Chinoz tumani hokimligi
2.25K subscribers
18.5K photos
2.21K videos
22 files
4.93K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
#Oталар куни


ОТА - ОИЛАДА МУСТАҲКАМ САВЛАТ, ФАРЗАНДИНГ БОРЛИГИ БУЮК БИР ДАВЛАТ

Чиноз шаҳридаги 2-умумтаълим мактабида Оталар куни муносабати билан "Ота - оилада мустаҳкам савлат, фарзандинг борлиги буюк бир давлат" деб номланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирга Чиноз тумани Халқ таълими бўлими мудири Муҳаббат Алимова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Тоирхон Мансуров ва ўқувчиларнинг оталари ташриф буюришди.

Ушбу тадбир Мадҳия садолари билан бошланди. Шундан сўнг 2-умумтаълим мактаби директори, "Эл-юрт ҳурмати ордени" соҳибаси, Ўзбекистон халқ таълими аълочиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган устоз Фарида Ибрагимова тадбирни очиб берди. Йиғилган барча оталарни байрам билан қутлаб, 5-6-7-8-9-10-11-синфлар ўртасида ўтказилган "Фарзанд тарбиясида отанинг ўрни" мавзусидаги иншолар танловида ғолиб бўлган ўқувчиларни эълон қилдилар. "Мен, отам ва онам" номли расмлар танловида фаол бўлган ўқувчи ёшлар ва уларнинг оталарига миннатдорчилик билдирди.

Шундан сўнг фаол ва ташаббускор оталарга сўз берилди. Дилмурод Исоқов, Аваз Рустамов, Шерзод Ибрагимов, Фазлиддин Арипов, Саидмурод Саидмаҳмудовлардек жонкуяр ва фидойи оталар йиғилганларга жамиятда отанинг ўрни ва масъулияти ҳақида тўхталиб, барча оталарни фарзанд тарбиясида якдилликка, бирдамликка чорладилар.

Кечанинг бадиий қисми хонанда Азизбек Ўринбоевнинг дилтортар тароналари, ёш ижодкорларнинг ўзлари ёзган ота ҳақидаги рус ва ўзбек тилидаги шеърлари, ўқувчиларнинг ёд олган пурмаъно ҳадислари, раққоса ҳамда ижодкор қизларининг шўх рақслари, доирачи йигитларнинг ажойиб куйлари билан янада файз олди.

Кеча давомида фаол ва ташаббускор ўқувчиларнинг оталарига Ташаккурномалар тақдим этилди. Сўнгра улар билан синф раҳбарлари хоналарда йиғилиш ўтказдилар.

Энг муҳими оталар учун бугунги кун унутилмас бўлди. Улар ҳар ойнинг сўнгги шанбасида мактабга келиб, фарзандларининг қай даражада билим олаётганликларини, дарсларда қандай иштирок этаётганлигини назоратга олишга келишиб олдилар.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
https://t.iss.one/chinozpressa
Forwarded from ЧИНОЗ ҲАЁТИ (Оқмомо)
Forwarded from ЧИНОЗ ҲАЁТИ (Оқмомо)
Forwarded from ЧИНОЗ ҲАЁТИ (Оқмомо)
Forwarded from ЧИНОЗ ҲАЁТИ (Оқмомо)
Forwarded from ЧИНОЗ ҲАЁТИ (Оқмомо)
Forwarded from ЧИНОЗ ҲАЁТИ (Оқмомо)
Forwarded from ЧИНОЗ ҲАЁТИ (Оқмомо)
Forwarded from ЧИНОЗ ҲАЁТИ (Оқмомо)
Forwarded from ЧИНОЗ ҲАЁТИ (Оқмомо)
Forwarded from ЧИНОЗ ҲАЁТИ (Оқмомо)
Forwarded from ЧИНОЗ ҲАЁТИ (Оқмомо)