Chinoz tumani hokimligi
2.98K subscribers
19K photos
2.29K videos
22 files
5.09K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил 26 июлдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев с 26 июля 2024 года вышел в краткосрочный трудовой отпуск.

Facebook|Instagram|X
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови кампаниясига старт берилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан бугун ўтказилган мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловига доир муҳим қарорларни қабул қилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 128-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 36-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови 2024 йил 27 октябрь, якшанба куни ўтказилади.

Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Сайлов кодексида белгиланган муддатлардан келиб чиқиб, бугундан, яъни 2024 йил 26 июлдан Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов кампаниясига старт берилиб, Календарь режа тасдиқланди.

2024 йил 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Бўстонлиқ туманида давлат идоралари матбуот котиблари ва ахборот хизматлари раҳбарларининг навбатдаги медиа-форуми бошланди.

Икки кун давомида иштирокчилар ахборот кампанияларини ташкил этиш, сифатли медиа контент яратиш, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилишнинг долзарб масалаларини, матбуот хизмати фаолиятида сунъий интеллект имкониятлари ва замонавий тенденцияларни аниқ кейслар мисолида муҳокама қиладилар, фикр ва тажриба алмашадилар.

Анжуман очилишидаги кириш сўзимда Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган ислоҳотлар матбуот котибларининг мақомини оширгани ва уларга кенг имкониятлар очиб берганини алоҳида таъкидладим.

Шу билан бирга, соҳада ҳануз тизимли камчиликлар ва сусткашлик кузатилаётганини, ўз устида тинимсиз ишлаш, огоҳлик, жонкуярлик, тезкорлик ва юксак профессионализм улар ишининг бош мезони бўлиши кераклигини кўрсатиб ўтдим.

Умид қиламанки, медиа-форум ҳамкасбларнинг бу борадаги билим ва тажрибасини оширишга, ўз хизмат вазифаларини янада сифатли ва мукаммал бажаришларига хизмат қилади. Бу йўлда уларга куч-ғайрат ва муваффақиятлар тилайман.

Facebook|Instagram|X