Давлатобод тумани ҳокимлиги | расмий канали
7.87K subscribers
93.3K photos
6.7K videos
60 files
13.3K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ўзбекистон ва Германия етакчилари Регистонда учрашдилар
🌤 ☀️ Наманганда 16 сентябр куни 32 даражагача иссиқ бўлади.
 
▫️Республика Гидрометеорология маркази 16 сентябр, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 27-32° бўлади.

▫️Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14°, кундузи 18-23° бўлади.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | X | YouTube | Murojaat | Guruh
Davlatobod tumanining ayrim hududlarida elektr ta’minotida vaqtinchalik uzilishlar bo‘ladi.

Joriy yilning 16-sentyabr shanba kuni soat 8:00 dan 10:00 qadar Davlatobod tumanidagi 35/10kVli "Istiqlol" nimstansiyadan chiquvchi 10kVli "Dilafruz" tarmog’ida nosozlik sababli ta'mirlash ishlar olib boriladi. 

Buning natijasida, tumanda Yelxon, Orzu MFYlar "Fazman tekistil" hamda Sanoat zonalari, Orzu saxovat uyi atrofidagi ko'chalarning bir qismida iste’molchilarga elektr energiyasini yetkazib berilishida vaqtinchalik uzilishlar bo‘ladi.

Yuqoridagilardan kelib chiqib, iste’molchilardan keltiriladigan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz!
Murojaat uchun
+998692320555,1154
Иш ҳақим тўғрисидаги маълумотлар умуман йўқ. Менга пенсия тайинлашда иш ҳақи қандай аниқланади?

🔵 Қонунчиликка мувофиқ, пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдоридан оз бўлган ёки иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар умуман мавжуд бўлмаган ҳолларда пенсия пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

___

У меня нет никаких сведений о моей заработной плате. Как определяется мой заработок при назначении мне пенсии?

🔵 Согласно законодательству, в тех случаях, когда среднемесячный заработок для исчисления пенсий ниже минимального размера оплаты труда или сведения о заработке полностью отсутствуют, пенсия исчисляется исходя из базовой величины исчисления пенсии.

📞 12-71     🌐 pfru.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал Канцлери Олаф Шольц Самарқанд шаҳрида икки мамлакатнинг етакчи компания ва банклари вакиллари билан учрашув ўтказдилар.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Федеральный Канцлер Германии Олаф Шольц провели совместную встречу с представителями ведущих компаний и банков двух стран в городе Самарканде.

#Mirziyoyev #tashrif #Samarqand #ishbilarmonlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
💲 Пахта хомашёси етиштирувчилар молиявий қўллаб-қувватланади

📝 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта хомашёси етиштирувчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори қабул қилинди.

🔘Унга кўра, 2024 йил ҳосили йиғим-терим даврида жаҳон бозоридаги пахта толасининг шаклланган фьючерс котировкалари бўйича пахта хомашёсининг бошланғич фючерс нархлари бир тоннаси учун 6 млн 800 минг сўм атрофида шаклланаётганлиги кўрсатиб ўтилган.

🔘Ўзбекистон Республика Товар-хом ашё биржасида 2024 йил ҳосилидан биринчи нав иккинчи синф бир тонна пахта хомашёсининг бошланғич фьючерс нархи, жаҳон бозоридаги пахта толаси котировкаларидан келиб чиқиб, 7 млн 800 минг сўм миқдорида эълон қилинган.

🔘Ҳукумат жаҳон бозорида пахта толасининг нархи кескин пасайиши натижасида юзага келган вазиятда пахта етиштирувчилар ва қайта ишловчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида:

пахта етиштирувчилар томонидан биржа савдолари орқали реализация қилинган (электрон ҳисоб-фактура асосида) бир тонна пахта хомашёси учун Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 млн сўм миқдорида субсидия ажратилади.

2024 йил учун пахта етиштирувчилар ва қайта ишловчилар ўртасида биржа савдоларида тузилган шартномалар бўйича қўшимча келишув тузилади. Бунда пахта хомашёсининг сотиш нархи 6 млн 800 минг сўмдан кам бўлмаслиги керак.

2024 йил ҳосилидан фьючерс шартномаларидан ташқари пахта хомашёсини биржа савдоларига чиқаришда унинг бошланғич нархини бир тоннаси учун 6 млн 800 минг сўмдан кам бўлмаган миқдорида эълон қилиш талаб этилади.

2024 йилда барча ҳудудларда пахта териш машиналари томонидан терилган ҳар бир тонна пахта хомашёсини йиғиб-териб олиш хизмати баҳосининг 20 фоизи, бироқ 250 минг сўмдан ошмаган қисми қоплаб берилади.

🔘Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Жамғарма ҳамда Марказий банкнинг 2024 йил ҳосили пахта йиғим-теримини қисқа муддатларда ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 452-сон қарорига асосан, соғломлаштирилаётган пахта-тўқимачилик кластерлари билан 2024 йил ҳосили бўйича шартнома (фьючерс, спот ва вақтинча сақлашда) тузган фермер хўжаликларига, шунингдек, ўз ер майдонларида пахта хомашёси етиштирган пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликларига йиғим-терим харажатларини молиялаштириш учун Жамғарма ресурслари ҳисобидан имтиёзли кредитлар ажратиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

🔘Бунда имтиёзли кредитлар электрон тарози орқали қабул қилинган пахта хомашёси учун - 10 ой муддатга, йиллик 10 фоиз ставкада (2 фоиз банк маржаси) пахта қийматининг 20 фоизи миқдорида 3 ойлик имтиёзли давр ва сўнгги 7 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан ажратилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федератив Республикаси Канцлери Олаф Шольц қўшма Бошқарув кадрларини тайёрлаш мактабининг очилишига бағишланган маросимда иштирок этдилар.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Федеральный Канцлер Германии Олаф Шольц приняли участие в церемонии запуска совместной Школы подготовки управленческих кадров.

#Mirziyoyev #tashrif #Germaniya #boshqaruv

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Германия етакчилари бошқарув кадрларини тайёрлайдиган қўшма мактабни очиб бердилар

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X