Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi
158K subscribers
4.46K photos
1.38K videos
1 file
5.72K links
O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.

https://youtube.com/@cyber_102

https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd

Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #Фейк_хабарлар

🛑 Огоҳ бўлинг Фейк!
——
Фирибгарлар
томонидан “Инстаграм” ижтимоий тармоғи ҳамда “Телеграм” мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда тарқатилаётган "Халяльный заработок для мусульман" номли канал гўёки ҳалол савдо эканлиги таъкидланиб, интернет фойдаланувчиларига тез фурсат ичида мўмай даромад олишни ваъда қилиб, виртуал фирибгарлик билан шуғулланиб келаётган шахслар тарқатаётган ёлғон хабарларга ИШОНМАНГ.

⚠️ Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг

#стоп_фейк_кибержиноятлар

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #Фейк_хабарлар

🛑 Огоҳ бўлинг Фейк!
——
⚠️ Фирибгарларга алданиб қолманг!
———
Фирибгарлар томонидан “Инстаграм” ижтимоий тармоғи ҳамда “Телеграм” мессенжери орқали турли хил канал ва гуруҳларда Интернет фойдаланувчиларига "Click RULETKAни ишга туширдик!" номли ҳавола орқали "Омадингизни синаб кўринг ва ғалаба қозонинг 2.000.000 сўм" мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.

☝️“Текин пишлоқ фақат қопқонда бўлади” дейилган халқимиз мақолини унутманг!

#стоп_фейк_кибержиноятлар

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #Рақамли_технологиялар_тарихи

Дунёдаги биринчи дастурни яратган аёл Ада Лавлейс
(1815-1852)
——
Биринчи дастур 19 асрда Буюк Британияда яратилган бўлиб, уни таниқли инглиз шоири Лорд Байроннинг қизи - аёл математик Aда Лавлейс яратган.
Aда Лавлейснинг алгоритми асосида 1822 йилда биринчи компьютер яъни ҳисоблаш машинаси инглиз математиги Чарльз Бэббидж (1791-1871) томонидан яратилган.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #Кибержиноят

🏎 Фирибгар аёллар жиноятнинг янги усулини ўйлаб топишди
——
Тошкент шаҳри, Учтепа туманида яшовчи 22 ёшли Қ.С. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 3.200.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Фарғона вилояти, Қувасой туманида яшовчи 26 ёшли (аёл) Б.О. содир этганлиги аниқланди.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган (аёл) Б.О. Интернет фойдаланувчиларига “Телеграм” орқали гўёки ўзини ижарага автомашина беришини айтиб, алдов йўли билан уларни қизиқтириб, олдиндан бошланғич тўлов сифатида пулларни ўтказиб олиб, ёзишмаларни ўчириб юбориш орқали қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, (аёл) Б.О.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

⚠️ Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "г" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #Хорижий_мамлакатлар_тажрибаси

"SpaceX" компанияси смартфонларга тўғридан-тўғри уланиши мумкин бўлган 6 та "Starlink" сунъий йўлдошини учириш режасини эълон қилди. Бу глобал уланишни ривожлантиришга ёрдам беради.
Илон Маск бу ҳақда "Twitter"да ўртоқлашди ва қўшимча қилди:Смартфонлар ернинг исталган нуқтасида сунъий йўлдошлар билан боғлана олади. Бироқ, маълумотларни узатиш тезлиги ҳар бир нур учун 7 Мбит/С гача чекланади".
Батафсил...

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #It_новости

🇯🇵 Японский гаджет Portalgraph, проецирующий виртуальную реальность на экраны. Разработчики называют своё детище «порталом в VR».

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #Машҳурлар_ҳаётидан

"Algol", "Modula", "Oberon" дастурлари, ҳамда "Paskal" дастурлаш тилини яратган швейцариялик олим Никлаус Вирт 89 ёшида 2024 йил 1 январда вафот этди.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #It_соҳасидаги_янгиликлар

🌐 "Google" ўз роботларига инсонларга қарши чиқишни тақиқлади
——
Бу компания автоном роботлар учун ўқув маълумотларига киритган асосий хавфсизлик қоидасидир. Ушбу чекловлар тўплами "Роботлар Конституцияси" деб номланди.
Унга кўра, улар одамлар ёки ҳайвонлар, ўткир тиғли буюмлар ва электр жиҳозлари билан боғлиқ ишларни қила олмайдилар. Бундан ташқари, барча роботларда фавқулодда ўчириш тугмаси бўлиши керак, фавқулодда вазиятларда операторлар уларни ўчириб қўя олишлари учун.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #Хорижий_мамлакатлар_тажрибаси

Украиналик хакерлар "Альфа Банк" маълумотлар базасини тарқатиб юборди
——
3 ой олдин гуруҳ банкга тегишли маълумотлар базасидан намуна сифатида, 44 минг мижознинг 1 млн. сатрдан ортиқ маълумотларини очиқлашган эди.
Бугун хакерлар умумий ҳажми 100 Гб дан ортиқ 24 млн. жисмоний шахслар ва 13 млн.дан ошиқ юридик шахслар ҳақидаги қуйидаги маълумотларни очиқлашди:
- Тўлиқ исм фамилия
- Контактлар (почта / рақам)
- Банк карта тафсилотлари
Ҳаммаси бўлиб 115 млн.дан ошиқ шахсга доир маълумотлар тарқатилган.

Эслатиб ўтамиз, 2007 йилдан 2023 йилгача ушбу гуруҳ авиакомпания йўловчилари, рейс рақамлари ва йўналишлари ҳақидаги маълумотларни қўлга киритган эди.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #Кибержиноят

🏠 "Субсидия"га уй олиб бераман дея фуқароларни чув тушириб келган "фирибгар" қўлга олинди
——
Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт туманида яшовчи (аёл) 34 ёшли Ю.Д. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 1.720.00 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Сурхондарё вилояти, Шеробод туманида яшовчи 35 ёшли Х.М. содир этганлиги аниқланди.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Х.М., Ю.Д. билан "Телеграм" ижтимоий тармоғи орқали танишиб, унга Субсидия асосида уй олиб беришни ваъда қилиб уни алдаб, олдиндан 1.720.000 сўм миқдоридаги пулларни ўтказиб олган ва ёзишмаларни юбориб, алоқани узиб қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Х.М.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

⚠️ Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #Фейк_хабарлар

🛑 Огоҳ бўлинг Фейк!
———
Шубҳали ҳаволаларга кирманг ва нотаниш файлларни юкламанг! ⛔️
——
Фирибгарлар бепул премиум-обунали иловалар ва акцияда ютуқни ваъда қилувчи ҳаволалар кўринишидаги вирусларни тарқатмоқдалар!
Бу каби ҳаволалардаги иловалар шахсий маълумотларингизни ва парольларингизни ўғирловчи вирусдир!

Иловаларни фақат расмий манбалардан юклаб олинг!

Ушбу маълумотни яқинларингиз билан бўлишинг!

#стоп_фейк_кибержиноятлар

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #It_соҳасидаги_янгиликлар

📶 Буюк Британия алоқа операторлари "3G" тармоқларини ўчиришни бошлади
——
Буюк Британиянинг алоқа оператор компаниялари "3G" тармоқларини ўчириш жараёнини бошладилар, бу йил ва келгуси йил давомида амалга оширилади. "Vodafone" компанияси бу борада энг фаол бўлиб, бир неча минтақаларда жараённи аллақачон якунлаган, якуний босқич январь ёки февраль ойларига режалаштирилган.
Компаниялар 2033 йилгача ҳар иккала тармоқни ҳам бутунлай ўчириб қўйиш ниятида эканлигини маълум қилди. Ушбу ечим мижозларга тезроқ ва ишончли хизматларни тақдим этадиган "4G" вa "5G" тармоқларини жойлаштиришга қаратилган. Операторлар ўчириш вақти ва тартиби тўғрисида мустақил равишда қарор қабул қиладилар.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #It_соҳасидаги_янгиликлар

Японияликлар "Toyota AE86" кўринишидаги симсиз сичқончани ўйлаб топишди. У "Initial D" аниме мухлислари учун мўлжалланган, унинг бош қаҳрамони ушбу модельни бошқарган.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #Рақамли_технологиялар_тарихи

"Fortran" дастурлаш тили

——
"Fortran" таржимонга эга бўлган биринчи юқори даражадаги дастурлаш тили бўлиб, 1954-1957 йилларда "IBM" компаниясининг дастурчиси Джон Бэкус бошчилигидаги дастурчилар гуруҳи томонидан яратилган.
"Fortran" номи "Formula TRANslator" (Формула таржимони) сўзларининг қисқартмаси ҳисобланади.
"Fortran" дастурлаш тили асосан илмий ва муҳандислик ҳисоблаш учун кенг қўлланилади.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡#АОКА_билан_ҳамкорликда

🛑 Огоҳ бўлинг Фейк!
———
Фирибгарлар томонидан "Телеграм" мессенжеридаги канал ва гуруҳларда банк-молия хизматларини амалга оширувчи компаниялар номи остида "иловани юклаб олиб, пул маблағига эга бўлиш" каби мазмунларда сохта хабарлар тарқатилмоқда.

Фуқаролардан бу каби сохта иловаларни юклаб олмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.

🗣 Шубҳали ҳаволаларга кирманг ва нотаниш файлларни юкламанг!

🗣 Бу каби сохта ҳаволалардаги иловалар шахсий маълумотларингизни ва парольларингизни ўғирловчи вирусдир!

🇺🇿 Шунингдек, ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик марказининг https://www.fake.cyber102.uz веб платформаси орқали саҳифани (ҳаволани) ҳақиқий ёки сохта (фейк) эканлигини аниқлаб олишингизни тавсия этамиз!

Манба: https://t.iss.one/antifake_uz/233

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #Кибержиноят

📞 Ўзгалар номига кредит олган "фирибгар" қўлга олинди
——
Тошкент шаҳри, Миробод туманида яшовчи 61 ёшли Ш.О. ИИОга мурожаат қилиб, уларнинг номига номаълум сабабларга кўра онлайн кредит расмийлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳри, Яккасарой туманида яшовчи 39 ёшли С.А. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, С.А., Ш.О.га "СМС" хабарнома (сохта ҳавола) юбориш орқали шахсий маълумотларини қўлга киритиб, уларнинг номидан мобил илова орқали рўйхатдан ўтиб, онлайн тарзда 30 млн. сўм онлайн кредит расмийлаштириб, ўша вақтнинг ўзида мазкур пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, С.А.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

⚠️ Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмидаги "б" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #АОКА_билан_ҳамкорликда

🛑 Огоҳ бўлинг Фейк!
———
Ижтимоий тармоқлар ҳамда "Телеграм" мессенжеридаги канал ва гуруҳларда "yordamfondi" аккаунти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги қарори асосида фуқароларга моддий ёрдам пули ажратилаётгани ҳақидаги хабар остида ҳаволага ўтиш сўралаётган маълумотлар тарқатилмоқда. Ушбу ҳавола орқали ўтган фуқаролардан эса шахсга доир ҳамда пластик карта тўғрисида маълумотларни киритиш сўралади.

Фуқаролардан бу каби сохта иловаларни юклаб олмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.

🗣 Шубҳали ҳаволаларга кирманг ва нотаниш файлларни юкламанг!

🗣 Бу каби сохта ҳаволалардаги иловалар шахсий маълумотларингизни ва парольларингизни ўғирловчи вирусдир!

🇺🇿 Шунингдек, ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик марказининг https://www.fake.cyber102.uz веб платформаси орқали саҳифани (ҳаволани) ҳақиқий ёки сохта (фейк) эканлигини аниқлаб олишингизни тавсия этамиз!

Манба: https://t.iss.one/antifake_uz/234

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🛡 #Хорижий_мамлакатлар_тажрибаси

Бош прокуратура ноқонуний контентларга қарши курашни кучайтиради
——
Россия Бош прокуратураси Рақамли ривожланиш вазирлиги ва Роскомнадзор билан биргаликда ихтисослаштирилган ахборот тизими ёрдамида интернетдаги ноқонуний контентга киришни тезкорлик билан чеклаш имконини берувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.
2023 йилда Роскомнадзорга бундай маълумотларга киришни суддан ташқари чеклаш бўйича 2000 дан ортиқ сўровлар юборилган (2022 йилда - 1699 та сўров).
Бош прокуратуранинг қўшимча қилишича, улар доимий равишда интернет, мессенжерлар ва ижтимоий тармоқлардаги маълумотларда тақиқланган маълумотлар мавжудлигини кузатиб боради.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM