Chinoz tumani hokimligi
2.89K subscribers
21K photos
2.63K videos
22 files
5.81K links
Chinoz tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.

Kanal Chinoz tumani hokimligi axborot xizmati tomonidan yuritiladi.
Savol va murojaatlar uchun: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
#Чиноз

ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ ФОРУМИ

"Ўзбекистон Ёшлари Фўруми-2021"нинг навбатдаги қисмида "Сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви" бўлди. Биринчи сектор раҳбари Ботир Алимбеков, иккинчи сектор раҳбари Улуғбек Ғаниевлар иштирок этишди. Тадбирни Чиноз тумани ҳокими, биринчи сектор раҳбари Ботир Алимбеков очиб берди.
- Бу йил туманимизда Ёшлар дафтарига рўйхатга олинган 2467 нафар ёшдан 2037 нафарининг муаммолари амалий ечим топди. 86 нафар ёшга махсус иш қуроллари топширилди. Туманимизда "Рақамли технология" ва бошқа соҳалар учун ўқув марказлари очилди. Кўплаб ёшларга ер ва кредитлар ажратилди. Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида тадбир ва танловлар уюштирилди. Китобхонликка бағишланган 57 та тадбирда 2870 нафар ёшлар иштирок этди, деди у ўз сўзида.
Бундан ташқари, 42-мактабнинг ёшлар етакчиси Лола Юнусалиева, туманнинг Ёшлар Иттифоқи сардори Демирали Анваровлар ҳам сўзга чиқишди.
Ўқишда ва намунали хулқи билан ўрнак кўрсатган бир гуруҳ ёшлар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Ижтимоий сўровнома натижаларига кўра:
Йилнинг энг яхши тарғиботчиси- Ирода Умарова, йилнинг энг яхши мактаб директори- Й. Қосимов (5-мактаб) ва бошқалар ҳам дипломлар билан тақдирланди.
Бугунги кунда биз ёшларга барча имкониятлар яратиб берилмоқда. Ва барчамиз мана шу имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда юртбошимиз ишончларини оқлашимиз керак, азиз ёшлар!
Айтгандай, форум давомида Мустафо ва Баҳром Назаров сингари таниқли санъаткорларнинг дилтортар қўшиқларига барча ёшлар мазза қилиб рақсларга тушиб кайфиятларини кўтардилар
Шундай қилиб Чинозда Ёшлар форуми ана шундай ўтди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#бандлик
#Чиноз

Касбим - менинг фахрим

"Мени иш билан таъминлаган Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Чиноз тумани бўлимига ўз миннатдорчилигимни билдираман".

Батафсил видеода

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
📩 Бугун вазирлик, идора ва ташкилотларга мурожаат қилиш ёки бирор муаммо ҳақида хабар бериш учун унинг жойлашган манзилига бориш, қабулга ёзилиш шарт эмас! Бунинг учун вазирлик ва идораларда ишонч телефонлари ва алоқа ботлари ташкил қилинган.

☑️Расмий хабарлар канали томонидан обуначиларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, барча вазирлик ва идораларнинг мавжуд ишонч телефони ва алоқа ботлари ҳақидаги маълумотлар тўпланди.

‼️Қуйида рўйхат билан танишиб, мурожаатингизни йўллашингиз мумкин!