Chinoz tumani hokimligi
2.85K subscribers
18.9K photos
2.25K videos
22 files
5.04K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
Forwarded from Alisher Mavlonov
#Чиноз_тумани

"Яхши ишни қаердан топсам бўлади?
Дарҳақиқат, мехнат қилиб оиламни ҳалол луқма билан боқмоқчиман, бунинг учун қаердан яхши иш топсам экан, дейдиганлар бор. Иш излаб ҳали унга, ҳали бунга бош уради. Кимдир маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчисига рўбарў қилади. Чиноз тумани Нафис маҳалласида жойлашган Кичик саноат зонасида туман ҳокими Ботир Алимбековнинг ташаббуси билан меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркада туман ҳокимининг маҳалладаги ёрдамчилари томонидан тумандаги 180 нафарга яқин ишлаш истагини билдирган, меҳнатга лаёқатли иш излаб юрган фуқаролар иштироки таъминланди. Шу куннинг ўзида 95 нафар ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш тўғрисида ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Тўғрида, ким ишлашни хоҳласа имконият қидиради, ишёқмаслар эса баҳона.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Toshkent viloyati Chinoz tumani 3-maktabning 8-b sinf o'quvchisi Abdulhayev Ozodbek 22-23-24 mart kunlari Toshkent shaxrida o'tkazilgan sportning PENCAK SILAT turi bo'yicha O'zbekiston Respublikasi musobaqasida 3-o'rinni egalladi.
#Чиноз_тумани

Тошкент вилояти Чиноз тумани 3-мактабда 11-б синф ўқувчилари ота оналари иштирокида мажлис бўлиб ўтди. Кун тартибида ОТМ ҳужжат топшириш ва Техникумларга ўқишга кириш масаласи кўриб чиқилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз_тумани

Ватан равнақи ёшлар қўлида

Чиноз тумани ёшлар етакчиларининг иш қуроллари – планшет ва компьютер жамланмалари билан таъминлаш давом этмоқда.
Чиноз тумани ҳокимлиги томонидан 2-сектор ҳудудида, маҳаллаларда фаолият олиб бораётган фаол ёшлар етакчиларига янада қулайлик яратиш ҳамда иш унимдорлигини ошириш мақсадида планшет билан таъминланди.
Барча ёшлар етакчиларига келгуси ишларида омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Бугун муҳокама қиладиган учта масаламиз бевосита инсон қадри билан боғлиқ, халқимизни рози қилишга қаратилган. Уларни бажармасликка ҳеч қайси раҳбарнинг ҳаққи йўқ.

Кун тартибидаги биринчи масалада ички йўллар сифатини яхшилаш бўйича аниқ вазифаларни муҳокама қиламиз.

“Ташаббусли бюджет” портали орқали аҳолидан тушган 20 мингта ёки жами таклифларнинг 25 фоизи ҳам ички йўлларни яхшилаш билан боғлиқлиги масаланинг долзарблигини кўрсатмоқда”, деди давлат раҳбари.

Бу борада Андижон тажрибаси кўрсатиб ўтилди. Вилоятдаги цемент ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан кластер ташкил этилиб, олис ва чекка маҳаллалардаги 23 километр қум-шағал йўллар цемент-бетон қопламага ўтказилди.

Ушбу 31 та маҳаллада асфальт-бетон ўрнига цементдан фойдаланиш орқали қурилишдан 600 миллион сўм иқтисод қилинди. Бу ишларнинг ҳисобига 350 минг долларлик битум импорти учун маблағ тежалди.

Энг асосийси, кластер ўзи қурган йўлларни 10 йил давомида кафолатли сақлашни зиммасига олган.
“Ҳар бир вилоятда йирик цемент корхоналари ва хусусий корхоналар билан биргаликда йўл қуриш ва эксплуатация кластерларини ташкил этиш орқали ички йўлларнинг эгасини топиш бўйича топшириқ берган эдим.

Бу борада Қорақалпоғистон, Жиззах, Қашқадарё ва Навоийдаги ишлар аҳволи қолган ҳудудларга қараганда ҳали суст”, деди Президент.

Бу ҳудудлар ҳокимларига масаланинг ичига кириб, жиддий шуғулланиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Умуман, 2022 йилда 2 минг 300 километр, шу жумладан Андижонда 270 километр, Фарғонада 200, Қашқадарё ва Тошкент вилоятида 190, Навоий, Наманган ва Самарқандда 180, Бухоро, Жиззах ва Сурхондарёда 170, Қорақалпоғистон ва Хоразмда 160, Сирдарёда 150 километр цемент-бетон қопламали ички йўлларни барпо этиш вазифаси қўйилди.

Бунинг учун 2022 йилда цемент ишлаб чиқариш ҳажми 3,5 миллион тоннага кўпаяди. Яъни, жорий йил якуни билан маҳаллий цемент ишлаб чиқариш ҳажми 18 миллион тоннага етади. Бу билан ички эҳтиёжлар тўлиқ қопланиши таъкидланди.
Бош прокуратурага янги қурилаётган цемент-бетон қопламали йўллар сифати устидан қатъий назорат ўрнатиш топширилди.

Шу билан бирга, Бухоро, Сирдарё, Хоразм вилоятларида цемент корхоналари мавжуд эмаслиги кўрсатиб ўтилди. Шу муносабат билан “Ўзбекистон темир йўллари” ушбу вилоятларда йўл қуриш учун темир йўл орқали цемент ва шағал ташишга 50 фоиз чегирма берадиган бўлди.

Йиғилишда йўл кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 1 майдан бошлаб йил якунига қадар импорт қилинаётган цемент-бетон қопламали йўл қуриш техникалари божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилиниши белгиланди.

Мазкур ишларга қўшимча 500 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Жорий йилда халқаро молия ташкилотларидан 80 миллион, келгуси йилда бу ишларни кенгайтириш учун 200 миллион доллар маблағ жалб қилиш чоралари кўрилади.
Пойтахтда ҳам 250 километр цемент-бетон қопламали йўллар қурилади. Бу ишлар учун Тошкент шаҳри маҳаллаларини обод қилишга ажратилган 1 триллион сўмга яна 200 миллиард сўм йўналтиради.

Булардан ташқари, 2022 йилда туман марказлари ва шаҳарларда 670 километр пиёда ва велосипед йўлаклари барпо этиш режа қилингани, улар ҳам цемент-бетондан бўлиши кераклиги айтилди.

Март ойида 25 кун давом этган ёғингарчилик дренаж тизимидаги камчиликларни кўрсатган, шу боис ушбу йўлакларни лойиҳалашда лотоклар қуришга ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди.
Кун тартибидаги иккинчи масала – “Яшил макон” дастури. Лойиҳа доирасида баҳор мавсумида 125 миллион туп кўчат экиш режа қилинган.

“Мавсум тугашига ҳам озгина вақт қолди. Лекин, бу борада қилинган ишлар аҳволи мени хавотирга солмоқда. Айрим ҳудудларда ҳали ҳам ишлар номигагина ташкил этилиб, кўзбўямачилик давом этаётгани тўғрисида менда маълумотлар етарли”, деди Президент.

Мисол учун, жойларда ҳақиқатда экилмаган жами 5 миллион туп кўчатларни ҳисоботда қўшиб ёзиш ҳолатлари бор.

Шу боис мутасаддиларга апрель ойида барча қолоқликлар ва камчиликларни тўлиқ бартараф этиш топширилди.

Умуман, апрель ойи якунига қадар вилоят ҳокимлари тегишли идоралар билан бирга:

- туманлардаги йирик маҳаллаларга 20-30 минг, ўрта маҳаллаларга – 10-15 минг, кичикларига – 3-5 минг терак қаламчалари;

- шаҳарларнинг ҳар бир маҳалласига 3-5 минг терак қаламчалари экилишини таъминлаши;

- автомобиль йўллари бўйида камида 5 миллион туп терак кўчатлари ва қаламчалари экишни ташкил қилиши шартлиги таъкидланди.
Йиғилишда Инновацион ривожланиш ва Қишлоқ хўжалигиги вазирликларига теракнинг аллергия чақирмайдиган навларини экиш бўйича ҳудудларга илмий асосланган тавсиялар бериш топширилди.

Тошкент шаҳрида 5 ёшдан кам бўлмаган мевали ва манзарали дарахтларни тартибли бир текисда ўстириш учун янги тажриба бошланди. Вилоят ҳокимлари ушбу тажрибани ўрганиб, ўзида жорий қилади.

Шунингдек, “Яшил макон” дастури доирасида жорий йилда 700 километрдан зиёд янги суғориш тизими ва 260 та қудуқ ўрнатилиши режа қилинган.

Йиғилишда вилоят ҳокимлари, Автомобиль йўллари ва Ўрмон хўжалиги қўмиталари раҳбарларининг суғориш тизими учун қанча маблағ ажратилгани, қанча майдонда ирригация тизими яхшилангани, нечта техника олингани ва қудуқ қазилгани ҳақидаги ҳисоботлари эшитилди.
Кун тартибидаги навбатдаги масала давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш ва кўламини кенгайтиришнинг муҳокамасига бағишланди.

Давлат хизматлари тизимини рақамлаштириш орқали маҳалла ва туманда қандай ўзгаришлар бўлиши кўриб чиқилди.

Аҳолига давлат хизматларидан фойдаланишда қулайлик яратиш мақсадида 1 июлдан бошлаб:

- 38 турдаги давлат хизматлари учун электрон имзо билан тасдиқлаш талаби бекор қилиниб, мобил телефон орқали амалга оширилади (бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш, боғчага қабул қилиш ва ҳоказо);

- 6 турдаги лицензия олиш учун талаблар бекор қилинади;

- аҳоли ва тадбиркорлар учун 8 дан ортиқ давлат хизмати бўйича электрон хабардор қилиш тизими жорий этилади;

- аҳоли ва тадбиркорлардан коммунал ташкилотларнинг 32 турдаги ҳужжат ва маълумотномаларини талаб қилиш бекор қилинади;

- эҳтиёжманд оилалар фарзандлари олийгоҳларга киришда тест синовларида иштирок этиш тўловларидан озод этилади (135 минг сўм).
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2022 #Жараёнлардан_лавҳалар

⚡️Жорий йилнинг 6 апрель куни Она тили ва адабиёт ҳамда Ўзбек тили (Давлат тили) ўқитувчилари учун ўтказилаётган аттестатсия малака тест синовларида қатнашиб юқори натижани қайд этаетган педагогларимиз билан танишинг !!!

24-умумтаьлим мактаби Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Нургенова Ширингул Турдалиевна берилган 40 та саволга тўғри жавоб бериб белгиланган максимум 80 баллни қўлга киритди !!!


Чиноз Халқ таълими бўлими 24-умумтаьлим мактаби Она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Нургенова Ширингул Турдалиевнани келгусидаги фаолиятига омад тилайди

👉Чиноз Халқ таълими бўлимининг расмий саҳифасига уланиш
https://t.iss.one/+N0hRm2JNy_FjYjZi
#Расмий
#Тайинлов

⚡️ Койгелдиев Рахимберди Инкарбекович – Тошкент вилояти Чиноз тумани Халқ таълими бўлими мудир лавозимига тайинланди.

💼 Маълумот ўрнида,Койгелдиев Рахимберди Инкарбекович 1978 йил Тошкент вилояти Чиноз туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2000 йилда Тошкент вилояти давлат педагогика институтини тамомлаган.

📌Лавозимга тайинлангунга қадар, Тошкент вилояти Чиноз тумани Халқ таълими бўлими мудир ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда эди

👉Чиноз Халқ таълими бўлимининг расмий саҳифасига уланиш
https://t.iss.one/+N0hRm2JNy_FjYjZi