Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.92K subscribers
94.9K photos
6.89K videos
62 files
13.8K links
Download Telegram
Наманганда «Бағрикенглик ҳафталиги»

11-16 ноябрь кунлари вилоят бўйлаб
«Ўзбекистон - бағрикенг диёр» шиори остида  тадбирлар ўтказилади.

Шу муносабат билан Нодирабегим номли вилоят ахборот кутубхона марказида матбуот анжумани бўлиб ўтди


Унда вилоят ҳокимлиги вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, маданий марказлар ва диний идоралар вакиллари иштирок этишди.

Анжуман “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” шиори остида ташкил этилган бўлиб, турли миллат ва дин вакиллари ўртасидаги ўзаро ҳурмат, бағрикенглик ғояларини мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлар мазмун-моҳиятига бағишланди.

Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари Дилором Абдураҳимова, вилоят ҳокимлиги котибият мудири Дилмурод Нурматов юртимизда турли миллат ва элат вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат, миллатлараро тутувлик ва бирдамликни мустаҳкамлаш йўлида олиб борилаётган ишлар ҳақида тўхталдилар.

Тадбир давомида “Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан ҳудудда ўтказилиши режалаштирилган бир қатор тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Жумладан, маданий тадбирлар, маърифий учрашувлар, ёшлар вакиллари ўртасида бағрикенглик ғоясини кенг тарғиб қилиш мақсадида махсус ўқувлар ташкил этилиши назарда тутилган. Бу тадбирлар орқали ёшларда бағрикенглик ва бирдамлик ҳисларини шакллантириш, уларни турли миллат ва дин вакилларининг қадриятларига ҳурмат билан қарашга ўргатиш мақсад қилинган.

Матбуот анжумани якунида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан фаол иштирок этишди ва тадбир ташкилотчилари томонидан уларнинг саволларига атрофлича жавоблар берилди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
#Билган_яхши

⚡️Давлат хизматчисининг ташқи кўринишида расмийлик ва камтарлик бўлиши лозим

Давлат хизматчиларининг хизмат фаолиятидаги ташқи кўриниши ва кийиниш услуби фуқароларнинг давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига ҳурматини, шу жумладан давлат хизматининг нуфузини оширишга хизмат қилиши керак.

Давлат хизматчисининг ташқи кўриниши меҳнат шароитлари ва хизмат турига қараб, хизмат мажбуриятларини бажариши вақтида фуқароларнинг давлат ташкилотига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишига кўмаклашиши, умумий қабул қилинган иш услубига мувофиқ бўлиши ва расмийлик, холислик, камтарлик ва интизомни намоён этиши лозим.

Давлат хизматчиларининг иш жойида ташқи кўриниши ва кийиниш услубига оид қўшимча талаблар идоравий одоб-ахлоқ қоидалари ҳамда ички меҳнат тартибида белгиланиши мумкин.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари амалий ташриф билан Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдга келди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ogoh boʻling!

Hurmatli fuqarolar mavsum oldidan xonadoningizdagi isitish pechini dudburonini tozalatishni unutmang!!!

Shuningdek, isitish moslamalaridan foydalanishda belgilangan qoida talablarga amal qiling!.

Bu bilan siz oʻzingiz va yaqinlaringizning hayotini saqlab qolasiz!

Namangan FVB Axborot xizmati.
Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова ALIPH жамғармаси – маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича халқаро ташкилот вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда жамғарма ижрочи директори Валери Фреланд ва ALIPH жамғармаси бошқаруви раиси, Франция Президенти Эммануел Макроннинг маданий ҳамкорлик масалалари бўйича махсус вакили Бариза Ҳиари иштирок этди.

Учрашув давомида маданий мерос объектларини реставрация қилишда ҳамкорлик истиқболлари ҳамда номоддий маданий меросни асраб-авайлашга қаратилган дастур ва лойиҳаларни ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди. Алоҳида эътибор минтақанинг маданий мероси ва экотизимини муҳофаза қилишдан иборат бўлган Орол маданий саммити доирасидаги ҳамкорликдаги ишларга қаратилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев навбатдан ташқари араб-ислом саммитида нутқ сўзлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев выступил на внеочередном арабо-исламском саммите.

#Mirziyoyev #sammit #YaqinSharq #tinchlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг араб-ислом саммитидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на арабо-исламском саммите

Address by the President of the Republic of Uzbekistan Shavkat Mirziyoyev at the Arab-Islamic Summit

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
"ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ" ШИОРИ АСОСИДА ТАҒРИБОТ ТАДБИРЛАРИ

Давлатобод туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 58-сонли айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактабида ўқувчи ёшлар иштирокида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, талаба ёшлар ўртасида турли ҳил диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолишни олдини олиш юзасидан "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тарғибот тадбирида Давлатобод туман ҳокимлиги Дин ишлари бўйича қўмита мутахассиси Н.Орифжонов, туман ИИО ФМБ  ТҚК бўлими бошлиғи А.Ибодуллаев, мактаб директори З.С.Паттаев ва масъул раҳбарлар иштирок этдилар.


Тадбирда бугунги тахликали замонда турли ёт ғоялар ва ижтимоий тармоқлардаги хуружлардан сақланиш, дунёдаги содир бўлаётган воқеалардан хабардорлик ва юртимиздаги тинчлик-хотиржамликка шукроналик ҳиссини юксалтириш ҳамда ёшларга яратилаётган имкониятлардан тўғри ва оқилона фойдаланиш бўйича тушунчалар бериб ўтилди.