—————
"Microsoft" компанияси ва "OpenAI" "Bing" қидирув тизимини яхшилаш учун "ChatGPT" базаси устида ишламоқдалар.
2023 йил март ойида ишга тушиши кўзланган сунъий интеллект қўшимчасига эга "Bing" қидирув тизими, ўзининг рақибларидан бири "Google" қидирув тизимини ортда қолдирмоқчи.
Манба: "dzen.ru" веб-саҳифаси.
Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.iss.one/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
————
Молдова Ахборот технологиялари ва киберхавфсизлик хизмати (STISC) давлат муассасалари веб-саҳифалари кенг кўламли киберҳужумларга учраётганини маълум қилганлар.
Бугунги кунга қадар ҳукумат электрон манзилларига 1.330 дан ортиқ скам ва фишинг хабарлар юборилган бўлиб киберҳужумлар давом этмоқда дейди "STISC" масъуллари.
Манба: "newsmaker" веб-саҳифаси.
❗️Хорижий мамлакатлар тажрибаси.
Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.iss.one/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
————
Ижтимоий тармақлар орқали тарқатилаётган "Ўзбекнефтегаз” АЖ фуқароларга газ савдоси билан шуғулланишга рухсат берди" мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.
Эҳтиёт бўлинг фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг.
Эътиборли бўлинг, фирибгарлар Сиз орқали ҳаволани бошқаларга тарқатишга уринмоқдалар.
Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун бизнинг каналларизни кузатиб боринг!
#стоп_фейк_кибержиноятлар
Батафсил бу ерда
👇👇👇
https://t.iss.one/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
————
Россиялик "Сold River" хакерлар гуруҳи АҚШнинг 3 та ядровий тадқиқот лабораторияларига киберҳужум уюштирди.
Кибержиноятчилар лабораториянинг сохта веб-саҳифаларини яратиб ходимлар аккаунтларини қўлга киритишган.
Манба: "Reuters" ахборот агентлиги.
❗️Хорижий мамлакатлар тажрибаси.
Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.iss.one/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
—————
"Apple" китоблар бадиий жанрларини ўқиш учун махсус яратилган икки овозли сунъий интеллект томонидан яратилган аудиокитобларни сотувга чиқарди.
Бу орқали компания диктор ва ҳикоячилар иш ўринларини қисқартириб, аудиокитобларни ишлаб чиқиш жараёнини тезлаштиришга эришган.
Манба: "arstechnica.ru" веб-саҳифаси.
Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.iss.one/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
————
Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи фуқаро С.М., ариза билан мурожаат қилиб, унинг банк картасидан жами 3.283.000 сўм пулларни номаълум шахс ечиб олганлигини маълум қилиб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, пулларни ўзлаштирган шахс Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи, жабрланувчининг келини 1981 й.т., С.Э. эканлиги аниқланган.
С.Э. қайнонасининг банк картасини ўғирлаб чиққанлиги ва унинг кодини аввалдан билганлиги сабабли пулларни ўзлаштирганлиги маълум бўлди.
С.Э.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
❗️Жиноятлар туркумидан.
Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.iss.one/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
————
Телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда тарқатилаётган "Telegram Premium" текинга юклаб ол" мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.
Эҳтиёт бўлинг фирибгарлар Сизнинг телеграм аккаунтингиз бошқарувини қўлга киритмоқчи.
Эътиборли бўлинг, фирибгарлар Сиз орқали телеграм мессенжерида ҳаволани бошқаларга тарқатишга уринмоқдалар.
Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун бизнинг каналларизни кузатиб боринг!
#стоп_фейк_кибержиноятлар
Батафсил бу ерда
👇👇👇
https://t.iss.one/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
—————
"Adobe" компанияси сунъий интеллектни ривожлантириш мақсадида ўзининг "Creative Cloud" ҳаволаси орқали фойдаланувчилар маълумотларини тўплаётганлиги маълум бўлган.
Компания сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда ўз маҳсулотларини янгиламоқчи эканлигини билдирган.
Манба: "Adobe" веб-саҳифаси.
Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.iss.one/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
————
АҚШнинг "Cornell" университети олимлари сунъий интеллект орқали дунёда биринчи марта уюштирилган киберҳужумни кўрсатиб бердилар.
Янги кўринишдаги киберҳужумларда DDos-ҳужумларда қўлланиладиган "Text-to-SQL" моделидан фойдаланилган.
Манба: "Cornell" университети матбуот хизмати.
❗️Хорижий мамлакатлар тажрибаси.
Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.iss.one/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
————
Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи фуқаро С.А., ариза билан мурожаат қилиб, телеграм мессенжерида "Юк маркази" номли гуруҳда номаълум шахс унга "Андижон-Самарқанд" йўналишидаги юкни этиб бериш учун яхшигина ҳақ тўланиши мумкинлиги ҳамда у ўзга бир шахсники эканлиги "заказни" олиб бериш учун банк картасига 200.000 сўм ўтказиб бериши кераклигини билдириб, пуллар ўтказиб берилганидан сўнг, аккаунт номаълум тарзда ғойиб бўлганлигини маълум қилиб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, пулларни фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган шахс Бухоро вилояти Ромитан туманида яшовчи 2004 й.т., А.А. эканлиги аниқланган.
А.А.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
❗️Жиноятлар туркумидан.
Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.iss.one/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
————
Телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда такроран, лекин бошқа зарарли ҳавола орқали тарқатилаётган "ТРАСТБАНК" ХАБ номидан фойдаланиб тарқатилаётган "Биз ҳаммага кредит берамиз, 120 кун - 0%. Ҳар қандай эҳтиёжлар учун 50 миллион сўмгача. Кредит муддати 7 йилгача" мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.
Эҳтиёт бўлинг фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг.
Эътиборли бўлинг, фирибгарлар Сиз орқали телеграм мессенжерида ҳаволани бошқаларга тарқатишга уринмоқдалар.
Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун бизнинг каналларизни кузатиб боринг!
#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман
#стоп_фейк_кибержиноятлар
Батафсил бу ерда
👇👇👇
https://t.iss.one/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
————
АҚШнинг Кливленд шаҳрида истиқомат қилувчи Гэри Джеймс Хармон округ солиқ хизмати томонидан мусодара қилинган 17 миллион АҚШ доллари (712 биткоин) миқдоридаги крипто-активларни ўғирлашда айбланиб қўлга олинган.
Жиноятчи ўз айбига иқрор бўлган ва махсус хизматлар билан ҳамкорлик қилишини билдириб ундаги мавжуд бўлган 12 миллион АҚШ доллари (647,41 биткоин, 2,14 Ethereum ва 7 404 400,64 Dogecoin) миқдоридаги бошқа крипто-активларни ҳам мусодара қилишга рухсат берган
Манба: "justice.gov" веб-саҳифаси.
❗️Хорижий мамлакатлар тажрибаси.
Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.iss.one/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
—————
"Microsoft" компанияси ҳозирда сунъий интеллектни "Word", "Powerpoint" ва "Outlook" дастурларида жорий қилиш масаласини кўриб чиқмоқда.
"Word" дастури фойдаланувчилари сунъий интеллект ёрдамида матнларни таҳрир қилиш ёки тайёр матн парчаларини қўшиши мумкин бўлади.
Манба: "theinformation.com" веб-саҳифаси.
Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.iss.one/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
————
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи 1980 й.т., фуқаро М.Т., ариза билан мурожаат қилиб, унинг банк картасидан жами 6.663.000 сўм пуллар номаълум шахс томонидан ечиб олганлигини маълум қилиб, пулларни қайтаришда ёрдам сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, пулларни ўзлаштирган шахс Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи, 10-синф мактаб ўқувчиси 2005 й.т., Ч.Ф. эканлиги аниқланган.
Ч.Ф. жабрланувчининг қизи билан синфдош эканлиги ва синфдоши телефон рақамларига уланган банк картасини ундан яширинча ўзининг мобил қурилмасига ўтказиб олиб пулларни ўзлаштирганлиги маълум бўлди.
Ч.Ф.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
❗️Жиноятлар туркумидан.
Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.iss.one/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
————
Телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда тарқатилаётган "Makro" супермаркетлар тармоғи номидан фойдаланиб тарқатилаётган "Ўзбекистонда янги дўконлар очилиши муносабати билан Макро фуқароларга 2.000.000 сўм миқдорда моддий ёрдам пули улашмоқда. Веб-саҳифага ўтинг ва 24 соат ичида тўловни олинг" мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.
Эҳтиёт бўлинг фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг.
Эътиборли бўлинг, фирибгарлар Сиз орқали телеграм мессенжерида ҳаволани бошқаларга тарқатишга уринмоқдалар.
Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун бизнинг каналларизни кузатиб боринг!
#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман
#стоп_фейк_кибержиноятлар
Батафсил бу ерда
👇👇👇
https://t.iss.one/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
—————
"Microsoft" ва "MacOS" операцион тизимлари фойдаланувчиларига катта хавф солган "Zoom"нинг бир қанча заифликлари аниқланиб бартараф этилган.
Бартараф этилган заифликлар:
Манба: "сve.mitre.org" веб-саҳифаси.
Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.iss.one/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
————
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида яшовчи фуқаролар Р.М. ва У.С.лар Телеграм мессенжеридаги "Ютуқли ўйин" гуруҳи администратори томонидан уларга келган "Samsung A53" соҳибига айландингиз, ютуқни қўлга киритиш учун почта пулини тўланг ва уни кутиб олинг" деган хабарга ишониб, юборилган банк картасига 200.000 сўм ўтказиб беришганлигини, аммо ушбу аккаунт уларни блоклаб қўйганидан сўнг фирибгарлик қурбони бўлишганликларини тушуниб, ИИБга мурожаат қилишган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида яшовчи, 1999 й.т., муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган, Р.Д. содир этганлиги, шунингдек, у бошқа шахсларнинг ҳам пулларини ушбу тарзда талон-торож қилиб келганлиги аниқланган.
Р.Д.га нисбатан ЎзР ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳибсга олинган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
❗️Жиноятлар туркумидан.
Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.iss.one/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇹 Италияда фуқароларнинг шахсий маълумотларини ўғирлашга уринишлар кўпаймоқда.
————
Италиядаги ахборот хавфсизлигини таъминловчи компаниялардан бири "Uptycs" маълум қилишича, ўтаётган хафта ичида мамлакат фуқаролари электрон почталари орқали номаълум манзиллардан "фишинг" зарарли ҳаволаларни юбориш ҳолатлари кескин кўпайган.
Банк карта ва крипто-ҳамён маълумотларини тўпловчи зарарли ҳавола бор йўғи 4 босқичда тўлақонли ишга тушади.
Унга кўра, фойдаланувчи ҳаволани устига босганида "ZIP" архиви кўринишидаги зарарли дастур юкланади ва у ўрнатилган қурилмадаги маълумотларни сездирмасдан нусхалаб, белгиланган манзилга юбориб туради.
Манба: "SinetNews" Twitter саҳифаси.
❗️Хорижий мамлакатлар тажрибаси.
Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.iss.one/cyber_102
————
Италиядаги ахборот хавфсизлигини таъминловчи компаниялардан бири "Uptycs" маълум қилишича, ўтаётган хафта ичида мамлакат фуқаролари электрон почталари орқали номаълум манзиллардан "фишинг" зарарли ҳаволаларни юбориш ҳолатлари кескин кўпайган.
Банк карта ва крипто-ҳамён маълумотларини тўпловчи зарарли ҳавола бор йўғи 4 босқичда тўлақонли ишга тушади.
Унга кўра, фойдаланувчи ҳаволани устига босганида "ZIP" архиви кўринишидаги зарарли дастур юкланади ва у ўрнатилган қурилмадаги маълумотларни сездирмасдан нусхалаб, белгиланган манзилга юбориб туради.
Манба: "SinetNews" Twitter саҳифаси.
❗️Хорижий мамлакатлар тажрибаси.
Батафсил бу ерда👇👇👇
https://t.iss.one/cyber_102
————
Телеграм мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда такроран, лекин бошқа зарарли ҳавола орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти кўринишидан фойдаланиб тарқатилаётган "Энди 650.000 сўм миқдорда тўловни олиш имконияти мавжуд агар оилада болалар бўлса, бу ерда ҳавола!" мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.
Эҳтиёт бўлинг фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг.
Эътиборли бўлинг, фирибгарлар Сиз орқали телеграм мессенжерида ҳаволани бошқаларга тарқатишга уринмоқдалар.
Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун бизнинг каналларизни кузатиб боринг!
#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман
#стоп_фейк_кибержиноятлар
Батафсил бу ерда
👇👇👇
https://t.iss.one/cyber_102
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM