Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi
135K subscribers
4.72K photos
1.48K videos
1 file
6.08K links
O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.

https://youtube.com/@cyber_102

https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd

Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #Фейк_хабарлар

⚠️ Фирибгарларга алданиб қолманг!

Фирибгарлар томонидан “Инстаграм” ижтимоий тармоғи ҳамда “Телеграм” мессенжери орқали турли хил канал ва гуруҳларда блогер Sekavines (Toktarbek Sergazy) нинг видеотасвирига сунъий интеллектга асосланган дастур ёрдамида қайта ишлов берилиб, аудиоёзувларни сохталаштириш йўли орқали гўёки мазкур лойиҳа пулга муҳтож инсонларга ёрдам бериши таъкидланиб, тез фурсат ичида мўмай даромад олишни ваъда қилиб, виртуал фирибгарлик билан шуғулланиб келаётган шахслар тарқатаётган ёлғон хабарларга ИШОНМАНГ.

❗️ Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

🛡 Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг.

#стоп_фейк_кибержиноятлар

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
April 14, 2024
🛡 #Хорижий_мамлакатлар_тажрибаси

Эроннинг “Handala” хакерлар гуруҳи Исроилнинг “Темир гумбаз” ракетага қарши мудофаа тизимига муваффақиятли ҳужум қилгани ҳақида эълон қилди.

Хакерларнинг таъкидлашича, бу ракетага қарши мудофаа радарларига иккинчи муваффақиятли ҳужумдир. “Aммо бу сафар уларни тузатиш учун бир неча соат вақтингиз бор. Ўйин бошланди”, дедилар.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
April 14, 2024
🛡#It_соҳасидаги_янгиликлар

"Ferrari", "Volkswagen" вa "BYD" учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчиси "дунёдаги энг яхши темир қўллар" билан жиҳозланган "Sanctuary" робот-гуманоидларини ишга олади.

Ишлаб чиқувчилар, у ҳатто мўрт ва кичик нарсалар билан ҳам инсон каби яхши ишлашига ваъда беришади.

Aйтганча, илгари гуманоид роботлар, масалан, "Mercedes" вa "BMW" томонидан ҳам қабул қилинган. "Tesla" буни ўзи ишлаб чиқмоқда.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
April 14, 2024
🛡 #Фейк_хабарлар

❗️ ДИҚҚАТ ЁЛҒОН. Интернет фирибгарларининг тузоғига тушиб қолманг!

Ижтимоий тармоқларда АТ "IPOTEKA BANK" номидан фойдаланиб тарқатилаётган "Телеграм канали туфайли оила кредитларини ёпди" мазмунидаги хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

➡️ Онлайн кредит бўйича маълумот олиш учун банкнинг расмий манбасига мурожаат қилишингизни тавсия этамиз.

❗️ Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

🛡 Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг.

#стоп_фейк_кибержиноятлар

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
April 14, 2024
🛡#It_соҳасидаги_янгиликлар

Олдин режим "iPhone"ни оддийгина дастурий тарзда блокировка қилган ва эҳтиёт қисмларни сотиш мумкин эди.

Қисмларни ўрнатишда "iPhone" автоматик равишда уларнинг ҳақиқийлигини текширади ва агар ўғирланган эҳтиёт қисм аниқланса, қисм блокланади ва чекланади.

Функция 2024 йилнинг кузида ишга тушади ва дастлаб фақат "iPhone 15" ва ундан юқори версияларида мавжуд бўлади.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
April 14, 2024
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🛡#Киберолам

⚡️ Интернет фирибгарлари ошиб бормоқда

💻 Йил бошидан буён республика бўйича 3 мингдан ортиқ фирибгарлик ҳаракати қайд этилган бўлиб, уларнинг 400 дан ортиғи сармоя киритиш баҳонасида содир этилган жиноятлардир.

Ҳар доим компания акцияларини сотиб олиш бўйича таклифларни бир нечта манбалардан, шу жумладан расмий веб-сайтлар ва ташкилотларнинг телефон рақамларидан текширинг. Ҳеч қачон омонатларни шахсий ҳисоблар ёки крипто ҳамёнларга ўтказманг.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
April 14, 2024
🛡 #Хорижий_мамлакатлар_тажрибаси

🇺🇸 Давлат департаменти матбуот котиби Мэттью Миллернинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ҲAМAСнинг беқарорлаштирувчи терактлар уюштиришга уринишларига барҳам беришда давом этади.

Aмерика Қўшма Штатлари маъмурияти Фаластиннинг “ҲАМАС” радикал ҳаракатининг учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланган ҳолда операциялари, шунингдек, кибермакондаги ҳужумлар учун масъул бўлган тўрт нафар қўмондонига қарши санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Мэттью Миллер ёзма баёнотида айтилади.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
April 14, 2024
🛡#Кун_тарихи

15 апрель - 3D-принтер илк сотувга чиқарилган кун

3D-принтер тушунчаси 1996 йилда "IT"-соҳасига кириб келган бўлсада, унинг биринчи ишланмалари 1984 йилда Япониялик ихтирочи Хидео Кодамага томонидан ишлаб чиқилган.

3D-принтер патентини биринчи бўлиб АҚШлик ихтирочи-муҳандис Чак (Чарльз) Халл 1985 йилда қўлга киритган, аммо унга қадар бир нечта олим ва ихтирочилар "стереолитографик қурилма" учун патент олишга уринишган.

Чак (Чарльз) Халл ҳозирги кундаги 3D-принтерларни ишлаб чиқариш бўйича етакчи ўринларда турувчи "3D Systems Corporation" компаниясига асос солган.

Компания томонидан биринчи "3D Systems SLA-1" номли 3D-принтер айнан 15 апрель куни сотувга чиқарилган.

Ҳозирги кунда 3D-принтерлар қурилиш, электроника, автосаноат, космонавтика, тиббиёт ва маркетинг-реклама соҳаларида кенг қўлланилиб, турли маҳсулотларни ишлаб чиқаришда вақтни сезиларли даражада тежашга хизмат қилмоқда.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
April 15, 2024
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
April 15, 2024
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
April 15, 2024
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
April 15, 2024
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #Фейк_хабарлар

🛑 Огоҳ бўлинг Фейк!

💻Ижтимоий тармоқларда сунъий интеллектга асосланган дастур ёрдамида гўёки "Алия" номли канал "фуқароларга даромад топишга ёрдам бераётгани" айтилаётган хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

❗️Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

#стоп_фейк_кибержиноятлар

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
April 15, 2024
🛡#Қизиқарли_фактлар

Эмитент бу - Пластик карталар чиқарадиган ва чиқарилган карталардан тўлов воситаси сифатида фойдаланилиши билан боғлиқ молиявий мажбуриятлар бажарилишини кафолатлайдиган молия ташкилоти.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
April 15, 2024
🛡#Рақамли_технологиялар_тарихи

Қачон поябзал дўконларида рентген нурларидан фойдаланишган?

1927 йилда поябзал дўконлари учун флюроскоп патент қилинади ва бу аппаратдан Европа ва Америка салонларида фойдаланиш бошланган. Харидорларнинг оёқларини рентген қилишган, шу усулда поябзал танлаш жуда қулай бўлган.

Бироқ кўпчилик соғлиғидан шикоят қила бошлайди, чунки бу аппарат ёрдамида танага кўп миқдорда радиация ўтган (ҳатто битта аёлнинг оёқлари кесиб ташланган), шундан сўнг бу турдаги барча аппаратлар дўконлардан олиб ташланган ва йўқ қилинган.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
April 15, 2024
🛡#Мутахассис_тавсияси

📞 Ҳурматли фуқаролар телеграмдаги қўнғироқлардан огоҳ бўлинг!

https://www.youtube.com/shorts/cXPYl7PvQEU
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
April 15, 2024
🛡 #Фейк_хабарлар

⚠️ Фирибгарларга алданиб қолманг!

💻Фирибгарлар томонидан “Инстаграм” ижтимоий тармоғи ҳамда “Телеграм” мессенжери орқали турли хил канал ва гуруҳларда такроран тадбиркор Алишер Усмонов фотосуратига сунъий интеллектга асосланган дастур ёрдамида қайта ишлов берилиб, аудиоёзувларни сохталаштириш йўли орқали гўёки "Спасибо Алишеру Усманову за его программу, сманов вернет деньги от брокера-мошенника за 3 просты" мазмунидаги хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

❗️Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

🛡 Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг

#стоп_фейк_кибержиноятлар

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
April 16, 2024
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #Хорижий_мамлакатлар_тажрибаси

📱 Телеграм яна бир янгиланишни тақдим этди

Нималар қўшилди:

✍️ Стикерлар учун алоҳида муҳаррир пайдо бўлди — энди икки марта босиш орқали исталган расмни стикерга айлантиришингиз мумкин.

✍️ Ўз профилингизни бошқалар назарида кўриш ва баҳолашингиз мумкин.

✍️ Премиум обунага эга фойдаланувчилар рекламаларни яна ёқишлари мумкин бўлади (бу кимга керак бўлади, билмадик 🤷‍♂️).

✍️ Хабарлар остидаги реакциялар сонини чеклаш мумкин. Aгар битта реакция чегараси қўйилса, унда қайси бири биринчи босилса ўша қолади ва ундан бошқасини қўйиб бўлмайди.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
April 16, 2024
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
April 16, 2024
🛡#Кибержиноят

"Инстаграм"да фуқароларни чув тушириб келган 18 ёшли йигитча қўлга олинди

Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида яшовчи 20 ёшли (аёл) Б.Х. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 2.400.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида яшовчи 18 ёшли М.А. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган, М.А. “Инстаграм” ижтимоий тармоғи орқали “Iphone 12pro” сотилади дея ёлғон эълон жойлаштирган ва бу эълонга ишонган жабрланувчи (аёл) Б.Х. билан телефон орқали гаплашиб, уни ишончига кириш орқали, олдиндан 2.400.000 сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, унинг қўнғироқларига жавоб бермай, қора рўйхатга киргазиб қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, М.А.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми "б" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
April 16, 2024
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🛡#Давлат_дастури_ижроси

⚡️«Ўзбекистон – 2030» стратегияси 96-мақсадида фуқароларнинг ахборотни эркин излаш, олиш ва тарқатишга доир ҳуқуқларини амалга ошириш кафолатларини янада кучайтириш масаласига эътибор қаратилган.

Мазкур мақсадга эришиш борасида, миллий интернет маконида киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда фуқароларнинг интернетдан фойдаланиш борасидаги саводхонлигини ошириш юзасидан зарур чоралар кўрилади.

🚀Telegram |🎬Youtube |👚Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
April 16, 2024