Chinoz tumani hokimligi
2.88K subscribers
20.1K photos
2.52K videos
22 files
5.53K links
Chinoz tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.

Kanal Chinoz tumani hokimligi axborot xizmati tomonidan yuritiladi.
Savol va murojaatlar uchun: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
Чиноз ЎСТКда "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи ''Ватанпарвар" ташкилоти Тошкент вилояти кенгаши тасарруфидаги Чиноз ўқув спорт техника клубида ёшларни спорт тўгаракларига қизиқтириш "Ватанпарвар" ташкилоти фаолиятини ёшлар онгига сингдириш ёшларга яратилаётган имтиёзли касбларга тайёрлаш тўғрисидаги янгиликлардан хабардор этиш мақсадида "Очиқ эшиклар куни" бўлиб ўтди.

Тадбир давомида ташриф буюрувчилар автомототранспорт хайдовчиларини тайёрлаш курслари, синф хоналари, авто тренажор, ўқув автомобиллари, спорт секциялари фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Эълон

👍Биринчи бор

⚡️ЧИНОЗ туман ҳокимлиги тақдим этади!

🤝Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, маданият бўлими ҳамда Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида!

📣“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик !” фестивали доирасида ёшлар форуми.

📆 1-июнь куни - Чиноз тумани "Авғон" МФЙ 2-сонли касб-ҳунар мактабида - барчани кутиб қоламиз!

🎊 Турли спорт ўйинлари, ёш ижодкорлар томонидан мушоира кечалари, билимдонлар беллашуви, харбий парад ва қурол-аслаҳа кўргазмалари, маҳорат дарслари, кўнгилочар шоу-дастурлар сизни кутмоқда.

💥 Бундан ташқари таниқли эстрада хонандалари дастуримиз мехмони бўлади.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
💰 2021 йил январ-апрел ойларида Ўзбекистонга халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг қанча маблағлари жалб қилинган?

🔎 Ўзбекистоннинг суверен қарзлари қаерга сарфланди?

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

〰️〰️〰️

💰 Сколько средств международных финансовых институтов и иностранных правительственных финансовых организаций привлечено в Узбекистан в январе-апреле 2021 года?

🔎 На что потрачены суверенные заимствования Узбекистана?

Министерство инвестиций и внешней торговли

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | Открытие 15 детских садов в Чиназском районе Ташкентской области
#31may #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Тошкент вилоятининг Чиноз туманида 15 та боғча очилди
#31may #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
#Чиноз #Ёшлар

Ёшлар фестивали хақиқий ёшлик, шўх шодонлик рухида ўтказилди.

Шеърият кечасида қатнашган туманимизнинг ёш истеъдодлари кўплиги барчани қувонтирди.
Улар "Чиноз хаёти" газетаси қошидаги Сўз адабий тўгариги қатнашчиларидирлар. Тадбирда қатнашган йигирмадан ортиқ ёш қаламкашлар ўз ижодларидан намуналар ўқиб бердилар. Уларни махоратини хакамлар хайъати бахолаб бордилар.
Якунга кўра хоким совғасига муносиб деб Эркиной Валижонова топилди.
Дилдора Болиева, Бобуржон Иброхимжонов, Наима Анварова, Рохатбу Толеноваларнинг машқлари барчага манзур бўлди.
Тадбирни Чиноз тумани ҳокими ўринбосари Насиба Қорабоева очди.
Ёшлар агентлиги томонидан қатнашчилар рағбатлантирилди.
Тадбирни Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими бошлиғи Вазири Эракаева, "Чиноз ҳаёти" газетаси бош мухаррири Сурайё Ахмедова ва
Ахборот кутубхона маркази директори Махсуда Содиқовалар хамкорликда ташкил этдилар.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.