Chinoz tumani hokimligi
2.11K subscribers
18K photos
2.16K videos
22 files
4.78K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
#муносабат
#Чиноз

Расмий муносабат

🌐Ижтимоий тармоқларда Чиноз туманидаги “Бешкапа” МФЙда истиқомат қилувчи ёлгиз она тўғрисидаги видео лавҳага аниқлик киритиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғини оқсоқоли Х. Олимжонов, маҳалла мутахассиси Д. Тожихонова ва ХКМБИ подполковник М. Сиражовалар унинг хонадонида бўлди.

🔎Аниқлик киритилишича, 1956 йилда туғилган фуқаро Эркиной Тешабоева руҳий касалликлар бўйича ҳисобда туради. II гуруҳ ногирони. Оилада ўғли, келини ва набираси билан бирга истиқомат қилади. Яшаш хонаси бир ой олдин ўғли томонидан таъмирланган. Ётоқ жойлари тоза. Маҳалла томонидан “темир дафтар”га киритилиб, барча турдаги моддий ёрдам кўрсатиб келиняпти.

📍Фуқаронинг қўшниси Мактуба Сангинова савоб учун ижтимоий тармоқларга чиқарганини айтди. Келини ва ўғли бу ҳолатдан хижолатда эканлигини билдирди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Муносабат
#Чиноз

Чиноз тумани "Қози" махалласи энг қадимий маҳаллаларидан бири саналади.
Ижтимоий тармоқда берилган Чиноз буюм бозори ёнидаги кўчага ёғимгарчилик туфайли сув йиғилиб қолгани хақидаги хабар тўғри.
Ушбу холат ўрганилиб, зудлик билан чоралар кўрилди. Яъни кўчага шағал олиб келиб тўкилди, кўча чироқлари ўрнатилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Чиноз тумани Олмазор қўрғони "Мевазор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 6-сонли икки қаватли кўп квартирали уйда яшовчи фуқаро Нилуфар Бўриева уй-жойнинг ҳолати яхши эмаслиги боис таъмирлашда ҳамда соғин қора мол берилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган видеолавҳа тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Чиноз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан расмий муносабат берилди.

Бугунги кунда фуқаро истиқомат қилиб келаётган кўп қаватли уй-жой хақиқатданхам таьмирталаб ҳолатда бўлиб, "Ўзбеккоммуналлойхақурилиш"ДУК томонидан уйни таъмирлаш учун кўрсатма ва тавсиялар олинди. Таъмирлаш ишларини олиб бориш учун мазкур ҳудуддаги "Чиноз ширкат-4" ХУЖМШ ҳамда мулкдорларнинг розилиги асосида тумандаги тижорат банкларидан имтиёзли кредит ҳисобидан таъмирлаш ишлари олиб борилиши тавсия қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 24 моддасига асосан квартира мулкдори квартиранинг асралишини, тегишли техник ва санитария ҳолатини таъминлаши, уларни ўз ҳисобидан жорий ва капитал таъмирлаш ишларини амалга оширишилари белгиланган.

Шунингдек,Н.Бўриеванинг соғин сигир олиш тўғрисидаги мурожаатига асосан кўп-қаватли уй-жойларда санитария қоидаларига асосан қора мол боқилиши мақсадга мувофиқ эмас.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Муносабат

Янги Ўзбекистон бунёдкорлари

Бугун мактаб битирувчилари учун ҳаяжонли ва ҳаётида унутилмас кундир. Чунки улар катта ҳаётга сари қадам ташлашаяпти. Кимдир олий маълумот олиш учун, кимдир касб ўрганиш бўйича ўз режаларини тузиб бўлишган.
Ўзбекистон тарихида илк бор Давлат раҳбарининг битирувчиларга табриги йўлланди. Президентимизнинг мустақил ҳаёт остонасида турган, қалбида юксак орзулари жўш ураётган ёшлар учун йўллаган бу табриги, унда билдирилган илиқ, самимий сўзлар, юрт раҳбарининг ҳар бир ўғил-қизга "фарзандим, ёш дўстим" дея айтилаётган эзгу тилаклар нафақат ёшлар, балки, ёшу-қари, ҳар бир юртдошимизни қалбини ларзага солиб, умидбахш орзуларга, юксак орзу-мақсадлар сари дадил қадам ташлашга чорлаяпти.
Зеро, бугун мактабни тамомлаётган ёшларнинг қай бири олий ўқув юртида, кимдур касб-ҳунар мактаби ва коллеж ёки техникумда ёхуд муқим иш ўрнига эга бўлиб, жамиятда ўз ўрнини топиши ҳақида давлат, Президент шахсан қайғурмоқда, бунинг учун олдиндан мустаҳкам замин, ишончли тизим яратилиб, катта ҳаёт бўсағасида ишончли "қўл", суяниш мумкин бўлган "дўст" қарши олмоқда.
Жорий йилда Чиноз туманидаги 47 та мактабларнинг 11-синфни 1852 нафар ўқувчи тамомлаб, қалбларида олам-олам орзулар билан мактаб остонасидан катта ҳаёт йўлига чиқиш арафасида туришибди.
Фарзандининг эртаси, унинг орзу-ҳаваслари рўёби ва бахту-иқболини кўриш мақсадида бўлган минглаб ота-оналарга қанчалар қувонч, хотиржамлик, катта умид ва ишонч бағишлаётган мазкур ғамхўрлик замирида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўз халқига, жонажон Ватани, миллат фарзандлари, эртамиз эгаларига бўлган юксак ҳурмати ва меҳр-муҳаббати яққол намоён бўлмоқда.
Бир сўз билан айтганда, бугуннинг ёшлари, "инсон ҳар томонлама эркин, озод ва фаровон яшайдиган янги Ўзбекистон, янги Ренессанс бунёдкорларига" ҳар қанча ҳавас қилсак кам. Бу юксак меҳр ва яратилаётган имкониятлар, шубҳасиз битирувчи ёшларимизнинг келгуси ҳаётда улкан зафарлар ва муваффақиятларга эришишининг кафолати, мустаҳкам замини бўлиб хизмат қилади.
Бунинг ёрқин исботи сифатида бугун мактаб парталарида ўтирган битирувчиларимиздан 4 нафари аллақачон талаба бўлишга улгурди.

Оқ йўл сизларга, азиз битирувчилар!
Сизларга омад! Улкан зафарлар ёр бўлсин!

Муҳаббат Алимова,
Чиноз тумани Халқ таълими бўлими мудири

Каналга уланиш
👇👇👇
@AOKBToshvil
#МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео лавхадаги холат Чиноз тумани ҳудудида фаолият юрутувчи "Агро голд" фермер хўжалигига тегишли бўлган 2-гектар ер майдонида бўғдой ўримидан қолган сомон ўтини ёниш холати акс этган.Туман экология ва атроф мухитни химоя қилиш бўлими ходимлари томонидан "Агро голд" фермер хўжалиги рахбари Очилов Нурмухаммадга холат юзасидан тегишли тартибда баённома расмийлаштирилиб, хужжатлар тегишли тартибда кўриб чиқиш учун туман маъмурий судига тақдим қилинди.Шунингдек туманда қишлоқ хўжалиги сохасида фаолият юрутувчи фермер хўжаликлари рахбарларига бўғдой ўримидан бўшаган ер майдонларига ўт қўйиш холатлари қайтарилмаслиги учун Экология ва атроф мухитни химоя қилиш бўлими ва Фавқулотда фазиятлар вазирлиги Чиноз тумани Ёнғинга қарши курашиш бўлими маъсул ходимлари томонидан тегишли тартибда огохлантириш хатлари берилиди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳадаги холатга муносабат Хозирги кунда Республикамиз ҳудудида кароновирус эпидемияси билан боғлиқ холат янада жиддийлашганлиги сабабли Чиноз тумани ҳудудида кароновирус эпидемиясини тарқалишини олдини олиш мақсадида жамоат жойларида ва давлат идораларига фуқароларни ниқобсиз киришлари таъқиқланади. Шу куни туман ҳокимлиги биноси олдига келган фуқароларда тиббий ниқоблари бўлмаганлиги сабабли бино ичкарисига киришлари мумкин эмаслиги тушунтирилди. Бироқ ёшлар масалалари бўйича туман ҳокими ўринбосари Насиба Қорабоева фуқаролар олдига чиқиб уларнинг мурожаатларини тинглаган. Чиноз тумани ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ва мутахассислар фуқаролар мурожаатларига жиддий эътибор қаратиб, тегишли тартибда кўриб чиқадилар.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат


Ижтимоий тармоқларда йиғлаётган қиз Мафтуна Жалилованинг Чиноз тумани Тиббиёт бирлашмасига ишга киролмай, 7 ой бепул ишлатишгани ва "Узр энди, ўрнинга бошқа қиз олинди" дейишган, видеоси тарқалган эди.

Ушбу холат туман Тиббиёт бирлашмаси, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича ўринбосари томонидан батафсил ўрганилиб, фуқаро Жалилова Мафтуна Чиноз тумани Тиббиёт бирлашмасига 2021 йил 14 июль кунидан бошлаб хамшира лавозимига ишга қабул қилинди.
Шунингдек "Ёшлар дафтари"да турувчи фуқароларни хар томонлама қўллаб-қувватлаш , бандлигини таъминлаш ишлари туманда тизимли равишда йўлга қўйилганлигини маълум қиламиз.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда кўрсатилган лавҳада Чиноз тумани Усмон Носир маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи 4к-754 а/й 11 кмлик йўлнинг 1 километри ва маҳаллий аҳамиятга эга кўприк таъмирталаблиги баён этилган.Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари зудлик билан таъмирталаб йўлга қум шағал аралашмаси тўкиб, махсус техника билан текислаб берди.
2022 йилнинг 3- чорагида юқорида кўрсатиб ўтилган ички йўл ҳамда кўприкка асфальт ётказиш режалаштирилган.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда кўрсатилган лавҳада Чиноз тумани “Соҳибкор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўп қаватли уйларнинг олдидаги чиқинди қутилари тўлиб ётгани ва хонадонларда ичимлик сувининг сифати яхши эмаслиги ҳақида эътирозлар билдирилган.
Чиноз тумани “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси томонидан чиқиндилар жорий йилнинг 4 январь куни махсус техника ёрдамида тозаланди ҳамда фуқароларга чиқиндиларни белгиланган жойларга ташлаш ва маиший чиқиндилар учун ҳар ойлик тўловларни ўз вақтида амалга оширишлари зарурлиги тушунтирилди.
Ичимлик суви сифати бўйича билдирилган эътирозларни ўрганиш мақсадида “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Чиноз тумаи бўлими томонидан “Соҳибкор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўп қаватли уйларга узатиладиган ичимлик суви давлат сифат стандартларига тўлиқ жавоб бериши аниқланди.
 
Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз_тумани
#Муносабат

Куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган яъни, "Чиноз йўлидан Тошкентга қайтиш йўлида машиналар “яма” га тушиб балонлари ёрилганлиги маълум бўлди. 30 дан ортиқ машиналар жабрланди" сарлавҳаси остида видео тарқалди. Ушбу видеога олинган жой Янгийўл тумани худуди бўлиб, бу олдинроқ олинган эски тасвир.
Чиноз тумани ҳудудидан ўтган М-39 "Олма ота -Бишкек -Тошкент -Термиз" автомобил йўлининг 847-871 км оралиғи жорий йилнинг 30 март кунига қадар тўлиқ жорий таъмирланганлигини маьлум қиламиз.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#долзарб
#муносабат

⚡️Мусулмонлар идораси ҳаж сафари атрофидаги гап-сўзларга муносабат билдирди

“Ҳаж-2022” мавсуми учун 1 нафар зиёратчига тўлов миқдори 62 миллион 900 минг сўм этиб белгилангани ва ушбу тўловга нималар кириши ҳақида:

1. Саудия ҳукумати томонидан ҳаж сафари нархига таъсир қилувчи қўшимча солиқ ва мажбурий тўловлар жорий қилинганини, шунингдек, коммунал, транспорт, электр-энергия ва бошқа хизматлар учун тўловлар миқдори бир неча баравар (30-40 фоиз) ошган.

Ўзбекистон томони Саудия билан олиб борилган узоқ музокаралар натижасида зиёратчиларимиз учун иқтисодий пакет нархига люкс даражасидаги хизмат кўрсатишга эришди ва тўлов учун ўрта нархни белгилади.

Эслатиб ўтамиз, айрим давлатларда энг қиммат пакетлар нархи 25 минг АҚШ долларигача этиб белгиланган.

2. Юртдошларимиз жорий мавсумда биринчи марта Мадина шаҳрида “Масжиди Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” ва “Краун Плаза” меҳмонхоналарида истиқомат қиладилар. Макка шаҳрида эса “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонасида яшайдилар.

3. Юртимиз зиёратчиларининг сафар давомийлиги айрим қўшни давлатлар зиёратчилари сингари 14-17-20 кун эмас, балки 26 кунни ташкил этади. Бу ҳам, табиий равишда, нархларга ўз таъсирини кўрсатади.

Ҳаж учун тўланган маблағ ичига қуйидагилар киради:

📄 Ҳаж визаси;
🎫 Авиабилет;
🚌Шаҳарлараро (Мадина-Макка-Жидда) транспорт хизмати;
🏨Мадина шаҳрида “Зам-зам Пуллман” ва “Краун Плаза” меҳмонхонаси;
🕌Мадина шаҳрида Уҳуд тоғи, Қубо ва икки қиблали масжидларга зиёрат;
🏨Макка шаҳрида “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонаси;
🍴Мино, Арофат ва Муздалифа водийларидаги барча хизматлар;
💉24 соат тиббий хизмат;
☂️ Ҳожиларнинг тиббий суғуртаси;
🚕24 соат транспорт хизмати;
🌭 3 маҳал исиқ овқат: нонушта, тушлик ва кечки овқат;
📄Ҳаж қўлланмаси;
💼Давлат рамзлари туширилган нимча ва сумка;
💧«Замзам» суви (5 литр);
🤝Республиканинг 7 та ҳудудидан кузатиш ва кутиб олиш;
✈️ Мадинаи мунавварага тўғридан-тўғри авиарейс;
🐏 Қурбонлик.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

📖 Конституцион ўзгартиришларда инсон қадри миллий давлатчилигимизга хос хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда таъминланиши кафолатланади

Мухтабар Ҳусанова, Комиссия аъзоси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

〰️〰️〰️
🎤 «Президентимиз таклифларида энг устувор ғоя — инсон қадри, инсоний ҳуқуқ ва эркинликларни, манфаатларни самарали таъминлаш ва бунда энг аввало, миллий давлатчилигимиз тажрибаси, ўзлигимизга хос бўлган хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда ёндашишга алоҳида эътиборга қаратилган.

Шунингдек, мулк масаласига яна бир карра эътибор қаратилиши, хусусий мулкнинг ҳимоя қилиниши ва кафолатланиши ҳам муҳим аҳамият касб этади».

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Хориждаги ватандошларимизга ғамхўрлик қилиш мамлакат бурчи эканлиги Конституцияда акс этади

Алишер Қодиров,Комиссия раиси ўринбосари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари:

Фуқароларимиздан келиб тушган таклифларни таҳлил қилишда, уларнинг мамлакатимиз тақдирига лоқайд эмаслигини, Ўзбекистоннинг ривожланишида ҳар бир фуқаро ўз роли ўз вазифасини тўғри англаётганлигини ҳис қилдик.

Учрашувда Президентимиз давлатнинг фуқаролар фаровонлиги учун масъулияти ва мажбуриятини аниқ белгилаб берувчи айрим нормаларни Конституцияда акс эттириш бўйича таклифларни илгари сурдилар.

Хусусан, хорижда яшаётган ўзбекистонлик фуқароларга ҳам ғамхўрлик қилиш давлат бурчи эканлиги ва бу Конституцияда ҳам акс этиши кераклигини таъкидлаб ўтдилар.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Энди аёллар хусусий секторларда ҳам ҳуқуқлари ҳимояланган ҳолда фаолият кўрсатишлари мумкин

Малика Қодирхонова, Комиссия аъзоси, Олий Мажлис Сенати аъзоси:

Йиғилишда давлатимиз
раҳбари 14 дан ортиқ таклиф бердилар. Давлатимиздаги гендер сиёсати, никоҳ масаласи, оила қуришда тарафларнинг эмас, айнан эркак ва аёл розилиги билан никоҳ тузилиши, шунингдек, фарзанд тарбиясидаги ота-онанинг мажбуриятининг белгиланиши қувонарли ҳол.

Яна бир аҳамиятли жиҳати, аёлларимизнинг меҳнат ҳуқуқини муҳофаза қилиш Бош қомусимизда фундаментал норма сифатида акс этиши уларнинг энди хусусий секторларда ҳам қўрқмай фаолият юритишларига сабаб бўлади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қорақалпоғистон #Муносабат

Қорақалпоқ нидоси – "Аллоҳ таоло, ўзинг сақла ёмондан..."

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Қорақалпоқ халқининг бахти ва фаровонлиги бутун ўзбек халқининг бахти ва фаровонлигидир.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу сўзлари айни ҳақиқатдир. Зотан, биз ўз тақдиримиз ва келажагимизни ягона давлат, ягона халқ ўлароқ бир тану бир жон бўлиб яшаб келган Қорақалпоғистон ва унинг азму шижоатли, мард ва олижаноб халқи билан бирга кўрамиз.

Шундай экан, бўлиб ўтган воқеаларга шу юрт, шу халқнинг эртаси ва келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир уйғоқ виждонли замондошимиз ўз муносабатини билдириши лозим. Токи, барчамиз ҳодисалардан керакли сабоқ ва хулосаларни чиқариб, тинчлик қандай бетимсол неъмат эканини аввало ўзимиз англашимиз ва жамоамиз, оиламиз, умуман, атрофимиздагиларга етказа олишимиз шарт ва зарурдир.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
#Чиноз_тумани
#МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Telegram тармоғининг “Rasul Kusherbayev” каналида фуқаро Р.Фозилованинг алимент ундириш масаласи бўйича ижро ҳужжати таъминланмаётгани танқидга олинган.

Фуқаро X.Г.Фозилованинг мурожаати юзасидан қуйидагиларни маълум киламиз.
Аниқланишича фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг 2016 йил 24 февраль кунидаги 317-сонли суд буйруғига асосан, қарздор Фозилов Махсуджон Раимовичдан ундирувчи Фозилова Хилола Тўлқинжоновна фойдасига 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро хужжати бўлим иш юритувига 2016 йил 9 март куни келиб тушган бўлиб, шу куннинг ўзида давлат ижрочиси томонидан амалдаги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, томонларга қарор нусхаси юборилган.
Бундан ташқари, фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчик туманлараро судининг 2018 йил 13 декабрь кунидаги СБ-3344/18-сонли суд буйруғига асосан, қарздор Фозилов Махсуджон Раимовичдан ундирувчи Фозилова Хилола Тўлкинжоновна фойдасига 1/4 кисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро хужжати бўлим иш юритувига 24.08.2022 йил куни келиб тушган бўлиб, шу куннинг ўзида давлат ижрочиси томонидан амалдаги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро ишини қўзғгатиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниб, томонларга қарор нусхаси юборилган.
Ижро харакатлари давомида қарздор М.Р.Фозилов ундирувчи Х.Т.Фозилова фойдасига жами 19 449 000 сўм алимет пуллари ундирилган.
Шундан сўнг қарздор М.Р.Фозилов “DIL YAZ BIZNES” МЧЖ корхонасида ишлаётганлиги аниқланган ва ижро хужжати 22.03.2022 йил куни амалдаги Қонуннинг 25-моддасига асосан Бюронинг Тошкент вилоят бўлимига юборилган.
Ушбу ижро ҳужжати 20.07.2022 йил куни Қонуннинг 25 моддасига асосан Бюронинг Тошкент вилояти Чиноз туман бўлимига келиб тушган.
Шунингдек ундирувчи X.Т.Фозилова томонидан 24.08 2022 йил куни Фуқаролик ишлари бўйича Қуйичирчиқ туманлараро судининг 2018 йил 13 декабрь кунидаги СБ-3344/18 сонли суд буйруғига асосан, қарздор Фозилов Махсуджон Раимовичдан ундирувчи Фозилова Хилола Тўлқинжоновна фойдасига 1/2 қисмда алимент ундириш тўғрисидаги ижро хужжати бўлим иш юритувига топширилган.
Ҳозирда қарздор М.Фозиловнинг алимент қарздорлиги 2022 йил октябрь ойига қадар 45 090 085,4 сўмни ташкил қилиб, қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасига асосан Жиноят ишлари бўйича Чиноз туман судининг 15.09.2022 йилдаги қарорига асосан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланганини маълум қиламиз.


Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз_тумани
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Чиноз туманида жойлашган Деҳқон бозори ва кийим бозорлари оралиғидаги кўчада маиший чиқиндилар тўпланиб қолганлиги юзасидан қилинган мурожаатга асосан муносабат.
2022 йил 19 сентябр куни Чиноз тумани Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳодимлари томонидан М34 “Тошкет¬Душанбе” автомобиль йўлининг 63-64 км оралиғидаги Чиноз Деҳқон ва кийим бозорлари олдидаги ариқларда йиғилиб қолган чиқиндилар махсус техника ёрдамида олиб чиқиб кетилган. Хамда хозирда бозор ҳудудида тадбиркорлик фаолиятини олиб борувчи тадбиркорлар билан чиқиндиларини махсус ажиратилган жойларга тўкишлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.


Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#муносабат

Ижтимоий тармоқларда Чиноз туманидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси атрофи чиқиндилар билан тўлгани танқид қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Якуний натижалар юзасидан маълумот берилади.
#Муносабат
#Аёли_эъзозланган_юрт

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 21 декабрдаги 401-сонли Қарори хотин-қизлар фаоллари учун муҳим дастуриламал бўлиши шубҳасиз. Боиси, Қарорда кўзда тутилган барча масалалар аёлнинг жамият ва оиладаги нуфузини ошириш, саломатлигини тиклаш, доимий даромадли иш билан банд қилиш, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг олий ва ўрта махсус таълим олишлари учун имконият яратишга қаратилганлиги мени жуда қувонтирди. Янги йил арафасида мен фаолият олиб бораётган Чиноз тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда маҳаллалар миқёсида ушбу вазифаларни тизимли асосда ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйдим.

Чиноз тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар  бўлими бошлиғи В.Мансурова.

Чиноз тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими.

Каналга уланиш:👇👇👇

https://t.iss.one/chinozoilavaxotinqizlar