Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.5K subscribers
102K photos
7.59K videos
67 files
15.2K links
Download Telegram
Наманган вилоятида инвестиция дастурлари ва экспорт кўрсаткичлари ижро ҳолати муҳокама қилинди

Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов инвестициялар, саноат, экспорт йўналишида 4-чорак ва йил якунлари бўйича белгиланган режалар ижроси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Наманган шаҳридаги “Маърифат маскани”да бўлиб ўтган тадбирда вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг соҳа бўйича ўринбосарлари, масалага даҳлдор вилоят ташкилотлари мутасаддилари иштирок этдилар.

Вилоят раҳбарига инвестиция, экспорт, “Наманган” ЭИЗ ҳамда кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берилди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда вилоят ҳокими жорий йил учун белгиланган режалар бажарилишини бирма-бир муҳокама қилиб, камчиликларни кўрсатиб берди. Уларни тезроқ бартараф этиб, йилни муваффақиятли якунлаш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Sayt
| Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Аҳоли даромадини ошириш юзасидан ўрганиш олиб борилди

Маълумки, ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий кўмакка муҳтож, кам таъминланган оилалар даромадларини ошириш, меҳнатга лаёқатли оила аъзоларини бандлигини таъминлаш бир сўз билан айтганда турмуш даражасини яхшилаш мақсадида тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ҳудудлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар тегишли ташкилот ва идораларнинг раҳбар ходимларига бириктирилиб, "Камбағалликдан фаровонлик сари" шиори остида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун ҳам туман ҳокими ўринбосари О.Хасанов томонидан "Ўрта Ғирвон" маҳалласида ўрганиш олиб бориб, оила аъзолари даромадини ошириш, иш билан таъминлаш ва субсидия ажратиш юзасидан тегишли мурожаатлари ўрганилди.
#Online

НАМАНГАНДА КУЗ ЁМҒИРИ

Куз ёмғирлари Наманган шаҳрига ўзгача руҳ бағишлайди — ҳамма нарсани янги нигоҳ билан кўриш, табиат ва ҳаёт ўртасидаги уйғунликни ҳис этиш имконини беради.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Diyor yangiliklari | Yangi O'zbekistonni yoshlar bilan birga quramiz. 14.10.2024

TELEGRAM | YOUTUBE | REKLAMA | LIVE
Давлатобод туманида инвесторлар томонидан тезкор қувватлаш стансияси қурилиши режалаштирилмоқда

Давлатобод туманида транспорт инфратузилмасини ва яшил энергияни ривожлантириш бўйича янги лойиҳа амалга оширилмоқда. Туманда инвесторлар томонидан автомобиллар учун тезкор қувватлаш стансиясини қуриш лойиҳаси малга ошириш арафасида.

Мазкур лойиҳа замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқилиб, қуёш панелларидан энергия олган ҳолда, ҳайдовчиларга автомобилларини қисқа вақт ичида қувватлаш имкониятини яратади. Лойиҳани амалга ошириш транспорт воситаларининг энергия самарадорлигини ошириш ва экологик тозаликка ҳисса қўшиш мақсадида ташкил этилган.

Тезкор қувватлаш стансиясининг қурилиши ҳудуддаги саноат ва туризм соҳаларининг ривожланишига ҳам ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда. Лойиҳа амалга оширилгач, Давлатобод тумани ҳудудида қулай ва экологик тоза транспорт воситаларининг янада кенгроқ қўлланилиши таъминланади.

Ташаббус Давлатобод тумани иқтисодий салоҳиятини ошириш билан бирга, маҳаллий аҳолига янги иш ўринлари яратишга ҳам хизмат қилиши режалаштирилган.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh