Chinoz tumani hokimligi
2.83K subscribers
18.9K photos
2.25K videos
22 files
5.04K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
#ЭЪЛОН

Чиноз ТЭТК огоҳлантиради!

2022 йил 27- февраль куни соат 10:00 дан 14:00 гача Пахтаобод, Янгиобод, Ёшлик, Хамза, Авғон, Янги маҳалла, Бунёдкор, Навоий, Хўжа, Сарбозор, Бешкапа, Тинчлик, Қози, Йўлтушган, Гулзоробод, Каттатепалик, Янгиҳаёт маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида электр энергияси вақтинча ўчирилади.
Сабаби: Л Чиноз 35 КВ ҳаво тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Чиноз ТЭТК электр энергиясида юзага келадиган ноқулайликлар учун олдиндан узур сўрайди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#эълон

⚡️⚡️⚡️Диққат, диққат!!

📌Ҳурматли тадбиркорлар!
Қадрли экспортёрлар!


🔺Вилоятнинг экспорт салоҳиятини янада ошириш, экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, корхоналарда юзага келаётган муаммоларни бевосита ўрганиш ҳамда бартараф этиш мақсадида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев 2022 йил 9 март куни вилоятда фаолият юритаётган экспортёр тадбиркорлар билан мулоқот ўтказишини маълум қиламиз.

🔺Мазкур бевосита мулоқотда экспорт фаолиятини амалга оширишда вужудга келадиган барча турдаги, жумладан, экспортолди айланма маблағларига эҳтиёж юзасидан, транпорт харажатларини қоплаб бериш, табиий газ ва электр энергияси таъминоти бўйича муаммолар, қўшилган қиймат солиғини қайтариш, шунингдек, ишлаб чиқарилган маҳсулотларингизга хорижий ҳамкор топиш, халқаро стандарт ва сертификатлаш масалалари бўйича масалаларингизга биргаликда ечим излаш мақсад қилинган.

🔺Мулоқотга барча экспортёр тадбиркорлар таклиф этилади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эълон

Азиз опа-сингиллар!
Муҳтарама аёллар!

⚡️⚡️⚡️Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган Оила ва хотин қизлар давлат қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари вакант лавозимлари учун эълон қилган очиқ танловларда иштирок этинг!

🎥Батафсил мазкур лавҳада👈

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#эълон

⚡️⚡️⚡️Ҳурматли тадбиркор ва экспортёрлар диққатига!!!

🔺
Ҳозир дунёда бўлаётган мураккаб геосиёсий вазият  жаҳон иқтисодиётига ўзининг салбий таъсирини ўтказмоқда. Бундай шароитда  республикамизнинг иқтисодий барқарорлигини сақлаб қолиш энг аввало  тадбиркорлик субъектларига амалий кўмак кўрсатишни тақозо этади.      

🔺Тошкент вилоятининг экспорт салоҳиятини янада ошириш, экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятида  юзага  келаётган  муаммоларни  бевосита  ўрганиш  ва  амалий кўмак бериш мақсадида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев жорий йилнинг 14 март куни соат 10:00 да Тошкент вилояти ҳокимлиги мажлислар залида ҳудудларда фаолият  юритаётган экспортёр тадбиркорлар  билан  мулоқот ўтказади.

🔺Унда соҳадаги мавжуд муаммо ва масалаларга  биргаликда  ечим  изланади, таклиф ва ташаббуслар ўрганилади.

📌Мулоқотга барча тадбиркорларни таклиф этамиз.

Мурожаат учун телефон:
☎️
+998998392722

Тошкент вилояти ҳокимлиги.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok