Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi
112K subscribers
5.07K photos
1.63K videos
1 file
6.7K links
O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.

https://youtube.com/@cyber_102

https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd

Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #Рақамли_технологиялар_тарихи

"Android" яратилиш тарихи

"Android"
2005 йилда дастурчи Эндрю Рубин томонидан яратилган. Ўша йили у ўз ғоясини "Google" компаниясига 130 млн. АҚШ долларига сотган. "Android" операцион тизими асосида ишлайдиган қурилмалар 2008 йилда ишлаб чиқарила бошлаган. 2008 йил октябрь ойида ишлаб чиқарилган "T-Mobile G1" телефони "Android" операцион тизими жорий қилинган биринчи телефон сифатида тарихга кирган. Шу ўринда, "Android" ўзи қандай тизим деб сўровчиларга жавоб берамиз. "Android" "Linux" ядросининг ўзгартирилган версиясига ва бошқа очиқ кодли дастурий таъминотга асосланган мобил операцион тизим бўлиб, асосан смартфон ва планшетлар каби сенсорли экранга эга мобил қурилмалар учун мўлжалланган.

"Google" компаниясининг "Android" операцион тизими азалдан "Apple" компаниясининг "iOS" операцион тизими билан рақобатдош бўлиб келган.
Бизнинг каналимизда "Android" фойдаланувчилари кўпроқми ёки "iOS" изоҳларда фикрингизни ёзиб кетинг.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍152❤‍🔥2🔥2👌2👨‍💻2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #Рақамли_технологиялар_тарихи

Модемнинг яратилиши

Модем дастлаб Шимолий Америка ҳаво мудофааси тизимида маълумотлар алмашинуви учун ишлаб чиқилган. Ушбу атама МОДулятор ва ДEМодулатор сўзларининг бирикмасидан ташкил топган. Модем компьютерларга маълумотларни телефон линияси орқали узатилиши мумкин бўлган аналог сигналга айлантириш орқали мулоқот қилиш имконини беради. Унинг асосий вазифаси компьютерлар ўртасида алоқани таъминлашдир.

У ўзининг коммуникацион дастурига эга бўлиб, бу дастурлар ёрдамида маълумотларни узоқ масофаларга узатиш ва қабул қилиш мумкин. Модем ички ва ташқи бўлиши мумкин. Ички модем плата кўринишида компьютернинг система блогига ўрнатилган бўлади. Ташқи модем эса, ҳам факс, ҳам модем ролини ўйнайди ва алоҳида қурилма сифатида компьютерга уланади. Ҳозирда кўп компьютерлар модем билан бирга сотилмоқда. Модемнинг "Bell 103, AT&T" биринчи тижорат модели, бундан 40 йил аввал чиқарилган ва маълумотларни секундига 300 бит тезликда узатиши мумкин эди. Ҳозирги кабель модемлари сонияда миллионлаб бит маълумотларни узатади.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13🔥42❤‍🔥2👌2👨‍💻2
🛡 #Рақамли_технологиялар_тарихи

📸 Фотоаппарат яратилиш тарихи
——
Асфальтга лак орқали расм туширишда рассомлар томонидан фаол қўлланилган "obscura" камерасини бир варианти эди. Камеранинг кейинги ривожланиши Луи Дагер томонидан яратилган "Дагеротип" ихтироси билан боғлиқ. Дагеротип тезда портрет тасвирлаш воситаси сифатида кенг тарқалиб, тижорат учун фойдали бўлган. Натижада фотография учун янги қурилмалар ишлаб чиқилди. Улардан энг оригинали 1840 йилда Александр Уолкотт яратган объектив ўрнига ботиқ ойнали камераси эди. Бу фотоаппаратнинг ибтидоси ҳақида маълумотлар эди.

Сизга қайси рақамли технологияларнинг яратилиш тарихи ҳақидаги маълумотлар қизиқ?

P.S: Фикрингизни изоҳларда ёзиб кетинг 💬


🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12❤‍🔥3🔥2😱2🫡2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рақамли_технологиялар_тарихи

🍏 "Apple" компаниясининг яратилиш тарихи
———

"Apple" компаниясига 1976 йилда Стив Джобс ва Стив Возняк томонидан асос солинган. Ушбу компания маиший электроника ва дастурий таъминот ишлаб чиқариши билан машҳур. Ишлаб чиқарадиган маҳсулотлари жаҳон бозорида етакчи эканлиги сир эмас. "Apple" даромади бўйича энг йирик технология компанияси бўлиб, 2024 йилда даромади 391,04 миллиард АҚШ долларини ташкил этган. Компаниянинг дастлабки логотипида "Олма дарахти остида ўтирган Исаак Ньютон" тасвирланган.

Видеони томоша қилиш орқали ушбу компания ҳақидаги қизиқарли маълумотларни билиб олшингиз мумкин.


Изоҳларда фикрингизни ёзиб кетинг. 💬

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10👨‍💻2❤‍🔥1🏆1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #Рақамли_технологиялар_тарихи

Телевизорни ким ихтиро қилган?
——
Биринчи механик телевизор 1925 йилда ингилиз ихтирочиси Джон Лоуги Бэрд томонидан яратилган. Бу қурилма жуда оддий ишлаган. Тасвир махсус айланадиган диск туфайли ўзгарарди ва расмда 30 та вертикал чизиқ бор эди. Агар ҳозир бизнинг телевизорларимизда биз сонияда 24 кадрни кўрсак, унда атиги бешта эди. Кейинги 4 йил ичида 1000 та қурилма сотилган ва бу ихтирочи учун катта ютуқ бўлган. Немислар бу борада олдинлаб боришди ва 1928 йилда проектор каби ишлайдиган қурилмани тақдим этишди. У қурилма расмни қарама-қарши деворга проекция қилиб, фақат соялар ва ноаниқ силуэтларни кўрсатди. 1929 йилда Америка компанияси биринчи «Вижнетт» телевизорларини ишлаб чиқарди.
Давоми...

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17❤‍🔥11🔥1🎉1👌1💯1😎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #Рақамли_технологиялар_тарихи

Компьютер антивируси тарихи

Биринчи компьютер вируси 1971 йилда пайдо бўлган ва у "Creeper" деб номланган. Ушбу компьютер вируси "Digital Equipment Corporation" (DEC) компаниясининг "TENEX" операцион тизимида ишлайдиган асосий компьютерларини зарарлаган. Кейинчалик бу вирусни ўчириш учун дастур ишлаб чиқиш лозим бўлган. Охир-оқибат "Creeper" вируси Рэй Томлинсон томонидан яратилган ва "The Reaper" номи билан танилган дастур орқали ўчирилган. Баъзи одамлар "The Reaper" тарихда ёзилган биринчи антивирус деб хисоблашади. Энг қизиғи, Энг қизиғи "The Reaper" аслида антивирус эмас, "Creeper" вирусини олиб ташлаш учун ишлаб чиқилган махсус вирус бўлган. Биринчи антивируснинг аниқ келиб чиқиши эса баҳсли. Чунки турли қарашлар мавжуд.

1987 йилда Мирослав Трнка ва Рудольф Грубы томонидан биринчи "NOD32" антивируси яратилган.

Сиз қандай антивирус турларини биласиз?
Изоҳларда ёзиб кетинг.
💬

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍152🔥2🤓2🤩1👌1💯1👨‍💻1
🛡 #Рақамли_технологиялар_тарихи

"NETFLIX" яратилиш тарихи

——
Ҳозирги кунда, шубҳасиз, миллионлаб инсонлар "NETFLIX" платформаси орқали кино кўришади. Ўз фаолиятини оддийгина почта орқали "DVD" етказиб бериш билан бошлаган "NETFLIX" 1997 йил август ойида икки тадбиркор – Марк Рэндолф ва Рид Хастингс томонидан ташкил этилган. Калифорнияда иш бошлаган компания ҳозирга келиб дунёнинг етакчи интернет-кўнгилочар платформаларидан бирига айланган.

Компания дастлаб очилганда фақатгина филмлар ижараси хизмати билан шуғулланар эди. Фойдаланувчилар "NETFLIX" веб-сайтида киноларга буюртма беришар ҳамда почта орқали "DVD"ларни олишарди. Филмларни томоша қилиб бўлгач, шунчаки уларни ўзлари келган конвертларда "NETFLIX"га қайтаришарди. Ўша пайтларда ўзи яшайдиган яқин атрофда видеоларни ижарага берувчи дўкон бўлмагани учун бу хизмат ажойиб янгилик сифатида кўрилган. Бугунга келиб "NETFLIX" кинофилмлар узатиш компанияси дунёнинг 200 га яқин мамлакатида 200 миллиондан ортиқ пуллик обуначиларга эга. У турли хил жанрлар ва тилларда кенг кўламли телесериаллар, ҳужжатли ва бадиий филмларни тақдим этади.

"NETFLIX" платформаси орқали кино томоша қилганмисиз?

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14😱3👌2🤝2🔥1
🛡 #Рақамли_технологиялар_тарихи

"Wi-Fi"нинг илмий илдизлари

🌐"Wi-Fi" технологиясининг ривожланиши 1992 йилда австралиялик физик Джон О’Салливан ва унинг жамоаси томонидан пайдо бўлган. Улар қора туйнуклардан радиосигналларни аниқлаш устида ишлаб, тасодифан "Wi-Fi" асосларини яратиб қўйишган.

Кўпчилик "WiFi"ни интернет деб ўйлашади, лекин аслида бу тушунча интернет билан синоним бўла олмайди. "WiFi" бу бир технология, яъни симсиз алоқа ўрнатиш технологияси бўлиб, интернет, тармоқ қуриш учун восита ҳисобланади. Симсиз алоқа технологияси бўлганидан кейин, маълум бир ташувчисига эга бўлиши керак, бу ташувчи частота деб юритилади, частота орқали ҳар хил сигналлар узатилади ва қабул қилинади.

Сигналларнинг бир бирига ҳалақит бермаслиги учун, умумий стандарт бўлиб, бу стандартда қайси сигнал қайси частотада узатилиб, қабул қилиниши белгилаб қўйилган. "Wi-Fi" технологияси орқали узатиладиган сигналлар, ўртача 2.4 ГГтс частотада узатилади.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17🫡21🔥1😱1👌1🤓1🤝1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #Рақамли_технологиялар_тарихи

Планшетлар кеча пайдо бўлмаган

Планшет гаджетларининг ғояси илк бор 1968 йилда Дуглас Энгельбарт ва Алан Кей каби компьютер олимлари томонидан таклиф қилинган. Алан Кей 1972 йилда "Dynabook" концепциясини ишлаб чиққан — бу ёш болалар учун мобил компьютер ғояси эди. Биринчи ҳақиқий планшет 1989 йилда "GRiDPad" номи билан тақдим этилган. У 10 дюймли экранга эга бўлиб, 2,5 кг вазнга эга эди ва асосан ҳарбийлар ва бизнес учун мўлжалланган. Планшет ишлаб чиқариш соҳаси ривожланишига "Apple" компанияси ҳам таъсир кўрсатган.

2011 йилдан "Android" планшетлар ҳам ишлаб чиқарила бошлаган. "Google" 2011 йилда "Android 3.0 Honeycomb" операцион тизимини чиқарди, у махсус планшетлар учун мўлжалланган биринчи версия эди. Ундан кейин "Samsung", "ASUS" ва бошқа компаниялар ўз планшетларини чиқара бошлади.

2013 йилга келиб, планшетлар сотуви анъанавий ноутбукларнинг сотувини ортда қолдирди. Бу кўпчилик учун кўчма ва қулай қурилмаларга бўлган талабни кўрсатади.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍111🔥1👌1🏆1👨‍💻1🫡1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #Рақамли_технологиялар_тарихи

Принтернинг беш асрлик тарихини биласизми?

Одатда матнлар учун ишлатиладиган босмахонанинг ихтироси ва дунёга тарқалиши иккинчи минг йилликдаги энг таъсирли воқеалардан бири эди. Тахминан 1440 йилда Германияда заргар Иоганнес Гутенберг матбаа инқилобини бошлаган ҳаракатланувчи босма машинасини ихтиро қилди. Мавжуд винтли дастгоҳлар дизайни асосида моделлаштирилган "Уйғониш даври"нинг ҳаракатланувчи босма машинаси иш кунига 3600 варақгача чоп этиши мумкин эди.

Гутенбергнинг иккита ихтироси, қўл қолипи ва ҳаракатланувчи босма машинаси биргаликда Европада китоблар ва бошқа ҳужжатларни чоп этиш нархини кескин пасайтирган эди. Кўчма матбаа бир неча ўн йиллар ичида Европанинг ўнлаб мамлакатларидаги 200 дан ортиқ шаҳарларга тарқалди.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍162🔥1👌1💯1🏆1
🛡#Рақамли_технологиялар_тарихи

3 апрель
- Штрих-код расман қабул қилинган кун
———
1973 йил 3 апрель
куни "IBM" компанияси ўзининг энг кенг тарқалган чизиқли штрих-код белгиларидан бири бўлган "UPC" ишланмасини расман тақдим этган.

Ўша кундан буён, бу сана - "Штрих код"нинг туғилган куни сифатида ёд олинади. АҚШлик Норман Вудланд ва Бернард Сильверлар уни яратувчилари ҳисобланади.

ХХ асрнинг энг илғор ва фойдали ихтироларидан бири бўлган "Штрих-код" - товарларни ҳисобга олиш ва тарқатиш жараёнини автоматлаштиришни бошлаб берган. Бу эса савдо мажмуаларида мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилади ва тезлаштирди.

1974 йил 26 июнда штрих кодли биринчи маҳсулот - бир қути сақич бўлиб, ушбу сақичнинг пакетларидан бири "Смитсон" Америка тарихи музейида сақланади.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17🔥2💯1🤝1
🛡#Рақамли_технологиялар_тарихи

Биринчи кредит карта
тарихи ҳақида биласизми?
——
Ишбилармон Фрэнк Макнамара кичик компанияларга фоизли қарз беришни яхши кўрарди ва у 1950 йилда истеъмолчиларга Қўшма Штатлардаги биринчи "Diners Club" кредит картасини таклиф қилган.

Бугунги кунда америкаликларнинг умумий "пластик" қарзи 700 миллиард АҚШ долларни ташкил этади.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11🔥3👌3😭3🎉1
🛡#Рақамли_технологиялар_тарихи

15 апрель - 3D-принтер илк
сотувга чиқарилган кун
————
3D-принтер тушунчаси 1996 йилда IT-соҳасига кириб келган бўлсада, унинг биринчи ишланмалари 1984 йилда Япониялик ихтирочи Хидео Кодамага томонидан ишлаб чиқилган.

3D-принтер патентини биринчи бўлиб АҚШлик ихтирочи-муҳандис Чарльз Халле 1985 йилда қўлга киритган, аммо унга қадар бир нечта олим ва ихтирочилар "стереолитографик қурилма" учун патент олишга уринишган.

Чарльз Халле ҳозирги кундаги 3D-принтерларни ишлаб чиқариш бўйича етакчи ўринларда турувчи "3D Systems Corporation" компаниясига асос солган.

Компания томонидан биринчи "3D Systems SLA-1" номли 3D-принтер айнан 15 апрель куни сотувга чиқарилган.

Ҳозирги кунда 3D-принтерлар қурилиш, электроника, автосаноат, космонавтика, тиббиёт ва маркетинг-реклама соҳаларида кенг қўлланилиб, турли маҳсулотларни ишлаб чиқаришда вақтни сезиларли даражада тежашга хизмат қилмоқда.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12❤‍🔥2😭2🤝2🔥1😱1👌1
🛡#Кун_тарихи #Рақамли_технологиялар_тарихи

16 апрель - Электромагнит телеграф кашфиётчиси туғилган кун

————
Электромагнит телеграф ихтирочиси Россиялик дипломат, криптограф ва шарқшунос олим, Санкт-Петербург Фанлар академияси аъзоси Павел Шиллинг 1786 йил айнан шу кунда дунёга келган.

У 1832 йил 21 октябрда ўзининг "узоқ масофадан туриб огоҳлантирувчи қурилмаси", яъни дунёдаги биринчи электромагнит телеграфини тақдим этди

Тақдимотга ўз қизиқишини билдирган олим ва ихтирочилардан ташқари Россия императори Николай I ва Империя махфий полицияси раҳбари граф Александр Бенкендорф ҳам ташриф буюрган.

Павел Шиллинг электромагнит телеграф тақдимотида 100 метрдан ортиқ масофадан туриб, махсус код ёрдамида дақиқасига 10 та рақам ва ҳарфларни узата олган.

Электромагнит телеграфнинг ихтиро қилиниши тарихда муҳим аҳамият касб этиб, телеграфда маълумот узатиш учун қўлланилган махсус код, бугунги кунда ҳам кодлаш ва шифрлашда фойдаланиб келинмоқда.

Шунингдек, Шиллинг телеграф коди машҳур Россиялик математик В.Я. Буняковскийга илҳом бағишлаб, маълумотларни шифрлашнинг математик тадқиқотларини бошланишига туртки бўлган.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🔥3🤩3😱2🤝2
🛡#Рақамли_технологиялар_тарихи

1954 йил - Аҳолини рўйхатга олиш маркази (АҚШ)

———
Дунёда биринчи маротаба АҚШ томонидан компьютерлар орқали ўз фуқароларининг рўйхати шакллантирилган.

"UNIVAC" компьютерлари ёрдамида аҳолини рўйхатга олиш жараёни.

Суратда марказ раҳбари Клайдия Бипс ва унинг ходимлари.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😱5🤝4👍3❤‍🔥21🔥1🤩1💯1🤓1
🛡#Рақамли_технологиялар_тарихи

1973 йил
"IBM 2250" компьютери
———
1973 йил 30 август АҚШнинг Калифорния штати, Пол Катлер векторли график лойиҳаси устида ишламоқдаВекторли график лойиҳани амалга оширишда махсус қалам ва клавиатурадан фойдаланилган.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16😱2🔥1🎉1😐1
#Рақамли_технологиялар_тарихи

Жон Бэкус ва унинг "IBM" дастурлаш жамоаси

————
1954 йил: Жон Бэкус ва унинг "IBM"даги дастурчилар жамоаси ўзларининг янги яратилган "ФОРТРAН" дастурлаш тилини тавсифловчи мақолани нашр этганлар.

Telegram |Youtube |Instagram
👍17🏆2😐21🔥1💯1
#Рақамли_технологиялар_тарихи

📌Жонли навигаторлар

Ўз йўлини топа олмаганлар учун ишонч телефони орқали ёрдам, навигаторлар ихтиро қилинишига қадар, 1963 йил.

Telegram |Youtube |Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21🤓3🔥2😎21🏆1🤝1
#Рақамли_технологиялар_тарихи

📱Телефон

Биринчи симсиз алоқа воситаларидан бири, 1919 йил.

Telegram |Youtube |Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18😱3🔥1💯1🫡1
#Рақамли_технологиялар_тарихи

🗓 CASIO

Ака-ука "Касио"лар ва уларнинг биринчи электрон калькулятори, 1957 йил, Токио.

Telegram |Youtube |Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17🔥1