Chinoz tumani hokimligi
2.99K subscribers
19.2K photos
2.35K videos
22 files
5.19K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
Hurmatli yurtdoshlar!

Sizning hududingizda ichimlik suvi taʼminoti va oqova suv xizmatlari bo‘yicha muammolar yuzaga kelsa, yoki yechimini kutayotgan masalalar bo‘lsa, "Toshkent suv ta’minoti" MChJning hududlardagi quyida ko‘rsatilgan manzillariga murojaat qilishingiz mumkin.

———————-
Ҳурматли юртдошлар!

Сизнинг ҳудудингизда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари бўйича муаммолар юзага келса, ёки ечимини кутаётган масалалар бўлса, "Тошкент сув таъминоти" МЧЖнинг ҳудудлардаги қуйида кўрсатилган манзилларига мурожаат қилишингиз мумкин.

———————-
Уважаемые соотечественники!

Если в вашем районе возникли проблемы с питьевым водоснабжением и водоотведением, либо есть вопросы, ожидающие решения, вы можете обратиться по адресам ООО «Ташкентводоснабжение» в регионах, указанных ниже.
#Чиноз_тумани
#Устозлар_миллий_форуми

Чиноз туманида "Устозлар миллий форуми" доирасида ўқув семинари ташкил этилди

Жорий йилнинг 23-август куни Чиноз туман Халқ таълими бўлими ташаббуси билан тумандаги 9-сонли умум таълим мактабида педагог ходимлар учун “Устозлар Миллий Форуми”нинг 1-қисми бўлиб ўтди.

Миллий форумни Халқ таълими бўлими мудири ўринбосари О.Хушвақтов кириш сўзи билан очиб берди. 2022-2023 ўқув йили жараёнидаги янгиликлар, таълим мазмуни ва методикаси, мактаб бошқарувининг замонавий усуллари, хорижий давлат тажрибалари хусусида туман халқ таълими бўлими методистлари, мактаб раҳбарлари, фан ўқитувчилари учун ўқув семинарлар ташкил этилди.

Форумнинг 2-қисм шўба йиғилишлари ҳамда ялпи мажлиси эртага ўтказилиши режалаштирилган.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз_тумани
#Август_анжумани

Чиноз туманида бўлиб ўтган Август анжуманида жорий ҳолат ва истиқболдаги вазифалар таҳлил этилди.

Тошкент вилояти Чиноз тумани Мактабгача таълим бўлими томонидан «Мактабгача таълим сифати: жорий ҳолат ва истиқболдаги вазифалар» мавзусида ташкил этилган Август конференсиясининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда бошқарма масъуллари, туман мактабгача таълим бўлими ва мактабгача таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагоглари ҳамда масъуллари иштирок этди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
⚡️«Устозлар» миллий форуми бўлиб ўтди

Чиноз туманидаги 9-умумий ўрта таълим мактабида «Устозлар» миллий форуми ўтказилди. Унда туман педагоглари шўъбаларга бўлинган ҳолда қатнашдилар.

Форумнинг ёпилиш маросимида туман Халқ таълими бўлими мудири Рахимберди Койгелдиев сўзга чиқди ва янги ўқув йили мақсад ҳамда вазифаларига батафсил тўхталиб ўтди.

Жонкуяр устозларга ташаккурнома ва совғаларни Чиноз тумани ҳокими ўринбосари Насиба Қорабоева ва Чиноз туман Халқ таълими бўлими мудири Рахимберди Койгелдиев тантанали равишда топширди.

Чиноз тумани Халқ таълими бўлими расмий канали
👇👇👇
https://t.iss.one/+N0hRm2JNy_FjYjZi