Chinoz tumani hokimligi
2.99K subscribers
19.2K photos
2.35K videos
22 files
5.19K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
Forwarded from SAFAR
Тадбиркорларга қарши босимлар ҳақида кўп эшитамиз. Аксарияти ҳокимликлар, давлат мансабдорлари томонидан бўладиган босимлар бўлади. Одатда уларнинг таҳдидлари "қаматиб юбораман" деган кўринишгача боради. Албатта улар бу гапларни ўзидан тўқиб юбориб айтишмайди. Қонунчиликда қолган баъзи "лазейка"лар бунга асос бўлади.

Масалан битта мисол, агар тадбиркор ёки бизнес эгаси қарзга кириб кетса, белгиланган шартномани бажара олмаса, қонунчилик бўйича қамалиши мумкин. Уларнинг шартномасини бажара олмаслиги учун сунъий тўсиқларни эса яратиш мумкинлигини биламиз, кўрганмиз, эшитганмиз. Юқорида эслаганимиз "қаматвориш"ни қонунчиликка мослаштиришга устамон бўлиб кетган раҳбарлар ҳам йўқ эмас.

Конституциянинг 25 моддасига киритилаётган ўзгаришлар, энди шу каби чиновникларга қонунчиликда қолган тешикларни ёпаяпти. «Ҳеч ким шартномавий мажбуриятларни бажара олмаганлигига асосланиб жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас» тартибининг конституцияга киритилиши тадбиркорликни бошлаб катта таваккалчиликка йўл қўяётган бизнес эгаси олдидаги энг катта тўсиқлардан бирини олиб ташлашга хизмат қилмоқда. Бу иқтисодиёт ривожининг бир қисмини тадбиркорликка боғлаган давлат учун жуда муҳим ўзгариш.
#Чиноз_тумани
#Ҳамкорлик

Ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлаш

Чиноз туманида ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ўртасида репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, "Аёллар дафтарига" киритилган хотин-қизларга ёрдам кўрсатишни янада жадаллаштириш борасида ҳамкор ташкилотлар билан давра суҳбати ўтказилди.

Суҳбат давомида оилалардаги носоғлом муҳитни олдини олиш, тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар билан ишлаш, уларнинг муаммолари билан боғлиқ манзилли ишларни олиб бориш ҳамда оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар, уларни олдини олиш борасида, шунингдек нотинч-ноқобил оилалар билан ишлаш механизмларини ишлаб чиқиш уларни соғлом ҳаётга қайтариш бўйича иш олиб боришда маҳалладаги хотин-қизлар фаолларига ҳар бир маҳалладаги кўчабошлар ва оқила аёллар билан биргаликда ишларни ташкил этиш тўғрисида кўрсатмалар берилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Propiska bilan bog‘liq muammolar to‘liq bartaraf etiladimi?

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#шукуҳ
#сана

⚡️Бугун - тадбиркорлар куни

🔹
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим таянчидир. Сўнгги йилларда бу соҳани ривожлантиришга қаратилган 2 мингга яқин қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди.

👉Батафсил

➡️Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Advokatlar faoliyatiga aralashmaslik nima beradi?

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Fuqaroga amaldor zarar yetkazdi, uni kim qoplaydi? davlatmi yoki amaldor?

https://t.iss.one/AOKBToshvil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз_тумани
Корхонада 20 турдан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.
Forwarded from Zuhriddin
Бугун, 22 август куни Президент Ш.Мирзиёевнинг мамлакат тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда

Очиқ мулоқотда давомида давлатимиз раҳбари тегишли фармон билан тақдирланган бир қатор тадбиркорларга давлат мукофотларини топширди. Жумладан, АҚШлик тадбиркор, Пахтакор туманидаги «Silverleafe» қўшма корхонаси бош директори Даниел Паттерсон ҳам давлат мукофоти билан тақдирланди. У «Дўстлик» орденига лойиқ кўрилган.

Шунингдек, яна кўплаб тадбиркорларга «Меҳнат шуҳрати», «Дўстлик» орденлари ва «Шуҳрат» медали тақдим этилди.

Тўлиқ рўйхат билан ушбу ҳаволада танишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Айни вақтда президент ва тадбиркорлар ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мулоқот давомида Президент томонидан тижорат банкларига ҳам кичик ва ўрта бизнесни кредитлашни ошириш, кафиллик бериш ва компенсациялар тўлашни соддалаштириш ва шу каби бошқа йуналишларда топшириқлар берилиши кутилмокда.

Шу билан бирга давлат раҳбари томонидан иқтисодиётдаги давлат улушини камайтириш борасида ҳам кўрсатмалар берилиши кутилмоқда.

@bankir
Forwarded from davletovuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
25 миллион ўрнига 4 миллион сўм

Президентнинг тадбиркорлар билан учрашувида бизнесменлар учун кўплаб муҳим янгиликлар айтилди.

Масалан, микро бизнес эгалари (йиллик савдо айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган тадбиркорлар) учун 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб ягона солиқ ставкаси 4 фоиз этиб белгиланяпти. Илгари бу кўрсаткич 4 фоиздан 25 фоизгача эди.

Бу нима дегани?

Соддароқ қилиб тушунтирадиган бўлсак, олдинги тартиб бўйича, «оборот»и бир йилда 100 миллион сўм бўлган тадбиркор 4 миллион сўмдан 25 миллион сўмгача солиқ тўлаган. Энди эса ягона ставка — 4 миллион сўм тўлайди, холос. Бу савдо айланмаси миқдоридан келиб чиқиб, ўзгариши мумкин. Яъни, масалан, 1 миллиард сўм айланмага эга бўлганлар 250 миллион ўрнига 40 миллион тўлайди.

Яна бир муҳим янгилик — агар тадбиркор ўз хоҳиши билан 20-30 миллион сўм солиқ тўласа, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ўша ҳисоботни солиқ идораларига юбориши шарт бўлмайди. Бу орқали тадбиркор, биринчидан 40 миллиондан камроқ солиқ тўлайди, иккинчидан қоғозбозликдан озод бўлади.
#Чиноз_тумани
#Бунёдкорлик

660 ўринли янги ўқув биносининг биринчи ғишти қўйилди

Чиноз тумани ҳудудидаги “Нафис” МФЙда жойлашган 5-сонли умумтаълим мактабида 660 ўринли янги ўқув биноси қуриш учун қурилиш ишлари бошлаб юборилди. “Ягона буюртмачи инжиниринг компанияси” томонидан "33-сонли КМКК " МЧЖ пудрат ташкилоти билан 6 млрд. 627 млн сўмли шартнома тузилган бўлиб, унга асосан 2023 йил 15 январда фойдаланишга топшириш белгиланган. Бугун қурилишнинг биринчи ғиштини рамзий равишда Чиноз тумани ҳокими Ботир Алимбеков қўйиб берди. Ушбу ҳайрли ишда нуронийлар, маҳалла аҳли, туман фаоллари иштирок этишди. Ўттизга яқин қурилиш ишчилари пойдеворни жадаллик билан бошлаб юборишди.
Уларнинг мақсади мактаб биносини шартнома муддатидан олдин битириб, фарзандларимизни хурсанд этишдан иборат.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.