Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.44K subscribers
93.9K photos
6.79K videos
61 files
13.5K links
Download Telegram
Йиғилишда Жиззах вилояти Дўстлик тумани мисоли кўриб чиқилди.

Туманда хитойлик инвесторлар билан сув бошқарувини ақлли тизимга ўтказиш бўйича лойиҳа якунига етказилди.

Сув тақсимланадиган 2 мингта нуқтага ҳисоблагич ва видеокамера ўрнатилиб, кимга қанча сув боргани аниқ кўринади. Автоматлашган бошқарув орқали 20 фоиз, суғориш тармоқларини таъмирлаш ҳисобига яна 10 фоиз сув тежалади. Сув бошқаруви хусусий секторга берилиб, фермерлар билан кооперация тузилади.

Вилоятлар ҳокимларига Дўстликдаги янги тизимни ўрганиш, вилоятидаги сув таъминоти оғир ва харажати қиммат 1 тадан туманда Дўстлик тажрибасини жорий қилиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Ноябрь-март ойлари каналларни бетонлаш учун энг қулай вақтлиги таъкидланди. Ҳали 18 минг километр магистрал ва 94 минг километр ички каналларни бетонлаш зарур.

Каналларда йилига 13 миллиард куб метр сув йўқотилаяпти. Бу – Андижон, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Сирдарёнинг бир йил ишлатадиган сувига тенг.

Шу сабабли келгуси йилда бетонлашга 800 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.

Масъул идораларга 66 та магистрал канал лойиҳаси ва экспертизасини якунлаб, қурилиш ишларини тез фурсатда бошлаш, бунга арзон цемент етказиб беришни ташкил қилиш топширилди.

Умуман, ҳокимлар олдига фермер ва кластерлар билан биргаликда 1 апрелгача 15 минг километр ички ариқларни бетон қопламага ўтказиш вазифаси қўйилди.

Мутасаддилар ҳар бир каналга ажратилаётган ҳар бир сўмни мақсадли, тежамкорлик билан тўғри ишлатиш зарурлиги ҳақида огоҳлантирилди.

Facebook|Instagram|X
Ҳар бир каналга Ирригация университети, Сув муаммолари илмий институти, 9 та техникумни “дуал таълим” асосида бириктириш муҳимлиги таъкидлади.

Улар лойиҳадан бетонлаш тугагунча бўлган барча жараёнларни илмий ёндашув асосида кузатиб, тавсия ва хулосасини беради.

Каналларни бетонлаш ҳисобига сув оқими тезлашади. Бу – кичик ГЭСлар қуриб, электр олиш учун катта имконият.

Масалан, Навоий вилояти каналларида 11 мегаваттли 148 та микро ГЭС қуриш бошланди. Бунда маҳаллий компонент юқори бўлган, Навоийни ўзида ишлаб чиқарилаётган ускуналардан фойдаланилмоқда.

Умуман, республикада 2 мингта мана шундай микро ГЭС қуриб, йилига қўшимча 600 миллион киловатт электр олиш мумкинлиги таъкидланди.

Вилоят ҳокимлари олдига Навоий мисолида ўз ҳудудларининг саноат салоҳиятини ишга солиб, маҳаллий компоненти юқори бўлган шундай микро ГЭСларни лойиҳалаштириш ва барпо этиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X
Президентимиз 2025 йил сув хўжалигида “Насослар самарадорлигини ошириш йили” бўлишини таъкидлади.

Ҳозир республикадаги 2,5 миллион гектар ерни суғоришга 1 минг 600 дан зиёд насос станция йилига 6,8 миллиард киловатт электр сарфлаяпти. 2017 йилда 2 миллион гектарга 8,3 миллиард киловатт ишлатилар эди.

Хусусий шериклик асосида тежамкор насос ва қуёш панелларини ўрнатиб, 20 фоиз электрни тежаш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга Жиззах ва Наманган бош насос станцияларини шаффоф ва жозибадор шартда халқаро тендерга чиқариш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Фермер хўжаликларида 1 минг 700 та насос йилига 1 миллиард киловатт электр сарфлайди.

Уларга электр харажати учун бу йилги бюджетда 170 миллиард сўм субсидия режа қилинган эди. Келгуси йил бунга яна 250 миллиард сўм ажратилмоқда.

Масалан, хоразмлик 92 нафар деҳқон замонавий насос ўрнатиб, электрни 20 фоиз тежаяпти. Қуёш панели ўрнатиш ҳисобига эҳтиёжидан ортган электрни давлатга сотиб, ойига қўшимча 7-8 миллион сўм даромад олаяпти.

Хоразм тажрибасини кенгайтириш мақсадида электр харажати учун субсидияни насосларни янгилаш ва қуёш панеллари ўрнатишга боғлаш кераклиги қайд этилди.

Ушбу тажриба асосида ҳар йили 1000 тадан фермерни янги тизимга ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X
Республика бўйича 2 миллион гектарда сув тежовчи технологиялар жорий қилингани натижасида ўтган йилнинг ўзида 2 миллиард куб метр сув тежалди. 50 дан ортиқ маҳаллий корхона бундай технологияларни ўзимизда чиқараяпти.

Шундай бўлса-да, томчилаб суғориш жорий қилинди, деб ҳисобот берилган барча далаларда ҳам бу тизим ишламаяпти. Қорақалпоғистонда эса лазерли текислашга 10 миллиард сўм субсидия берилган бўлса-да, бу маблағ ишлатилмасдан қолмоқда.

Масъул идораларга лазерли текислаш, сув тежовчи технологияларнинг жорий этилиши ва ишлатилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш топширилди.

Қорақалпоғистонда мавжуд лазерли текисланган ернинг ҳар гектарига 1 миллион сўмдан субсидия бериш тизими энди Хоразмда ҳам жорий этилади.

Умуман, келгуси йилда сув тежовчи технологиялар учун 700 миллиард сўм субсидия, 2,5 триллион сўм кредит ажратилиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
Яна бир муҳим масала – баҳор ва куздаги сел сувларини йиғиб, суғоришда ишлатиш лозим.

Масалан, Қўшработ туманининг “Хонназор”, “Чорлоқ”, “Қўрғон”, “Шовона” ва “Қийқим” маҳаллаларидан ўтган сойдан йилига 36 миллион куб метр сув самарасиз оқиб кетади.

Бу ерда кичик сув омбори қурилса, 2,5 минг гектар ерни ўзлаштириш, янги ерларни интенсив сабзавотчилик учун аҳолига бериб, 4 минг ишсизни банд қилиш ва 600 та оилани камбағалликдан чиқариш мумкин.

Бундай сел сув омборларини Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Тошкент вилояти ва Фарғонадаги яна 9 та туманда барпо қилиб, 50 минг гектарда сув таъминотини яхшилаш имкони бор.

Шу муносабат билан мутасаддиларга 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Президент сув хўжалиги соҳасида кескин ўзгариш қилишнинг бирдан-бир йўли – рақамлаштириш эканини таъкидлади.

Насос станцияларига 1,7 мингта “онлайн” назорат қурилмаси ва 12 мингта “ақлли сув” қурилмаси олиб келинган. Лекин улардан олинадиган маълумотларни жамлаб, таҳлил қиладиган ахборот тизими йўқ.

Шу боис, Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув хўжалигини рақамлаштириш маркази ташкил этилади. Ушбу марказ сув истеъмоли ва уни ҳисобини юритишнинг ягона ахборот тизимини ишга туширади.

Ҳозирда сув солиғидан тушумнинг 40 фоизи туман сувчиларида қолмоқда. Лекин, 27 та туманда ундирилган сув солиғидан маблағ сув етказиш хизматларига ўтказиб берилмаган. Вилоят ҳокимликларига бир ҳафтада ушбу камчиликни бартараф қилиш топширилди.

Молия вазирлигига бундан буён сув солиғидан тушум бюджет ва сувчилар ўртасида автоматик равишда тақсимланишини таъминлаш топширилди.

Йиғилишда соҳа мутасаддиларининг ҳисоботлари, фермер хўжаликлари раҳбарларининг таклифлари тингланди.

Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида сув ва энергия манбаларидан оқилона фойдаланиш ҳамда йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по мерам рационального использования воды и энергетических ресурсов, а также сокращению потерь в сельском хозяйстве.

#Mirziyoyev #videoselektor #suv #samaradorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ш.Ш.Абдуразаковни Наманган вилояти ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Батафсил: https://uza.uz/posts/654797

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
#Об_ҳаво

"Ўзгидромет" Наманган вилояти бўйлаб 8 ноябрь  куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра:
Ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

ТОҒ ОЛДИ ВА ТОҒЛИ ҲУДУДЛАР
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда ФВБ ва экология бўлими ходимлари жиноят устида қўлга олинди.
Namangan viloyati bo'yicha 2 856 ta tadbirkorlik uchun yer uchastkalari mulk va ijara huquqi bilan savdoga chiqarildi:

▪️Mingbuloq tumanidan 185 ta (koʼrish)
▪️Kosonsoy tumanidan 175 ta (ko'rish)
▪️Namangan tumanidan 37 ta (koʼrish)
▪️Norin tumandan 78 ta (koʼrish)
▪️Pop tumandan 690 ta (koʼrish)
▪️To'raqo'rg'on tumanidan 441 ta (ko'rish)
▪️Uychi tumanidan 47 ta (ko'rish)
▪️Uchqo'rg'on tumanidan 80 ta (ko'rish)
▪️Chortoq tumanidan 246 ta (ko'rish)
▪️Chust tumanidan 487 ta (ko'rish)
▪️Yangiqo'rg'on tumanidan 252 ta (ko'rish)
▪️Namangan shahridan 16 ta (ko'rish)
▪️Yangi Namangan tumanidan 77 ta (ko'rish)
▪️Davlatobod tumanidan 45 ta (ko'rish)
Barcha hududlardan yer maydonlari savdoga chiqarildi, endilikda yerlar soni ko'payishda davom etadi.

📞 "E-AUKSION" vakili: 992072612 (soat 09:00 dan 18:00 gacha)
Давлатобод туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриги ўтказилди

Давлатобод туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида махсус кўрик ўтказилди. Тадбир давомида механизациялаштирилган йиғма командаларнинг муҳандислик техникалари ҳамда авария тиклаш гуруҳлари иштирокида кўргазмали сафарбарлик амалга оширилди.

Кўрикда Давлатобод туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, подполковник Авазбек Абдуллаев иштирок этди. У механизациялаштирилган йиғма команда таркибидаги махсус авария-тиклаш бригадаларининг асбоб-анжомлари, муҳандислик техникалари ва куч воситаларини кўздан кечирди. Шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган авария-қутқарув жараёнида амалга оширилиши зарур бўлган ишлар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берди.

Мазкур сафарбарлик тадбири куз-қиш мавсумида фавқулодда вазиятларда тезкор ва самарали иш юритишга қаратилган бўлиб, туман ҳудудида хавфсизликни таъминлаш борасида муҳим аҳамият касб этади.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh