Chinoz tumani hokimligi
2.25K subscribers
18.5K photos
2.21K videos
22 files
4.93K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
Ёшларга 25 сотихдан ер майдони ажратиб берилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор тарзида бўлиб ўтган учрашувида ҳар бир вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарларига ҳамда ҳокимларга ёшлар билан ишлаш, уларни меҳнатга жалб қилиш, ижтимоий ҳимоялаш бўйича алоҳида вазифалар белгилаб берилган эди.

Кўрсатмалар ижросини таъминлаш юзасидан Чиноз туманида бир қанча ишлар амалга ошириляпти. Жумладан, 2021 йилнинг 6-8 феврал кунлари “У.Носир” "Мевазор", Шалола, Сохибкор, Очамайли, Чинмасжит, Яллама, Каттатепалик, Йўлтушган, Янгихаёт, Ёввош, Хўжа, Ахиллик, Яхшиният, Истиқлол, Тонг юлдузи, Сутбулоқ, Бирлик МФЙда истиқомат қилувчи 251 нафар Ёшлар дафтарига киритилган ҳамда уюшмаган ёшларнинг хоҳишидан келиб чиққан ҳолда уларга 62.8 гектар ер майдони ажратиб берилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйилди.

♻️ Чиноз тумани ҳокимилиги, туман Халқ таълими бўлими, Мактабгача таълим бўлими, Нуроний жамғармаси, 75559-сонли ҳарбий қисм, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Чиноз туман Кенгаши ҳамда фаол ёшлар томонидан буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан Чиноз тумани "Навоий" ҳудудида қад ростлаб турган Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ташкил этилди.

🔰 Тадбирда Чиноз тумани ҳокими Б.Алимбеков сўзга чиқди ва хазрат Навоийни нафақат шоир, сўз мулкининг султони балки, ўз ҳаёт йўли билан бугунги ёшларга намуна бўла оладиган буюк инсон эканлигини қайд этиб ўтди.

❇️ Тадбир давомида ўқувчи ёшлар томонидан буюк мутафаккирнинг ғазал ва рубоийларидан намуналар ўқилди.

✔️ Байрам тадбирлари барча ташкилотлар, таълим муассасаларида давом этмоқда.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#сессия
#Чиноз

Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Чиноз тумани Кенгашининг йигирма иккинчи сессияси бўлди.
Унда олтита масала кўрилди.
Кун тартибидаги масалалар депутатлар томонидан қизғин бахс мунозараларга сабаб бўлди.
Айниқса маҳаллий бюджетнинг 2020 йилдаги ижроси ҳамда 2021 йил бошига маҳаллий бюджетида шакллантирилган қўшимча маблағларни йўналтириш масаласи бўйича маъруза қилган туман молия бўлими бошлиғи М. Абдуллаевга саволлар ёмғири ёғилди.
Сессияда ташкилий масалалар кўрилди. Элёр Саидов Халқ депутатлари Чиноз тумани Кенгаши котибиятининг бош мутахассиси, Шерзод Раҳматов Халқ депутатлари Чиноз тумани Кенгаши котибиятининг мутахассиси этиб тайинландилар. Сессия ишини котибият мудири Асқар Бахромов олиб борди.

Муҳокама этилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#ободлик
ЯНГИОБОД ЯНГИДАН ОБОД ЭТИЛМОҚДА

Куни кеча туманимизнинг энг чекка худуди хисобланган Янгиободда мехнат байрами бошланди.

Дархақиқат, Чиноз туманидаги Эшонобод қишлоғининг бир қисми ва асосан Янгиобод қишлоғида бугундан бошлаб обод қилишга киришилди. Туман ташкилотлари ахоли билан бирга хашарга киришдилар.
Мехнат байрамига йиғилганларни Президент маслаҳатчисининг ўринбосари Алишер Отахонович ва Чиноз тумани ҳокими Ботир Алимбековлар сўзга чиқиб, бугуннинг мақсади, ободлик, бахтли хаёт хақида гапириб, ушбу хашарда куч қувват тилашди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.