Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi
160K subscribers
4.44K photos
1.38K videos
1 file
5.7K links
O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.

https://youtube.com/@cyber_102

https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd

Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.
Download Telegram
#Хорижий_мамлакатлар_тажрибаси

⚡️ Инвесторлар "OpenAI" компаниясининг ишдан бўшатилган раҳбари Сэм Альтменни қайтаришни талаб қилишмоқда
——
Тўсатдан юз берган ўзгаришлар улар учун ҳам кутилмаган бўлди. Бундан ташқари, Сэм Альтмен ишдан бўшатилгандан сўнг, баъзи муҳим "OpenAI" ходимлари ҳам норозилик сифатида ишдан бўшашга ариза топширишган.
Энди инвесторлар нафақат Сэм Альтменни қайтишини, балки уни ишдан бўшатган директорлар кенгашини ҳам алмаштиришни талаб қилишмоқда. Сэм Альтмен билан бу борада музокаралар аллақачон бошланган.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кибержиноят

💻 “Olx” платформасидаги ёлғон эълонлардан эҳтиёт бўлинг
—————
Андижон вилояти, Балиқчи туманида яшовчи 31 ёшли Н.А. ариза билан мурожаат қилиб, “Olx” платформаси орқали Тошкент шаҳрида хонадонларни ижарага бериш юзасидан жойланган эълон бўйича, “Руслан” исмли шахсга олдиндан тўлов сифатида 3.000.000 сўм пулларни унинг банк картасига ўтказганлигини, лекин “Руслан” берган ваъдасини бажармасдан, алоқани узиб, алдаб кетганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳрида яшовчи 29 ёшли Г.Г. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, Г.Г. ўз исмини “Руслан” деб номлаб, “Olx” платформасида Тошкент шаҳрида хонадонларни ижарага бериш юзасидан ёлғон эълонларни жойлаштириб, ишончига кирган фуқаролардан банк картасида сақланган пулларни ўзлаштириб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Г.Г.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

🟥 Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "г" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор_Фейк_хабарлар

⚠️ Огоҳ бўлинг Фейк!
————
⚠️ Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг
——————
Фирибгарлар томонидан ижтимоий тармоқларда Интернет фойдаланувчиларига "20 йиллик Юбилей мунособати" билан мўмай даромад олишни таклиф қилиб, “Ушбу имкониятни бой берманг” мазмунидаги хабарларга ИШОНМАНГ.

😜Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларни ҳаққонийлигини аниқлаш учун уларнинг расмий манбалари орқали қайта текшириб кўришларингизни тавсия этамиз.

😎 Ушбу хабарни барча яқинларингизга жўнатинг ва улар ҳам огоҳ бўлишсин.

#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман

#стоп_фейк_кибержиноятлар

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қизиқарли_маълумот

Бошқа ҳар қандай электроника каби, флеш-хотиралар учун ҳам паст ва жуда юқори ҳарорат тўғри келмайди, мутахассислар -10 дан +43 даражагача сақлаш ҳароратини тавсия қилишади.
Ҳар хил турдаги флеш-хотираларнинг ишлаш муддати, тўғри фойдаланиш ва сақлаш шароитида максимал 10 йил.
Кейин материалларнинг табиий йўқ бўлиши, шунингдек, флеш-хотирадаги ёзув ресурсининг тугаши содир бўлади.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#IT_новости

OpenAI приостанавливает новые подписки на ChatGPT Plus из-за высокого спроса
——
Компания OpenAI приостановила новые подписки на ChatGPT Plus из-за слишком высокого прироста новых пользователей. Об этом сообщил генеральный директор компании Сэм Альтман в своей публикации в соцсети X (ранее Twitter).

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фейк_хабарлар

⚠️ Огоҳ бўлинг Фейк!
————
⚠️ Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг
——————
Фирибгарлар томонидан аудиоёзувларни сохталаштириш йўли орқали гўёки “Инстаграм” ва “Фейсбук” ижтимоий тармоқлари ҳамда “Телеграм” мессенжери орқали турли хил канал ва гуруҳларда ўзини "Алия" номли канал гўёки ҳалол савдо эканлиги таъкидланиб, интернет фойдаланувчиларига тез фурсат ичида мўмай даромад олишни ваъда қилиб, виртуал фирибгарлик билан шуғулланиб келаётган шахслар тарқатаётган хабарларга ИШОНМАНГ.

😎 Ушбу хабарни барча яқинларингизга жўнатинг ва улар ҳам огоҳ бўлишсин.

#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман

#стоп_фейк_кибержиноятлар

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#IT_соҳасидаги_янгиликлар

Сунъий интеллект иловаси юрак етишмовчилиги касаллигини у содир бўлишидан олдин
аниқлай олди
——
Овоздаги ўзгаришлар орқали одамда юрак етишмовчилигини сунъий интеллект ёрдамида аниқловчи дастур касалхонага ётқизилганларнинг 75% дан кўпроғини улар содир бўлишидан тахминан уч ҳафта олдин башорат қилган.
Тадқиқотчилар ушбу технология ёрдамида юрак касалликларини олдиндан тўғри аниқлай олиш мумкин деган хулосага келишди. Яъни бу дастур орқали юрак билан муаммоларни олдиндан аниқлаб, жиддий оқибатларни олдини олиш мумкин бўлади.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фейк_хабарлар

⚠️ Огоҳ бўлинг Фейк!
————
⚠️ Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг
——————
Фирибгарлар томонидан “Инстаграм” ва “Фейсбук” ижтимоий тармоқлари ҳамда “Телеграм” мессенжери орқали турли хил канал ва гуруҳларда Интернет фойдаланувчиларига "Click RULETKA" номли ҳавола орқали "SPIN" ва ғалаба 40.000.000 бир марта босиш билан" мазмунидаги хабарлар келса, АСЛО уларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН.

😎 Ушбу хабарни барча яқинларингизга жўнатинг ва улар ҳам огоҳ бўлишсин.

#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман

#стоп_фейк_кибержиноятлар

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Хорижий_мамлакатлар_тажрибаси

Ишдан бўшатилган “OpenAI” бош директори энди “Microsoft”да ишлайди
——
Сэм Альтман жума куни "OpenAI"дан ишдан бўшатилган эди. Сэм Альтманни "OpenAI"га қайтариш бўйича музокаралардан сўнг "Microsoft" бош директори Сатья Наделла Сэм Альтман ва Грег Брокман "Microsoft"нинг янги илғор "AI" тадқиқот гуруҳига раҳбарлик қилишларини эълон қилди.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қизиқарли_маълумот

"Google" дунёдаги энг аниқ об-ҳаво маълумотларини тақдим этадиган сунъий интеллектни ишлаб чиқди
——
Лондонда жойлашган "Google DeepMind" сунъий интеллект лабораторияси лойиҳа муаллифларининг фикрича, ўн кунлик об-ҳаво бўйича дунёдаги энг аниқ маълумотларни тақдим этувчи тизимни ишлаб чиқди.
Модел "GraphCast" деб номланади - у саноат стандарти ҳисобланган "HRES" (High-Resolution Forecast) об-ҳаво симуляторига қараганда тезроқ ва аниқроқ ишлайди.
🌪 Сентябрь ойида "GraphCast" нейрон тармоғи "Li" тўфони Янги Шотландия (Канада) қирғоқларига метеорологларга қараганда 3 кун олдин келишини башорат қилган эди.
Бундан ташқари, об-ҳаво маълумотлари учун нейрон тармоқдан фойдаланиш кучли ва қиммат суперкомпютерлардан фойдаланмасдан ишлайдиган анча арзон усулдир.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фейк_хабарлар

👋 Огоҳ бўлинг Фейк!
————
⚠️ Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг
——————
"Телеграм" мессенжерининг турли канал ва гуруҳларда ТАКРОРАН тарқатилаётган сохта ҳавола, Сизнинг аккаунтингизни эгаллаб олиш мақсадида, Сизга "Салом, илтимос, сўровномада менга овоз беринг, мен 4-рақамдаман" ҳаволасини юборишади. Агар телефон рақамингизни ва сизга келган кодни киритсангиз, аккаунтингиз фирибгар бошқарувига ўтади ва ўзингизни аккаунтингиздан чиқариб юборади.

🟥 Огоҳ бўлинг! Бу сохта ҳаволага маълумотларингизни киритманг.

Икки босқичли аутентификацияни ўрнатинг;
Смс-хабарномада келган рақамларни ҳеч кимга тақдим этманг;
Мессенжернинг "қурилмалар" бўлимидаги "Фаол сеансларни" текширинг, бошқа қурилмалар фаолиятини тўхтатинг.

😎 Ушбу хабарни барча яқинларингизга жўнатинг ва улар ҳам огоҳ бўлишсин.

#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман

#стоп_фейк_кибержиноятлар

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Хорижий_мамлакатлар_тажрибаси

💰 "Binance" 4,3 миллиард АҚШ доллари миқдорида жарима тўлайди
——
AҚШ Aдлия вазирлиги расмий равишда "Binance" криптовалюта биржаси асосчиси Чанпэн Чжао компаниянинг Банк сири тўғрисидаги қонунни бузганлик ва бошқа жиноятлар учун 4,3 миллиард АҚШ доллар тўлашни буюрди.
Бу ҳақда адлия вазири – АҚШ бош прокурори Меррик Гарленд маълум қилди.
Криптовалюта биржаси AҚШ Aдлия вазирлиги томонидан тегишли терговни ҳал қилиш учун жаримани тўлашга рози бўлди ва Чанпэн Чжао ҳам "Binance" бош директори лавозимини тарк этди.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Рақамли_технологиялар_тарихи

1980 йиллардаги "Селфи", у қандай бўлиши мумкин эди?

Жавобингизни изоҳда қолдиринг ... ✏️

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#кибержиноят

💻 Ижарага хонадон топиб берувчи "маклер" сохта бўлиб чиқди
——
     Самарқанд вилояти, Жомбой туманида яшовчи 32 ёшли М.М. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 2.100.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
     Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Тошкент вилояти, Янгийўл туманида яшовчи 20 ёшли Д.А. содир этганлиги аниқланди.
     Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Д.А. интернет фойдаланувчиларига "Телеграм" мессенжерининг "Арзон нархли уйлар" номли гуруҳи орқали, фуқароларга Тошкент шаҳридан арзон нархда ижарага хонадон топиб беришини ваъда қилган ҳолда уларни қизиқтириб, олдиндан бошланғич тўлов сифатида уларнинг пулларини ўзининг банк картасига ўтказиб олиб, сўнг ёзишмаларни ўчириб юбориб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётганлиги маълум бўлди.
     Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Д.А.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

🟥 Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
‼️🅱️🅱️🅱️🅱️🅱️🅱️‼️

#Тезкор

"Телеграм" орқали юққан
"вирус"дан қандай қутулиш мумкин.
————
Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази огоҳлантиради.

"Илтимос менга овоз бериб юборинг" мазмунида тарқалаётган "ФЕЙК" хабарларга алданиб қолманг!

https://youtu.be/-KuzQDhWOyg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қизиқарли_фактлар

Ҳар 2 дақиқада биз бутун инсоният 19 асрда олганидан кўпроқ суратга тушамиз.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Хорижий_мамлакатлар_тажрибаси

⚠️ AҚШ ядро лабораторияси хакерлар ҳужумига учради
——
Қўшма Штатлардаги энг йирик хавфсизлик лабораторияларидан бири бўлган "Idaho National Laboratory" миллий лабораториясининг ахборот тизимига киберҳужум уюштирилган ва минглаб ходимларнинг шахсига оид (Ф.И.Ш., туғилган саналари, электрон почта манзиллари, телефон рақамлари, уй манзиллари ва бошқа ёпиқ) маълумотлари Интернет тармоғида тарқатиб юборилган.
Маълум бўлишича, ушбу киберҳужум "SiegedSec" хакерлар гуруҳи томонидан амалга оширилган.
Маълумот учун, "Idaho National Laboratory" (INL) AҚШнинг ядровий энергетика соҳасида муҳим тадқиқотлар олиб боради ва катта аҳамиятга эга бўлган махфий маълумотлар базаларини сақлаб келади.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Технология_искусственного_интеллекта

🇷🇺 В московских больницах появились роботы-помощники
——
В российских больницах начали работать роботы-коты. Механические барсики будут помогать врачам, сопровождать пациентов и передавать вещи. Первые модели появились в клиниках Москвы.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фейк_хабарлар

⚠️ Огоҳ бўлинг Фейк!
————
⚠️ Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг
——————
Фирибгарлар томонидан Ўзбек қўшиқчиси ва актрисаси "Райхон Ганиева" номидан унинг видеотасвирига сунъий интеллектга асосланган дастур ёрдамида қайта ишлов берилиб, аудиоёзувларни сохталаштириш йўли орқали “Инстаграм” ва “Фейсбук” ижтимоий тармоқлари ҳамда “Телеграм” мессенжери орқали турли хил канал ва гуруҳларда "Алия" номли канал гўёки ҳалол савдо эканлиги таъкидланиб, интернет фойдаланувчиларига тез фурсат ичида мўмай даромад олишни ваъда қилиб, виртуал фирибгарлик билан шуғулланиб келаётган шахслар тарқатаётган хабарларга ИШОНМАНГ.

😜Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларни ҳаққонийлигини аниқлаш учун уларнинг расмий манбалари орқали қайта текшириб кўришларингизни тавсия этамиз.

😎 Ушбу хабарни барча яқинларингизга жўнатинг ва улар ҳам огоҳ бўлишсин.

#Мен_банк_картам_СМС_кодини_ҳеч_кимга_бермайман

#стоп_фейк_кибержиноятлар

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кибержиноят

🎊 Сохта ҳавола ортида яширинган кибержиноят
——
Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрида яшовчи 36 ёшли А.В. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 700.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Жиззах вилояти Жиззах туманида яшовчи 19 ёшли А.Ф. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган А.Ф. интернет фойдаланувчиларига “Телеграм” мессенжери орқали “Омадингизни синаб кўринг” мазмунидаги хабарни (ҳавола) жўнатиб, уларни қизиқтириб, банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали ҳисобидаги пулларини ўғирлаб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, А.Ф.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

⚠️  Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

🌐 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🚀 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎬 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM