Forwarded from FAVQULODDA VAZIYATLAR VAZIRLIGI/МИНИСТЕРСТВО ПО ЧРЕЗВЫЧАЙНЫМ СИТУАЦИЯМ (ФВВ Матбуот хизмати)
#Чиноз_тумани
"Бувижоним табиб"
"Ўзбек қадриятлари ва урф-одатлари бувижонлар талқинида шиори остида Чиноз тумани "Қози" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида "Бувижоним табиб" тамойили асосида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбир туман ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи В.Мансурова сўзга чиқиб, оилалар ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, маҳалла ва таълим муассасаларида ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, ёш оилалар ўртасида ажримларнинг олдини олиш ҳамда хотин-қизларни миллий одоб ва урф-одатлар руҳида тарбиялашда “Бувижонлар мактаби”нинг бой ҳаётий тажрибага эга бўлган нуроний онахонлари берадиган кўрсатма ва маслаҳатлари муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.
Тадбир давомида куйланган куй-қўшиқлар йиғилганлар кўнглига хушнудлик улашди.
Тадбирга ташриф буюрган Чиноз ҳаёти газетаси бош муҳаррири С.Ахмедова ўзларининг миллий урф одатларимиз, миллий қадриятларимиз тўғрисида гапириб ўтди.
Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз
Ғалла мўл бўлса, дастурхонимиз тўкин-сочин бўлади.

ЭЪЛОН
Ҳурматли Электр энергияси истеъмолчилари! Чиноз Тумани Электр Таъминоти Корхонаси сизлардан Хонадонингизда электр энергияси тармоқдан автоматлаштирилган тарзда узилиб қолишини олдини олиш ҳамда ойлик электр энергияси истеъмоли тўғрисида маълумотлар олиш учун хонадон эгасининг паспорти, кадастр гувохномасининг нусхаларини ҳамда телефон рақами тўғрисидаги маълумотларни <<Электр Ҳисоб>> дастуридаги ҳисоб рақамига бириктириш учун Чиноз Тумани Электр Таъминоти Корхонасига тақдим этишингизни сўрайди. Қўшимча маълумот учун телефон рақамлар:
☎️+998705931190
☎️+998705931527

Forwarded from Bu mening Konstitutsiyam 🇺🇿
Конституциявий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади
🔰 2022 йил 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакиллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни ошириш бўйича Конституциявий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ўтказилади.
✅ Мазкур йиғилишда ҳафта давомида Конституциявий комиссия томонидан ҳафта ичида амалга оширилган ишлар ва фуқаролардан келиб тушган таклифлар муҳокама қилинади.
————
Состоится очередное заседание Конституционной комиссии
🔰 10 июня 2022 года состоится очередное заседание Конституционной комиссии по формированию предложений о внесении изменений в Конституцию Республики Узбекистан и реализации организационных мер.
✅ На заседании будет обсуждена работа, выполненная в течение недели Конституционной комиссией и предложения, поступившие от граждан.
Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook

#Саҳоват
Мурувватдан кўнгиллар шод
Чиноз туманидаги "Қози" маҳалласи энг кичик маҳалла фуқаролар йиғини ҳисобланиб, тўртинчи-ДСИ секторига қарайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги 258-сонли қарорига асосан, туманнинг барча маҳаллалари қатори ушбу маҳалладаги "Темир дафтар" рўйхатига киритилган, бир марталик ёрдам пули олмаган оилаларнинг ҳар бир аъзосига 20 килограммдан ун маҳсулоти етказиб берилмоқда.
-Маҳалламизда 2-нафар "Темир дафтар" рўйхатида турган фуқароларга ун маҳсулоти хонадонларига етказиб берилди. Қўшимча рўйхат бўйича эҳтиёжманд оилалар сифатида берилган 18 нафар фуқароларга ҳам навбати билан ун маҳсулоти тарқатилади-деди маҳалла фуқаролар йиғини раиси.
Очиғи бу мурувватдан ҳеч ким четда қолиб кетмайди.

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент раислигида қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бошланди.
“Нима учун ушбу йиғилишни ўзим ўтказаяпман? “Инсон қадрини улуғлаш” йилида ҳар бир фуқаромизнинг хонадонида яхши яшашига шароит яратишимиз зарур.
Бир нарсани аниқ тушуниш керак. Бир йилда Ўзбекистонда 10 миллиард долларлик электр ва газ истеъмол қилинади.
Агар бунинг 10 фоизини иқтисод қилишни ўргансак, бу 1 миллиард долларни бошқа эҳтиёжлар учун сарфлашимиз мумкин.
Ҳоким ва вазирдан тортиб, маҳалла раисигача барча даражадаги раҳбарлар бу масаланинг қанчалик муҳимлигини тушунаяптими, бу борада ўзининг масъулиятини ҳис қилаяптими, деган саволлар мени жуда қийнайди.
Қайси вазир ёки унинг ўринбосари ҳисоб-китоб қилиб, энергия сарфини қисқартириш бўйича ташаббус кўрсатди? Улар ўзи нима учун ойлик олаяпти?”, деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида.

Муқобил энергия ускуналарини ўрнатиш истагида бўлган аҳоли ва тадбиркорлар бу имкониятлардан фойдаланиши учун бирон-бир идорага боришга мажбур бўлмайди. Барча ҳужжатлар ускуна харид қилинадиган жойнинг ўзида ҳал бўлади.
Бунинг учун:
- жамғарма маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳамда ҳудудлардаги сотувчилар билан ҳамкорлик шартномаларини тузади;
- ишлаб чиқарувчиларнинг аҳоли ва тадбиркорларга ускуналарни бўлиб-бўлиб тўлашга бериш харажатлари жамғарма томонидан қоплаб берилади;
- жамғармага 100 млрд сўм ажратилади, ишлатишига қараб йил якунига қадар яна 100 млрд сўм берилади;
- жамғарманинг электрон портали ишга туширилиб, барча жараёнлар тўлиқ рақамлаштирилади.
Мутасаддиларга тизимни 1 сентябрдан амалиётга жорий қилиш топширилди.
Вилоят ҳокимлари олдига жорий йилда “дафтарлар”га кирган камида 5 мингта оилани, келгуси йилда яна 10 мингтасини сув иситиш қурилмаси билан таъминлаш чораларини кўриш вазифаси қўйилди.

Йиғилишда ижтимоий соҳа объектларида ҳам босқичма-босқич муқобил энергия ускуналарини ўрнатиш муҳимлиги таъкидланди.
Мутасаддиларга келгуси йил Инвестиция дастури маблағларининг камида 15 фоизини шундай қурилмаларни ўрнатишга йўналтириш топширилди.
Бунда, йил якунига қадар 2 107 та боғчада, 1 минг мактабда,
1 071 та оилавий шифокор пункти, поликлиника ва шифохоналарда, 1 минг маҳаллада ташкил этилаётган янги тиббиёт пунктларида, 200 та санаторий ва бошқа дам олиш масканларида қуёш электр панеллари ва сув иситиш қурилмалари ўрнатилади.
Шу билан бирга, 2023 йилдан:
- савдо-кўнгилочар комплекслар, маданият ва истироҳат боғлари, ресторанлар, меҳмонхоналар;
- супермаркетлар, дўконлар, бозорлар, савдо омборлари;
- автомобилларга газ ва ёқилғи қуйиш станциялари;
- аэропорт, темир йўл ва автобус вокзаллари;
- хусусий таълим ва тиббиёт ташкилотлари;
- тижорат банклари ва уларнинг филиаллари камида 25 фоиз иссиқ сув истеъмоли ва ташқи ёритишни муқобил энергия ҳисобидан қоплаш талаби киритилади.

Йиғилишда ҳудудларда микро ва кичик ГЭСлар қуриш учун майдонлар белгиланиб, жами 56 мегаваттли 200 та лойиҳа ишлаб чиқилгани таъкидланди (йилига 180 минг киловатт соат электр ишлаб чиқарилади). Бунда:
- 500 киловаттгача бўлган ГЭСларда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг бошланғич харид нархи тадбиркорлар учун жозибадор тарифларда белгиланади;
- лойиҳа учун ер участкаси аукцион ғолибига узоқ муддатли ижарага берилади.
Шу билан бирга, 1 мегаваттгача қуёш ва шамол, 5 мегаваттгача микроГЭСларнинг ортиқча электр энергияси камида 10 йил давомида давлат томонидан кафолатли харид қилинади.
Йил якунига қадар Андижон вилоятида 15 та, Наманганда 10 та, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент вилоятларида 6 тадан, Самарқанд, Сирдарёда 2 тадан, Бухоро, Жиззах, Фарғонада 1 тадан лойиҳани бошлашга кўрсатма берилди.
Умуман, мамлакатимиз гидроэнергетика салоҳиятини ҳисоб-китоб қилиб, хусусий шериклик лойиҳаларини бошлаш топширилди.
Йиғилиш якунида мутасаддилар белгилаб берилган вазифалар бўйича ахборот берди.