Chinoz tumani hokimligi
2.26K subscribers
18.5K photos
2.22K videos
22 files
4.95K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
#САЙЛОВ 2023
ЧИНОЗ ТУМАНИ

Чинозлик ёшлар ва ёш оила вакиллари сайловда ўзлари муносиб деб билган номзодга овоз беришмоқда.

Telegram kanaliga a'zo b'lishni unutmang:
https://t.iss.one/chinoz_hayoti_gazetasi
#САЙЛОВ 2023
ЧИНОЗ ТУМАНИ

Таниқли ёзувчи ва журналист, Ўзбекистон журналистлар уюшмаси аъзоси Абдужалол Раҳимов юрт тинчлиги, ватан тараққиёти ва халқ фаровонлиги учун овоз бермоқда.

Telegram kanaliga a'zo b'lishni unutmang:
https://t.iss.one/chinoz_hayoti_gazetasi
#САЙЛОВ 2023
ЧИНОЗ ТУМАНИ

Мунис онахонлар, оила раҳбари бўлган катта авлод вакиллари ўз оила аъзолари билан бирга овоз беришда фаол иштирок этишмоқда.

Telegram kanaliga a'zo b'lishni unutmang:
https://t.iss.one/chinoz_hayoti_gazetasi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#САЙЛОВ 2023
ЧИНОЗ ТУМАНИ

Чинозлик нуронийлар ва ўқитувчилар ҳам сайловда фаол иштирок этиб, она юртимизнинг ёруғ келажаги, ёшларнинг бахту камоли учун овоз бердилар!

Telegram kanaliga a'zo b'lishni unutmang:
https://t.iss.one/chinoz_hayoti_gazetasi
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида инвестициялар жалб қилишни янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по дополнительным мерам дальнейшего расширения привлечения инвестиций.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида донишманд халқимиз 9 июль куни жуда катта сиёсий тадбирни юқори савияда, ёруғ юз билан ўтказганини қайд этди.

Янгиланган Конституция асосида бўлиб ўтган сайловларда фуқароларимиз юксак уюшқоқлик кўрсатиб, ўзларининг сиёсий маданияти ва фаоллигини намоён қилгани ва буни жаҳон ҳамжамияти ҳам эътироф этаётгани таъкидланди.

Биз барчамиз Ўзбекистон деган қадимий, гўзал ва бетакрор юрт фарзандларимиз. Шу қутлуғ заминда яшаётган 130 дан ортиқ миллат ва элат вакилларининг бугунги ҳаёти, тақдири ва келажаги ҳам бир.

Барчамиз учун Ватан ва халқ манфаатлари муқаддас ва энг устувор мақсаддир.
Сайлов жараёнида ҳаммамиз учун муштарак бўлган ана шундай улуғ ғояларни етакчи ўринга қўйган барча номзодларга ўз ташаккурларимни айтаман
”, - деди Президент.

Давлат раҳбари сайловда фаол иштирок этган, ўзининг хоҳиш-иродаси, юксак сиёсий онги ва ҳуқуқий маданиятини яққол намоён этган, кенг кўламли демократик ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб келаётган барча ватандошларимизга, бутун халқимизга самимий ҳурмат-эҳтиромини изҳор этди.

Бор билим ва тажрибамни, куч-ғайратимни меҳнаткаш, мард ва олижаноб халқимизнинг менга билдирган юксак ишончини оқлаш учун сафарбар этишга, бу йўлда, керак бўлса, жонимни ҳам фидо қилишга тайёрман”, - деди Президентимиз.

Сайловни юқори савияда ташкил этгани учун Марказий сайлов комиссияси, сайлов округлари ва участкаларига, хориждаги сайлов участкаларига келиб, ўзининг сиёсий иродасини намоён қилган ватандошларимизга, Ҳаж зиёрати давомида фаол бўлиб, сайловда овоз берган ҳожиларга, тинчлик ва осойишталикни таъминлагани учун ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига, шунингдек, сайлов жараёнларини холисона баҳолаб, ҳаққоний ёритиб борган маҳаллий ва чет эллик кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакилларига миннатдорчилик билдирилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари йиғилиш кун тартибидаги асосий масалага ўтар экан, ер юзининг турли минтақаларида давом этаётган низо ва тўқнашувлар, шафқатсиз рақобат даврида савдо ва инвестиция оқимлари, товар ва хизматлар айланишида транспорт-логистика тизими тобора мураккаблашиб бораётганини қайд этди.

Шундай оғир ва таҳликали вазиятда, одамларимизга муносиб шароит яратиши учун юз минглаб юқори даромадли иш ўринларини ташкил этиш, дунё бозорида рақобат қила оладиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш зарур.

Бунинг учун эса янги-янги технологиялар, замонавий ишлаб чиқариш қувватлари, малакали мутахассислар керак.

Булар ниманинг ҳисобидан бўлади? Албатта, фақат ва фақат инвестициялар ҳисобидан”, - деди Президент.

Лекин, ҳозирги ишлар аҳволи белгиланган улкан марраларга мос эмаслиги, барча вазирлар, ҳокимлар ва тармоқ раҳбарлари ҳам халқимиз кутаётган катта ўзгаришларни тушунаяпти, деб айтиб бўлмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter