Chinoz tumani hokimligi
2.9K subscribers
20K photos
2.51K videos
22 files
5.49K links
Chinoz tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.

Kanal Chinoz tumani hokimligi axborot xizmati tomonidan yuritiladi.
Savol va murojaatlar uchun: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
#Чиноз_тумани

Миллатлараро тотувлик миллий қадриятлар тимсолида

Бугунги кунда мамлакатимизда яшаб келаётган 130 дан зиёд миллат ва элатларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари тақдим этган тенг ҳуқуқ ва имкониятлардан фойдаланиб, иқтисодиётнинг турли тармоқларида ва ижтимоий соҳада, илм-фан ва маданият соҳаларида самарали меҳнат қилиб, ватанимизнинг гуллаб-яшнашига ва унинг мустақиллигини мустаҳкамлашга, республиканинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва имижини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар.

Сўнгги йилларда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири – жамиятда миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, дўстлик муҳитини ва кўп миллатли катта ягона оила туйғусини мустаҳкамлаш, ёшларни ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қараш руҳида тарбиялаш, хорижий мамлакатлар билан маданий-маърифий алоқаларни кенгайтиришга йўналтирилган кенг миқёсдаги ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қоидалари турмушга фаол татбиқ этилмоқда, бу қоидалар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари миллатидан қатъий назар Ўзбекистон халқини ташкил этишини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ўзининг ҳудудида яшовчи миллат ва элатларнинг тили, урф-одати ва анъаналарига ҳурмат билан муносабатда бўлишни, уларни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратилишини эълон қилади ва кафолатлайди.

Амалга оширилаётган устувор йўналишлар суръатини, кенг кўламли демократик ислоҳотларни, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маънавий жиҳатдан эркинлаштириш ва жамият ҳаётининг бошқа жабҳаларида эришилган салмоқли муваффақиятлар таҳлили Ўзбекистон халқи ягона ғоя – Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича олижаноб мақсадлар ва ғоят муҳим вазифаларга эришишдан иборат ягона мақсад атрофида бирлашганлигини таъкидлаш учун барча асосларни беради.

Миллий қадриятлар маҳаллий ва диний қадриятларга, умуминсоний қадриятлар эса кўплаб миллий қадриятларга таяниб шаклланади ва асрлар оша такомиллашиб бораверади.

Табиийки, миллатларнинг бебаҳо қадриятлари шунчаки бир-икки ёки ўн-йигирма йил ичида пайдо бўлиб қолмайди. Чунки халқ дилига чуқур ўрнашган бирор-бир муҳим урф-одат, кийим-кечак, кундалик ҳаёт тарзига хос алоҳида “нарса”нинг анъанага, айниқса, қадриятга айланиши узоқ асрларни талаб қилади. Йиллар, асрлар давомида маълум бир қараш, одат, тушунча, тажрибалар шафқатсиз замонлар, бир неча авлодлар синовидан муваффақиятли ўтсагина янада сайқал топади, ривожланади, халқ ҳаётида ўз ўрнини эгаллайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 87-сонли фармонининг 68-банди ижроси яъни "Ўзбек қадриятлари ва урф-одатлари бувижонлар талқинида" шиори остида Чиноз тумани 3-сектор ҳудудида "Миллатлараро тотувлик миллий қадриятлар тимсолида" тамойили асосида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбир туман Оила ва хотин-қизлар бўлими, Махалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими ҳамда Ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда ўтказилди.

Тадбир бошланишидан аввал спортга қизиқувчи қизлар
югуриш бўйича беллашдилар ва тадбир сўнгида ғолиблар тақдирландилар.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи В.Мансурова, Ички ишлар бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори М.Сирожовалар сўзга чиқиб, оилалар ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, маҳалла ва таълим муассасаларида ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, ёш оилалар ўртасида ажримларнинг олдини олиш ҳамда хотин-қизларни миллий одоб ва урф-одатлар руҳида тарбиялаш муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.

Тадбир давомида 60 йилдан ошиқ бирга яшаган нуроний онаҳон ва отахонларга эсдалик совғалари топширилди ва куйланган шўх куй-қўшиқлар йиғилганлар кўнглига хушнудлик улашди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Конституция_ислоҳоти

Шохжахон Хужаев, ТДЮУ интеллектуал мулк ҳуқуқи кафедраси раҳбари, юридик фанлар номзоди, доцент:

Конституциянинг 41-моддасига қандай янги ўзгартишлар таклиф этиляпти?
Биринчидан, ҳар бир шахс учун бепул олий таълим олиш ҳуқуқи кафолатланяпти.
Иккинчидан, давлат олий ва илмий таълим муассасаларининг академик эркинлик ҳуқуқларини кафотлаяпти.
Учинчидан, давлат давлатлараро илмий интеграциявий жараёнларга шароитлар яратиб беради.
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Конституция_ислоҳоти

Шохжахон Хужаев, ТДЮУ интеллектуал мулк ҳуқуқи кафедраси раҳбари, юридик фанлар номзоди, доцент:

Давлат интеллектуал мулк ҳуқуқларини мустаҳкамлаш орқали нафақат интеллектуал фаолият муаллифлигини мустаҳкамлайди балки уларга даромад олиш имкониятини яратиб беради.
#Чиноз_тумани

Ҳозирги кунда давлатимиз банклари томонидан турли мақсадли, имтиёзли кредитлар кўпайтирилиб фуқароларга шароитлар яратиб берилмокда. Аммо буни ҳамма ҳам тўғри қабул қилмайди, айрим кимсалар кредитларни мақсадсиз ишлатиб қарздорликларни тўламасдан келмоқда. Шу сабабдан қарздорликни ундириш юзасидан банклар судларга мурожаат қилишга мажбур бўлмоқда. Бюронинг Чиноз туман булимида банк қарздорликларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари юзасидан жорий ой давомида жами 4 млрд. 911 млн сўмлик қарздорликлар ундирилишига эришилди, яна бир қанча гаров мулклари E- AUKSION онлайн савдосига сотувга чиқарилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз_тумани
#Баёнот

Ижтимоий тармоқларда Чиноз тумани "Исломобод" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ички йўлларни таъмирлаш , ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва туман марказидаги дехқон бозарини таъмирлаш масаласи кўтарилган.
Чиноз тумани "Исломобод" маҳалла фуқаролар йиғини 2022 йил "Обод қишлоқ" давлат дастурига киритилган бўлиб бугунги кунда ичимлик сувини ўтказиш бўйича лойихалаштириш ишлари тугатилган. Ичимлик сувини ўтказиш учун пудрат ташкилотини аниқлаш бўйича тендер савдолари бўлиб ўтмоқда. Тендер савдолари якунлари бўйича пудрат ташкилоти аниқлангандан сўнг ичимлик сувини ўтказиш ишлари бошланиши белгиланган. Ички йўлларни таъмирлаш ишлари ичимлик суви қувурлари ётқизиб бўлгандан сўнг амалга оширилиши режалаштирилган.
Шунингдек туман марказидаги дехқон бозорини таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари 2023 йилда олиб борилиши режалаштирилган.


Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз_тумани

Ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган мурожаатга Чиноз тумани ҳокимлигининг

РАСМИЙ МУНОСАБАТИ

“Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 5216-сонли қарорига асосан

Давлат раҳбари томонидан 7 нафар чин етим болаларга уй-жой бериш учун 1.092.000.000 сўм маблағ ажратилиб, Чиноз тумани Ғазнасига келиб тушган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги 5216-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, туманда кўчмас мулк бирламчи бозорида мазкур қарорнинг 1-бандда назарда тутилган мезонларга мос келадиган квартиралар мавжуд бўлмаганда, ҳудудий “Халқпарвар” комиссиялари хулосасига асосан квартиралар кўчмас мулкнинг иккиламчи бозоридан тегишли мезонларга мувофиқ ҳолда харид қилиш назарда тутилган. Халқ депутатлари Чиноз туман Кенгаши ҳузуридаги “Ҳалқпарвар” комиссияси тумандаги 8 нафар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга иккиламчи бозордан амалдаги тартиб асосида квартиралар харид қилишга эътироз йўқлиги хақида хулоса берган.
Туман ҳокимлилиги томонидан Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Ронжин Павел Владимирович, Закиров Тимур Зохиджон ўғли, Сухатовский Антон Юрьевич, Йўлдошев Шохрух, ака-сингил Абдуллаев Фаррух Анвар ўғли ва Абдуллаева Юлдуз Анвар қизига, шу жумладан биринчи навбатда 2021 йил Мехрибонлик уйини битирган Турсунбоева Нурпошша Наим қизи ва Юлдошева Мухлиса Ўткир қизига ҳам уй-жой берилди.
Чиноз туман ҳокимлигига Ронжина Екатерина Владимировна 2021 йилнинг 24 сентябрь куни мурожаат қилиб, Чиноз тумани, Олмазор қўрғони, Нафис МФЙ, А.Яссавий кўчаси, 50-уйда яшовчи отаси Сенкевич Абдурасул Абдурахмонович 2019 йил 20 апрель куни вафот этганлигини, ушбу хонадон отасига тегишли бўлиб, ҳозирги кунда уйда ижарачилар яшаётганини билдириб, отасига тегишли уй-жойни олишда амалий ёрдам беришни сўраган. Е.Ронжина 2 нафар укаси Ронжин Павел ва Сухатовский Антонлар борлигини билдириб, “Мен қандай бўлса хам, хатто судлашиб бўлса ҳам отамни уйини оламан, укаларимни уй-жой билан таъминлашда ёрдам беринг” деб айтган. Е.Ронжинанинг оғзаки мурожаатида, у “Икки нафар укамга уй берсангиз бўлди, ўзи улар билан келишиб яшашлигини билдирган.
Ҳозирги кунда Ронжина Екатерина Владимировна Тошкент шахар, Юнусобод тумани, Астробод МФЙ, Юқориқамиш кўчаси, 39-уй, 15-хонадонда 3 нафар фарзандлари билан яшайди.
Бугунги кунда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганларга уй-жой ажратилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5216-сонли қарорида “онлайн-навбат” орқали берилиши белгиланган. Юқоридаги қарорга асосан уй-жойга муҳтожларни “онлайн–навбат”га олиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига юклатилганлиги сабабли фуқаро Ронжина Екатерина Владимировнага Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига мурожаат қилиши кераклиги тушунтирилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Ўлим жазоси: уни бекор қилиш керакми ёки тиклаш?

Интернетда Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар фонида муҳокама қилинаётган ўлим жазосини қайтариш ҳақидаги таклифларни ўқиб бир мақолани эсладим.

Бир неча йил олдин интернет сайтларнинг бирида «Экстремистик оқимнинг «қўлбола» аъзолари» деб номланган мақола эълон қилинган. Унда Қашқадарёдаги битта қишлокдан 18 киши қўлбола далилларга асосланиб, диний ташкилот аъзоси деб узоқ муддатга қамаб юборилган.

Шавкат Мирзиёев президент бўлгач, улар қамоқдан чиқарилган, оқланган, уларни ноҳақ қамаганлар жазоланган. Лекин ҳозир гап бу ҳақда эмас.

Ўзбекистон қонунчилигида 2008 йилгача ҳозир баъзилар орзу қилаётган ўлим жазоси амалда эди. Масалан, экстремистик фаолият учун. Тасаввур қилинг, агар ўша пайтлар бу жазо бекор қилинмаганида, ана шу 18 киши ҳам ўлдирилган бўларди. Ноҳақ. Шунчаки. Кимгадир «результат» керак бўлгани учун. Тасаввур қиляпсизми?

Энг ёмони, бунақа тақдир фақат 18 кишидан иборат эмас, агар яхшилаб санаб чиқилса, 18 мингтаям бўлиши мумкин. Намозхон қўшнингиз, танишингиз, узоқ қариндошингиз энг камида таъқиб қилингани ёдингиздадир?

Майли, балки уларниям гапида жон бордир. Балки чиндан ҳам қайсидир ашаддий жиноятларчилар бунга муносибдир. Лекин ҳозир бу жазони тиклаш вақти эмас. Ҳали судларимиз одамларнинг ҳаётини ишонса бўладиган даражага чиқмади. Судларимиз қўлбола жиноятчиларни ҳақиқий жиноятчиларнинг чангалидан тортиб оладиган кучда эмас. Ўша кунлар келса, яна ўйлаб кўрармиз.

@safarblog
Forwarded from Дилобар Абдусаматова
#Чиноз_тумани

Чиноз туманига яна битта медаль муборак!

Ёшлар ўртасида спорт мусобақаларини оммалаштириш ва маҳалладаги ёшларни спортга кенг жалб қилиш мақсадида ташкил этилган енгил атлетиканинг узунликка сакраш тури бўйича жорий йилнинг 3-август куни "Тошкент вилоят ҳоким кубоги" спорт мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди. Бунда Чиноз туманига қарашли Ҳумо маҳалласи А.Навоий кўчасида истиқомад қилувчи Абдусаломова Моҳинур Абдусалом қизи узунликка сакраш бўйича 10-12 ёш тоифасида фахрли 3-ўринни эгаллаб, туманимизга 1 та бронза медалини тақдим этди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз_тумани
Миллатлараро тотувлик миллий қадриятлар тимсолида.
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шу кунларда “Миранда қоидаси” ҳақида кўп гапириляпти. Бу ўзи қандай қоида ва у нега Конституцияга киритиляпти?

"Миранда қоидаси"га кўра, шахсни ушлаш чоғида унинг ҳуқуқлари ва нима сабабдан ушлангани содда тилда тушунтирилиши шарт. Қоида ушланадиган шахс сукут сақлаш, айтган ҳар қандай нарса судда унга қарши ишлатилиши мумкинлиги, сўроқ жараёнида ўзи ёлаган ёки давлат томонидан тақдим этиладиган адвокат иштирокини талаб этиш ҳамда ўз ҳуқуқларини тушуниши ҳақида огоҳлантирилишини талаб қилади.
@milliytv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Репортёр
❗️Миллатлараро тотувлик миллий қадриятлар тимсолида

🏡 Бизнинг маҳалла:
Facebook | Instagram | Telegram | YouTube | Uztv.tv
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по реформированию государственной службы и мерам повышения результативности в управлении.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимиз ҳаёти учун ғоят муҳим масала - давлат хизматини ислоҳ қилиш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Бугунги мавзу 30 йилдан бери кейинга сурилиб келаётган масалалар ечимига қаратилган.

Гап 35 миллион аҳолимизнинг ҳаётини енгил қиладиган, кайфиятига бевосита таъсир кўрсатадигандавлат хизматини ислоҳ қилиш ҳамда бошқарувда натижадорлик ва сифатни ошириш ҳақида бораяпти”, деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.

Таъкидланганидек, бу соҳада 118 минг киши меҳнат қилмоқда. Сўнгги йилларда давлат хизматчилари халққа анча яқинлашди, “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизими йўлга қўйилди.

Ходимларга самарали ишлашлари учун муносиб шароитлар яратилди.

Натижада, давлат хизматида 40 ёшгача бўлган ходимлар улуши 61 фоизга етди (илгари 37 фоиз бўлган).

“Лекин, ҳали давлат хизмати чинакам халқни рози қиладиган тизимга айлангани йўқ”, деди Президент.

Мисол учун, ўтган йили Халқ қабулхоналарига вазирлик ва ҳокимликлар ходимларининг билимсизлиги ва масъулиятсизлиги ҳақида 25 мингта, уларнинг мулоқот маданияти етишмаслиги билан боғлиқ 7 мингта шикоят келиб тушди.

Энг кўп шикоятлар Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими вазирликлари, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари фаолияти билан боғлиқ.

Facebook|Instagram|Twitter
Қобилиятни аниқлаш, ўқитиш, ишини яхши йўлга қўйишга ўргатадиган яхлит тизим бўлмагани учун, айрим раҳбар кадрлар берилган вазифаларни эплай олмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Мисол учун, ўтган 6 ойда билим ва кўникмалари етишмагани боис, 37 нафар туман ва шаҳар ҳокимлари алмаштирилди.

Умуман, масъул лавозимларда ўтирган раҳбарларни танлаш, тайёрлаш ва мотивация бериш йўлга қўйилмагани ижродаги оқсоқликларнинг асосий сабабларидан бири бўлмоқда.

Шу боис, маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилиб, сўнгги 2 йил давомида чуқур муҳокамалар асосида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун тайёрланди.

Йиғилишда ушбу Қонун билан белгиланаётган янги тизимнинг ҳар бир идора ва ҳудуд кесимида қандай ишлаши, бу борада турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Биринчи йўналишдавлат идораларига ишга қабул қилишнинг очиқ-ошкора тизими жорий этилади.

Сўровларда иштирок этган 50 минг аҳолининг 19 минг нафари (ёки 38 фоизи) давлат тизимига ишга киришда шаффофликни ошириш лозим, деган фикрни билдирган.

Шу муносабат билан йил якунигача:

- барча вакант лавозимлар очиқ ягона электрон платформага жойлаштирилади;

- бўш лавозимга танловда иштирок этиш учун ҳозирги кунда талаб этилаётган 16 та ҳужжат сўралмайди, барча жараёнлар электрон шаклга ўтказилади;

- очиқ танлов орқали номзоднинг билими, тажрибаси ва салоҳияти аниқланади.

Facebook|Instagram|Twitter