан ёзилган асарлар нафақат ўқувчилар томонидан қизиқиш билан қабул қилинаётганини, балки бу асарлар миллатлар ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутишини алоҳида қайд этди.

Кўргазмада 200 дан ортиқ бадиий, тарихий ва шеърий асарлар намойиш этилди. Тадбир давомида вилоятимиздаги миллий маданий марказлар, шоир ва ёзувчилар, адабиёт вакиллари, шунингдек, ёш китобхонлар ҳам иштирок этди. Улар ўзаро мулоқот қилиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди ҳамда кўргазмада тақдим этилган асарларнинг аҳамияти ҳақида баҳс-мунозара ўтказишди.

Мазкур тадбир ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, уларнинг маънавий дунёқарашини бойитиш ва миллатлараро бағрикенглик руҳини мустаҳкамлашга ҳисса қўшиш мақсадида ташкил этилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh