Chinoz tumani hokimligi
2.11K subscribers
18.2K photos
2.18K videos
22 files
4.83K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
#Чиноз_тумани

Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга...

Таъкидланганидек, охирги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатлари, гендер тенгликни таъминлаш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларга янги иш ўринларини яратиш, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш борасида бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Ушбу масала давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди.

Хусусан, Бугун Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бўлими, ИИБ бўлими, Адлия бўлими ва ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Аёллар дафтари”га киритилган ҳуқуқий маслаҳатга мухтож хотин-қизлар билан биргаликда "Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга" шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Чиноз тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи В.Мансурова, ИИБ бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор М.Сирожова, Адлия бўлими бошлиғи А.Рашидов, Давлат солиқ инспекцияси ходими Ш.Зукуров йиғилганларга мамлакатимизда хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари, уларнинг бандлигини таъминлаш, кредит олиш, уй-жой, солиқдаги имтиёзлар, ўзини ўзи банд қилиш ҳамда ижтимоий ҳимоя сингари бир қатор масалалар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартиблар тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтди. Шунингдек, учрашувда хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилди ва уларнинг ҳуқуқий ечимлари бўйича зарур чоралар белгиланди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самаркандга хуш келибсиз!

____

Добро пожаловать в Самарканд!

____

Welcome to Samarkand

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди.

#SCO2022Samarkand

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Монголии уже в Самарканде.

Обратите внимание, на автомобиле Президента зелёный номер SCO VIP

@na_begu
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«ШҲТ мамлакатларининг 3,5 млрд аҳолиси – жуда катта бозор дегани»

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти лойиҳа раҳбари Нодирбек Расуловнинг қайд этишича, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг асосий имконияти – ҳали фойдаланилмаган фойдали қазилмалари ва унинг аҳолиси сони билан бевосита боғлиқ.

«Президентимизнинг мақоласида таъкидланишича, ШҲТ маконидаги давлатлар юксак инсоний, интелектуал ва техник салоҳиятга эга ва ҳали тўла фойдаланилмаган катта фойдали қазилма бойликлари бор.

Маълумотларга кўра, дунё нефть ва газ захираларининг 25-30 фоизи ШҲТ мамлакатлари ҳиссасига тўғри келади. Бундан ташқари, ушбу минтақада 3,5 млрд аҳоли борлиги жуда катта бозор мавжуд эканини кўрсатади», – дея таъкидлади мутахассис.

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон – ШҲТнинг «Яшил камар» дастурини яратишни таклиф қилмоқда

Марказий Осиё халқаро институти бош илмий ходими Нозим Ҳасановнинг маълум қилишича, ШҲТ саммитида экологик масалалар бўйича бир қатор таклифлар илгари суриляпти.

Масалан, Ўзбекистон – ШҲТнинг «Яшил камар» дастурини яратиш ва Оролбўйи минтақасининг экологик муаммоларини комплекс ҳал этишни қўллаб-қувватлашга чақирмоқда. Ўз навбатида, Хитой экологик ривожлантириш институтини ташкил этишни, Ҳиндистон эса инновациялар ва стартап экотизимлари бўйича ишчи гуруҳ тузишни таклиф қилмоқда.

Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити кун тартибида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мавзуси ҳақли равишда муҳим ўринни эгаллайди», – таъкидлади мутахассис.

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2021 якунларига кўра, ШҲТ мамлакатлари савдо айланмаси эса салкам 800 млрд. долларга етди

Иқтисод фанлари доктори, профессор Рустам Ҳасановнинг таъкидлашича, ШҲТ саммитида, энг аввало, иқтисодий масалаларни ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилади.

«Рақамларга эътибор берадиган бўлсак, 2021 йил якунларига кўра, ташкилотга аъзо мамлакатларнинг ўзаро савдо алоқалари 8 трлн. доллар, савдо айланмаси эса салкам 800 млрд. долларни ташкил қилди.

ШҲТ саммитида кўриладиган биринчи масала – савдо-сотиқ муносабатларини ривожлантириш. Шунингдек, ўзаро инвестицияларни жалб этиш ва бу орқали ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларидаги ҳамкорликни кучайтиришга устувор аҳамият берилади», – деди иқтисодчи.

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари рақамлаштириш борасида қандай ҳамкорлик қиладилар

Тошкентдаги Инҳа университети ректори Музаффар Жалолов фикрлари билан бўлишмоқда

Батафсил — bugun.uz/159661

РасмийLIVEДайжест
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расмий ташриф билан келган Эрон Президенти Иброҳим Раисий тантанали кутиб олинди

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Иқтисодий ривожланиш Европадан Осиё мамлакатлари томонига ўтмоқда», – эксперт

«Жаҳон тараққиётининг иқтисодий ўсиши – Европа мамлакатларидан Осиё мамлакатлари томонига ўтмоқда. Буни ҳамма кўриб турибди ва бу жараён кучаймоқда.

Ўзбекистон етакчисининг саъй-ҳаракатлари туфайли нафақат мамлакат, балки бутун Марказий Осиёда яхши томонга ўзгаришлар рўй берди. Барча масалаларда – хавфсизлик, савдо-иқтисодий, ишлаб чиқариш, туризм соҳалари ривожланди ва мустаҳкамланди», – дея қайд этди Президент ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи Баҳромжон Сотиболдиев.

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эксперт ШҲТ саммитида муҳокама қилинадиган «транзит коридори» нима учун муҳим эканини тушунтирди

ШҲТнинг Самарқанд саммитида ўзаро транспорт боғлиқлик – «транзит коридори» муҳокама қилиниши кутиляпти. Сиёсатшунослик фанлари доктори Сайфиддин Жўраев бу учун муҳим эканига эътибор қаратди.

«Шарқ мамлакатлари ўз маҳсулотларининг Европага боришидан манфаатдор. Европа ҳам худди шундай, жаҳон бозорига чиқишни истайди. Уларни бирлаштирувчи – транспорт коридорлари.

Транспорт коридорлари – ҳамманинг манфаатига мос келади. Марказий Осиё – шарқ билан ғарбни, жануб билан шамолни боғловчи ҳудуд ва транзит ролини бажаради. Бу ердан Буюк ипак йўли бекорга ўтмаган», – дея таъкидлади сиёсатшунос.

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Афғонистонни тиклаш учун у ерда терроризм бўлмаслиги керак», – сиёсатшунос Сайфиддин Жўраев

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТ саммитига бағишланган мақоласида қўшни Афғонистон муаммосига эътибор қаратиб, бу мамлакат ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ёрдамга муҳтож экани таъкидланган эди.

Сиёсатшунослик фанлари доктори Сайфиддин Жўраевнинг фикрича, бунинг биринчи шарти – Афғонистон терроризмдан холи ҳудудга айланиши керак.

«Афғонистонни тиклаш учун, уни замонавий ҳаётга қайтариш учун у ерда терроризм бўлмаслиги керак. Агар афғон ҳукумати дунё миқёсида тан олинмоқчи бўлса, бирорта террористик гуруҳга жой бермаслиги керак», – дея қайд этди Жўраев.

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шухрат Иргашев: «ШОС и по составу, и по охвату территории — уже крупнейшая трансрегиональная организация».
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Созданная по инициативе Узбекистана Региональная антитеррористическая структура ШОС доказала свою дееспособность и полезность», — эксперт.
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ШОС не военно-политический блок, а её деятельность в сфере обеспечения безопасности неразрывно связана с вопросами экономического развития.
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
В год председательствования Узбекистана было проведено более 80 мероприятий. Руководитель отдела ИСМИ Бахромжон Сотиболдиев озвучил крупнейшие из них.
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
⚡️⚡️ Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга етиб келди.

___

⚡️⚡️ Президент Республики Таджикистан Эмомали Рахмон прибыл в Узбекистан.

#SCO2022Samarkand

https://t.iss.one/AOKBToshvil