Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
6.55K subscribers
101K photos
7.55K videos
67 files
15.1K links
Download Telegram
Давлатобод тумани сектор раҳбарлари ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Давлатобод туманининг “Порлоқ" маҳалласида бўлиб ўтган учрашувда туман ҳокими, туман прокурори, туман ИИБ, туман ДСИ раҳбари ёшлар билан юзма-юз мулоқотда бўлдилар.

Учрашув давомида ёшлар томонидан билдирилган мурожаат ва таклифларнинг ҳар бири синчиковлик билан ўрганилиб, ҳал этиш учун масъулларга бириктирилди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
Давлатобод тумани ҳокимининг оммавий сайёр қабул ўтказилди
                                                

Давлатобод тумани ҳокими Анваржон Тожимирзаев маҳаллий аҳоли вакиллари билан, уларни қийнаб келаётган муаммоларини ҳал этиш юзасидан тасдиқланган режа-жадвалга асосан "Порлоқ" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 52-мактаб биносида оммавий сайёр қабул ўтказди.

Қабулда тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, муаммо ва таклифлари мавжуд 20 га яқин тумандаги маҳаллалардан келгани фуқаролар иштирок этишди.

Қабулда фуқаролар томонидан доимий иш билан таъминлаш, ий-жой, кўп қаватли уйларнинг том қисмини таъмирлаш, тадбиркорлик қилиш мақсадида ер жой ажратиш ва бошқа масалаларда ёрдам сўраб мурожаат қилинди.

Ҳеч бир мурожаат туман ҳокими эътиборидан четда қолмади. Муддат талаб этадиган мурожаатлар тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

➡️ Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Diyor yangiliklari | Namangan viloyati ijtimoiy qo'llab-quvvatlash markazida "Ochiq eshiklar kuni" o'tkazildi. 8.10.2024

TELEGRAM | YOUTUBE | REKLAMA | LIVE
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: МДҲ мамлакатларимизнинг улкан цивилизацион ва иқтисодий салоҳиятини очиш учун ноёб имкониятлар яратиб берадиган макон бўлиб қолиши керак

Президент Шавкат Мирзиёев: СНГ должно оставаться пространством, где создаются уникальные возможности для раскрытия огромного цивилизационного и экономического потенциала наших стран

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Давлатобод туманида назоратдаги шахсларни қайта касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда

Давлатобод тумани Ички ишлар бўлими Пробация гуруҳи томонидан жазо муддатини ўтаётган назоратдаги шахсларни қайта касбга ўқитиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар доирасида назоратдаги шахслар Наманган шаҳрида жойлашган "Мономарказ"га ташриф буюришди.

Ташриф давомида назоратдаги шахслар марказдаги замонавий шароитлар, ўқув курслари ва турли йўналишлар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди. "Мономарказ"да яратилган қулайликлар ва кўрсатилаётган имкониятлар, шунингдек, турли соҳалар бўйича касбий қайта тайёрлаш курслари юзасидан маълумот берилди. Ўқишга қизиқиш билдирган шахсларга махсус йўлланмалар топширилди.

Мазкур тадбирлар Давлатобод тумани ИИБ Пробация гуруҳи томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилиб, назоратдаги шахсларни жамиятга мослаштириш, уларни касбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва иш билан таъминлашга қаратилган.