Chinoz tumani hokimligi
2.11K subscribers
18K photos
2.16K videos
22 files
4.78K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
#Долзарб_40_кунлик

Маҳаллаларга кўчатлар тарқатилмоқда

❗️Бугун туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан 27.300 дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари келтирилди. Улар анор, олма, ўрик, олхўри, беҳи, гилос, нок ва манзарали дарахт кўчатларидан иборат. Чинозликлар туманнинг иқлим шароитидан келиб чиқиб ушбу мевали ва манзарали дарахтларни танлаган.

Бугунги кунга келиб жами Маҳалла фуқаролар йиғинлари бинолари атрофи ва хонадонларга экилган дарахт кўчатлари сони 42.460 тупни ташкил этади.
🌳 Айни дамда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғини раислари ўз маҳалласи томорқа ерларидан келиб чиқиб, хонадон эгалари билан маслахатлашиб кўчатларни танлаб олишмоқда.

✍️ Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
https://t.iss.one/chinozpressa
#долзарб
#муносабат

⚡️Мусулмонлар идораси ҳаж сафари атрофидаги гап-сўзларга муносабат билдирди

“Ҳаж-2022” мавсуми учун 1 нафар зиёратчига тўлов миқдори 62 миллион 900 минг сўм этиб белгилангани ва ушбу тўловга нималар кириши ҳақида:

1. Саудия ҳукумати томонидан ҳаж сафари нархига таъсир қилувчи қўшимча солиқ ва мажбурий тўловлар жорий қилинганини, шунингдек, коммунал, транспорт, электр-энергия ва бошқа хизматлар учун тўловлар миқдори бир неча баравар (30-40 фоиз) ошган.

Ўзбекистон томони Саудия билан олиб борилган узоқ музокаралар натижасида зиёратчиларимиз учун иқтисодий пакет нархига люкс даражасидаги хизмат кўрсатишга эришди ва тўлов учун ўрта нархни белгилади.

Эслатиб ўтамиз, айрим давлатларда энг қиммат пакетлар нархи 25 минг АҚШ долларигача этиб белгиланган.

2. Юртдошларимиз жорий мавсумда биринчи марта Мадина шаҳрида “Масжиди Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” ва “Краун Плаза” меҳмонхоналарида истиқомат қиладилар. Макка шаҳрида эса “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонасида яшайдилар.

3. Юртимиз зиёратчиларининг сафар давомийлиги айрим қўшни давлатлар зиёратчилари сингари 14-17-20 кун эмас, балки 26 кунни ташкил этади. Бу ҳам, табиий равишда, нархларга ўз таъсирини кўрсатади.

Ҳаж учун тўланган маблағ ичига қуйидагилар киради:

📄 Ҳаж визаси;
🎫 Авиабилет;
🚌Шаҳарлараро (Мадина-Макка-Жидда) транспорт хизмати;
🏨Мадина шаҳрида “Зам-зам Пуллман” ва “Краун Плаза” меҳмонхонаси;
🕌Мадина шаҳрида Уҳуд тоғи, Қубо ва икки қиблали масжидларга зиёрат;
🏨Макка шаҳрида “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонаси;
🍴Мино, Арофат ва Муздалифа водийларидаги барча хизматлар;
💉24 соат тиббий хизмат;
☂️ Ҳожиларнинг тиббий суғуртаси;
🚕24 соат транспорт хизмати;
🌭 3 маҳал исиқ овқат: нонушта, тушлик ва кечки овқат;
📄Ҳаж қўлланмаси;
💼Давлат рамзлари туширилган нимча ва сумка;
💧«Замзам» суви (5 литр);
🤝Республиканинг 7 та ҳудудидан кузатиш ва кутиб олиш;
✈️ Мадинаи мунавварага тўғридан-тўғри авиарейс;
🐏 Қурбонлик.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб
Ҳовлиқманг!
(Ток ҳам газ ҳам бўлади)

-------------------
🎙 Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

https://t.iss.one/AOKBToshvil
#Долзарб

Жаҳолатга қарши маърифат билан курашмоқ керак!

➡️ Бугун туман ҳокимлигида "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида кенгайтирилган ўқув семинари бўлиб ўтди.

Унда давлат ва жамоат ташкилотларининг вакиллари, умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, ёшлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита раисининг маслаҳатчиси Илҳом Маърупов сўзга чиқиб, мамлакат тараққиёти, тинчлик ва хотиржамликни мустаҳкамлаш учун фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

✍🏻Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✉️Telegram 📱Instagram
📱Facebook 🌐WebSayt