Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.75K subscribers
93.3K photos
6.72K videos
60 files
13.3K links
Download Telegram
Мингбулоқда пахта теримида бўлиб турган Давлатобод тумани ҳашарчилари учун байрам дастурхони тузалди

Айни кунларда Мингбулоқ туманида пахта йиғим-терим мавсуми қизғин давом этмоқда. Давлатобод туманидан келган ҳашарчилар учун байрамона дастурхон тузилиб, уларга алоҳида эътибор қаратилди. Тадбир давомида катта дошқозонда ош дамланди, ҳашарчиларнинг кайфияти кўтаринки бўлди.

Фаол иштирокчилар эътироф этилиб, уларга эсдалик совғалари топширилди. Бу каби рағбатлантирувчи тадбирлар теримчиларни руҳлантириб, пахта йиғим-терим жараёнини янада самарали ўтказишга хизмат қилади.

Туман раҳбари мазкур ташаббус орқали ҳашарчиларнинг машаққатли меҳнатини қадрлаб, уларга миннатдорчилик билдиришди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Zararli havolalar va yolg‘on (feyk) xabarlardan ogoh bo‘lish” kunida Siz ham faol bo‘ling!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗣️Ёшлар, яқинроқ келинг!

Мактаб битирувчилари ва олий таълим муассасалари талабаларининг таклиф ва истакларига биноан, жорий йилнинг 10 октябр куни соат 15:00 дан 18:00га қадар Наманган шаҳридаги “Уч фаввора хиёбони”да ташкил этиладиган “Мен танлаган касб” мавзусидаги ёшлар сайлига таклиф этамиз.

Ёшлар сайли давомида ўзингизни келажак касбингизни танлаб, билим ва салоҳиятингизни синаб кўринг ҳамда ёшлар учун ажратилган ажойиб совғаларга эга бўлинг.

Тадбир меҳмони ёш иқтидорли эстрада хонандаси Сардор Тоиров
🌤 ☀️ Наманганда 10 октябрь куни 27 даражагача иссиқ бўлади
 
▫️Республика Гидрометеорология маркази 10 октябрь, пайшанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

▫️Республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда  шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига  13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахborot 24 | O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev Mustaqil Davlatlar Hamdo‘stligi Davlat rahbarlari kengashining navbatdagi majlisida ishtirok etdi
#9oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев аҳоли мурожаатларини ҳал этишга эътибор қаратмоқда.

Хусусан бугун Давлатобод маҳалласига бориб, аҳоли билан учрашди ва уларнинг муаммо ҳамда таклифларини тинглади.

Аҳоли қурилиш ишларининг тартибсизлиги ва атроф-муҳитга таъсири бўйича шикоят қилди. Туман ҳокими масалани назоратига олиб, қурилиш ҳужжатлари ва меъёрий талабларга мувофиқликни текширишга топшириқ берди.

Шунингдек, кўп қаватли уйлар атрофини ободонлаштириш, автомобиллар тураргоҳи ва болалар ўйин майдони қурилиши бўйича мурожаат ҳам кўриб чиқилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
🧓🏻 54 ёшдан аёллар имтиёзли пенсияга чиқишлари мумкинми?

Бугунги кунда давлатимиз томонидан аёлларга турли имтиёзлар, имкониятлар бериб келинмоқда.

🔵 Хусусан, аёлларни ижтимоий, моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида пенсия таъминотида ҳам имтиёзлар бор. Қонунчиликда аёллар умумий белгиланган пенсия ёши (55 ёш) ни 1 йилга қисқартирилган ҳолда пенсияга чиқиш имтиёзи берилган.

Хўш, бу имтиёз аёлларга қачон берилади?

➡️ Батафсил

🗣 РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Давлатобод туманида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда

Айни кунларда туман ҳокимлигининг ишчи гуруҳи томонидан марказий кўчаларида, ноқонуний қурилма биноларга кучайтирилган махсус РЕЙД тадбирлари ўтказилиб, ҳуқуқий меъёрий ҳужжатларсиз ўзбошимчалик билан амалга оширилган қурилиш ишлари ҳамда қурилмалар жойида бартараф этилмоқда.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

➡️ Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM