Chinoz tumani hokimligi
2.1K subscribers
18.2K photos
2.18K videos
22 files
4.84K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
Президент деҳқончилик қилаётган аҳоли таклифлари асосида улар кўтарган муаммолар ечимларини айтиб ўтди. Жумладан:

- йил якунигача яна қўшимча 20 минг гектар экин майдони аҳолига бўлиб берилади (жами 100 минг гектар бўлади);

- келгуси йилда яна қўшимча 100 минг гектар экин майдони ҳам аҳолига тарқатилади (жами 200 минг гектар бўлади).

Бу – жуда катта ислоҳот. Бунинг ҳисобига қўшимча 1 миллион 200 минг нафар аҳолини банд қилиш учун шароит яратилмоқда.

Энг асосийси – агар туман ҳокими, ҳоким ёрдамчиси бу масалага ҳисоб-китоб билан ёндашса, озиқ-овқат, ишсизлар масаласини бемалол ҳал қила олади”, деди давлатимиз раҳбари.

Мутасаддилар, вилоят ва туман ҳокимларига бир ой муддатда:

- камида 1 мингта маҳаллада кичик ҳажмли музлаткичлар ўрнатиш;

- 3 минг гектарда парник усулида эртаки маҳсулотлар етиштириш дастурини бошлаш топширилди.

Бунга жорий йилда 50 миллион доллар, келгуси йилда яна 100 миллион доллар йўналтирилади.

Шунингдек, “дафтарлар”даги аҳолига ер берилганда, барча имтиёз ва тўловлар 1 йилгача сақланиб қолади.

Шунингдек, танловда 1 нафар талабгор иштирок этганда ҳам танлов ўтказилган ҳисобланади.

Маҳаллаларга ҳосилдор уруғ, кўчат етказиш ва маҳсулотини сотиб олиш учун 150 миллиард сўм йўналтирилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда аҳоли томорқасида бир йилда 2-3 марта ҳосил олиш имконини берадиган тизим яратиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Ҳозирда 64 та тумандаги аҳоли томорқасида 3 марта ҳосил олиб, битта оила ўртача 60-100 миллион сўмгача даромад қилаётгани таъкидланди. Лекин 22 та туманда томорқадан фойдаланиш самарадорлиги паст.

Бу борада Бекобод тумани “Маллабой” маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси йўлга қўйган ижобий тажрибаси ҳақида сўзлаб берди.

“Мана, Бекободдай оғир туманда ҳоким ёрдамчиси қилаётган ишларни эшитдик. Ҳамма ҳоким ёрдамчиларига топшириғим бор. Ажратилаётган экин ерларида ишсиз аҳолини деҳқончиликка ўргатиш орқали даромадли қилиш – сизларнинг энг устувор вазифангиздир.

Ҳар бир гектарда 10-15 ишсизларни банд қилиб, 3 марта ҳосил олиш, уруғ, ўғит, ёқилғи ва маҳсулот сотиб олишни йўлга қўйсангиз, биласизларми, эл-юрт олдида қандай ҳурмат-эътибор топасизлар!”, деди Президент.

Қорақалпоғистонлик ва Қашқадарёлик томорқа эгалари таклифларидан келиб чиқиб, сув таъминоти оғир маҳаллаларда катта қудуқ қазиш харажатлари учун ажратиладиган субсидия миқдори 150 миллион сўмгача оширилади.

Кичик қудуқлар учун Қорақалпоғистонда 5 метрдан, қолган ҳудудларда 10 метрдан ортиқ чуқурликнинг ҳар бир метрига 100 минг сўмдан субсидия берилади.

Қудуқ қазишга гидрогеологик хулосалар 2025 йилга қадар бепул берилади.
Сув тежовчи технологиялар жорий этиш бўйича бериладиган субсидиялар деҳқон хўжаликлари учун ҳам татбиқ этилади.

Бунга, жорий йилда қўшимча 65 миллиард сўм йўналтирилади.

Ушбу имкониятлардан фойдаланиб, йил якунигача 400 та маҳаллада қудуқларни ишга тушириш ва 19 минг оила томорқасида сув таъминотини яхшилаш топширилди.

Умуман, бугунги вазифаларни ташкил этиш орқали 2 миллион аҳоли бандлигини таъминлаш ҳисоб-китоб қилингани таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда яна бир муаммога тўхталиб ўтилди – 2 миллион 600 мингта аҳоли хонадонларининг кадастр ҳужжатлари йўқ.

Ушбу аҳоли томорқа учун кредит, субсидия ҳамда уй-жойини кенгайтиришга ипотекадан фойдалана олмаётгани ҳақида Халқ қабулхоналарига мурожаатлар тушмоқда. Устига устак, кадастри бўлмагани учун ер солиғи 3 карра миқдорда ҳисобланмоқда.

Шу боис Адлия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлигига бир ҳафта муддатда ишчи гуруҳларини шакллантириб, ишларни бошлаш топширилди. Ишчи гуруҳлари:

- 1 октябрга қадар маҳаллабай кадастр ҳужжати бўлмаган хонадонларнинг электрон рўйхатини шакллантиради;

- уй-жойга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишга асос бўлувчи ҳужжатларни тўплайди ва электрон базага киритади.

Мутасаддиларга республиканинг барча ҳудудларида кадастри йўқ хонадонлар масаласини узил-кесил ҳал қилиш учун алоҳида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, муҳокамага киритиш вазифаси қўйилди.

Янги қонун қабул қилингунига қадар бу уй-жой эгаларига уч карра оширилган солиқ қўллаш тўхтатиб туришга қарор қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
Жорий йилда ғаллани етиштириш ва харид қилишни молиялаштириш бўйича янги тизим яратилди.

Фермерларга жозибадор нархлар таклиф этилгани ўз натижасини берди.

Июлда биржага 88 минг тонна буғдой чиқарилгани ҳисобига 1 тонна буғдойнинг ўртача нархи 30 фоизга арзонлашди.

Давлат ресурсига 1 миллион 842 минг тонна дон харид қилинди ҳамда фермер ва кластерлар томонидан дон корхоналарига 574 минг тонна ғалла сақлаш учун қўйилди.

Мутасаддиларга вилоят ҳокимлари билан бирга:

- ҳар куни биржага камида 10 минг тоннадан дон чиқариб бориш;

- 1 октябргача сақлаш учун қабул қилинган ғалланинг биржага чиқарилиши ҳамда фермер ва кластерлар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинишини ташкил этиш топширилди.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари:

- буғдой ҳосилини тўлиқ йиғиб-териб олиш ва омборларга йўқотишларсиз жойлаштириши;

- буғдойни биржага ўз вақтида ва тўлиқ чиқариши;

- ҳудудидаги ун ва нон маҳсулотларига бўлган талабни вақтида ва тўлиқ қондириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
“Бундан буён йиғилиш ва қарорларни камайтириб, ижро ва аҳоли муаммолари бўйича ишлайдиган тизим бўлади.

Самарқанд вилоятидаги ўрганишлар кўп камчиликларимизни кўрсатди. Бир ойдан кейин ҳар бир вилоят ҳокими қилган ишлари ҳақида алоҳида ҳисобот беради.

Олдимизда ҳали энг қийин ва оғир ислоҳотлар турибди. Ҳамма ўзгариши керак, иш услубларини ҳам ўзгартириши керак”, деди Президент.

Вазирлар Маҳкамасида, вазирлар ва ҳокимлар ҳам ўз тизимида ўн кун муддатда структураси ва иш услубларини ўзгартириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Адлия вазирлигига муддатда аҳоли ва тадбиркорларни янгиликлардан хабардор қилиш ва уларга қулайликлар яратиш ҳамда қонунчиликни ихчамлаштириш бўйича янги тизимни ишлаб чиқиш топширилди.

Ҳисоб палатаси, Молия вазирлигига берилаётган маблағлар мақсадли ишлатилиши, айниқса, қурилишни молиялаштириш, субсидия ва компенсация ажратиш жараёнларини рақамлаштириш бўйича янги тизимни ишлаб чиқиш топширилди.

Умуман, ҳамма маҳалла, туманга тушиб, муаммоларни ичига кириб, аниқ натижага ишлаши шарт”, деди давлатимиз раҳбари.

Facebook|Instagram|Twitter
Президентимиз аҳолини қийнаётган уй-жой билан боғлиқ масалаларга тўхталиб ўтди.

Уч йил аввал аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича бозор тамойилларига асосланган янги ипотека тизими жорий этилди.

Натижада, ўтган беш ойда ипотека кредитлари ҳажми 2,5 бараварга ошиб, 310 мингдан зиёд оила шахсий уй-жойга эга бўлди. Уй-жой қурилиш ҳажми ҳам 3 баравар ошди.

Шу ўринда, жорий йилда асосий ставка ошганига қарамай, ипотека кредитлари бўйича банкларга ажратиладиган ресурс ставкалари ўзгаришсиз қолдирилди.

Натижада, шу йилнинг беш ойида 30 минг нафар ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 бараварга кўп фуқароларга имтиёзли ипотека кредити ажратилди.

Лекин, ипотека кредитларининг чекланган ҳажми ва субсидия ажратишда бюрократия бўйича аҳоли томонидан кўплаб эътирозлар билдирилмоқда.

Шунинг учун, мутасаддиларга 1 сентябрдан бошлаб:
- аҳоли даромадининг кредитга йўналтирадиган қисмини солиқдан озод қилиш чегарасини ошириш;

- ипотека кредитини ажратишда аҳоли даромадлари бўйича тижорат банкларига қўйиладиган талабларни енгиллаштириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Мутасаддиларга икки ҳафта муддатда субсидия ажратишда бюрократияни кескин қисқартириш, уни очиқ-ошкора қилиб, тўлиқ рақамлаштириш бўйича таклиф киритиш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш якунида тармоқлар ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эълон
#билдириш
#тармоқлараро_саноат_ярмаркаси

⚡️⚡️⚡️Азиз юртдошлар!
Ҳурматли ишбилармон ва тадбиркорлар!

📌Жорий йилнинг 4-5 август кунлари Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Чирчиқ шаҳридаги “Чирчиқ кимё-индустриал технопарки”да ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтади.

❗️Иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудий корхоналарнинг саноат салоҳиятини янада ошириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, маҳаллийлаштиришни кенгайтириш мақсадида ташкил этилаётган мазкур нуфузли саноат анжуманига барчангизни таклиф этамиз.

Тошкент вилояти ҳокимлиги

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Чиноз_тумани

Хотин-қизларга яратилаётган имкониятларнинг натижадорлиги

Хотин-қизлар фаолларининг иш самарадорлигини ошириш мақсадида, махсус имкониятларга эга планшетлар топширилди.

Чиноз тумани маҳаллаларида фаолият юритаётган хотин-қизлар фаолларига қулай иш шароитлари яратиш, уларнинг иш самарадорлигини ошириш борасида қатор амалий чора-тадбирлар кўриб борилмоқда.

Жумладан, Чиноз туманида фаолият олиб бораётган 55 нафар хотин-қизлар фаолларига замонавий планшетлар топширилгани бунинг яна бир мисоли бўла олади.

Ушбу планшетлар туман ҳокими Б.Алимбеков раҳбарлигида, мамнуният билан ўз фаолиятини ситқи дилдан олиб бораётган хотин-қизлар фаолларига топширилди.

Мулоқот жараёнида туман раҳбари эндиликда, туман ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи В.Мансурова бошчилигида фаолият юритаётган хотин-қизлар фаоллари ўзларига берилган планшетларда тезкор ахборот алмашиш, мурожаатларни онлайн тарзда қабул қилиш ва маҳаллалардаги хотин-қизларга яқин кўмакчи бўлиб, уларнинг муаммоларига ўз вақтида ечим топиш имкониятига эга эканликларини яна бир бора таъкидладилар.

Уларга ўз иш фаолиятлари давомида намунали оилаларни ибрат сифатида нотинч хонадон вакилларига ўрнак қилиб кўрсатиш, бандлигини таъминлаш, оилавий даромад манбаини яратишга кўмаклашиш сингари мақсад, янги ғоялар орқали ажримларнинг олдини олиш каби зарур тавсия ва таклифларини билдириб ўтдилар.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
⚡️ “Ташаббусли бюджет”: 15 июлдан 2022 йил иккинчи мавсумга старт берилган!

Ҳурматли Чиноз тумани аҳолиси!

Сизни қийнаб келаётган, ечими маблағ билан боғлиқ муаммолар мавжудми? Энди ушбу муаммоларни ҳал этиш учун бюджет маблағлари Сизнинг ташаббусингиз асосида йўналтирилади.

📌 Тошкент вилояти Чиноз тумани Молия бўлими томонидан олиб борилаётган “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2 мавсумига жорий йилнинг 15 июлидан старт берилган.

🖊 Жараёнда иштирок этган ҳолда ўз таклифингизни билдиришингиз ёки Сизнинг эҳтиёжларингизни акс эттирган бошқа таклифларга овоз беришингиз мумкин.

🌐 Онлайн иштирок этиш бевосита Молия вазирлигининг openbudget.uzОчиқ бюджет” ахборот портали орқали амалга оширилади.

📑 Портал орқали рўйхатдан ўтиш жараёнида Сиз исм-шарифингиз, туғилган йилингиз, яшаш ҳудудингиз ва шу каби бошқа маълумотларни киритишингиз ва энг асосийси, ўзингиз доимий ишлатадиган телефон рақамингизни кўрсатишингиз лозим бўлади.

👉 Сиз қуйидаги йўналишлар бўйича таклифингизни қолдиришингиз мумкин:

🚰 Ичимлик суви таъминотини яхшилаш;

💡 Ёритиш тизимини яхшилаш;

🏘 Ички йўлларни таъмирлаш, шағаллаштириш ёки асфальт ётқизиш;

🏫 Ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, жиҳозлаш ёки моддий-техник базасини ривожлантириш;

🏗 Жамоатчилик ихтиёридаги объектларни таъмирлаш ёки жиҳозлаш.

📝 Таклиф қолдириш жараёни жуда ҳам содда бўлиб, Сиз ўз шахсий кабинетингиз орқали қўшиш тугмасини боссангиз ва очилган саҳифага ўз таклифингиз ҳақида маълумотларни киритсангиз бас.

☝️ Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, билдирилган таклифларнинг умумий қиймати 1,2 млрд. сўмдан ошмаслиги, таклифда ягона ижтимоий муаммо акс эттирилиши ҳамда таклифнинг манзили аниқ кўрсатилиши лозим.

Таклиф қолдириш ва овоз бериш якунига кўра ҳар бир ҳудудда энг кўп овоз тўплаган таклифлар ғолиб деб топилади ҳамда таклифни амалга ошириш учун маблағ ажратилиши юзасидан қарор қабул қилиниб, амалий ишлар бошланади.

♻️Ташаббус кўрсатинг ва “Ташаббусли бюджет” жараёнида фаол иштирок этинг.

🔹Муаммоларни ҳал этиш энди ўз қўлингизда!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бюджет сизнинг ташаббусингизни кутмоқда!

Ўзингиз яшаб турган ҳудудингизга ўзгартириш киритиш вақти келди.

Бунинг учун бўлса Ўзбекистон Республикаси "Очиқ бюджет" порталига мурожаат этинг.

Сиз қуйидаги йўналишлар бўйича таклифингизни қолдиришингиз мумкин:

🔻Ичимлик суви таъминотини яхшилаш;
🔻Ёритиш тизимини яхшилаш;
🔻Ички йўлларни таъмирлаш, шағаллаштириш ёки асфальт ётқизиш;
🔻Ижтимоий соҳа объектларини таъмирлаш, жихозлаш ёки моддий-техник базасини ривожлантириш;
🔻Жамоатчилик ихтиёридаги объектларни таъмирлаш ёки жиҳозлаш.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Hurmatli fuqarolar!

Mamnuniyat bilan Sizga joriy yilning 15-iyulidan “Tashabbusli budjet” jarayonining 2-mavsumi boshlanishini ma'lum qilamiz.

Ushbu mavsum doirasida aynan Siz fuqarolar tomoningizdan ilgari suriladigan loyihalarni moliyalashtirish maqsadida respublika bo‘ylab qariyb 900 mlrd so‘m mablag‘lar yo‘naltirilishi kutilmoqda.

Ro‘yxatdan o‘tish va taklif qoldirish yuzasidan quyidagi videoqo‘llanma orqali batafsil tanishishingiz mumkin.

O‘z hududingizdagi mavjud muammolarni bartaraf etish yuzasidan loyihani ilgari suring, ovoz to‘plang va g‘olib bo‘ling!
Tashabbus ko‘rsating!

РУС | ENG

#tashabbuslibudjet #ochiqbudjet #openbudjet #insonqadriuchun
#Чиноз
Муаммоли тадбиркорлар

Бугун 20.07.2022 йилда 1-секторда Чиноз туманига бириктирилган ходим Республика Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти Ҳудудий бошқарма бошлиғи Бахтиёр Курбаниязов, Тошкент вилояти худудий бошқарма ходими Жаҳонгир Асқаров, Чиноз тумани Инвестиция масалалари бўйича ҳоким ўринбосари Муродхон Зуфаров, Тадбиркорликка кўмаклашиш туман маркази раҳбари Даврон Сапаров ва бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида "Муаммоли тадбиркорлар муаммоларини ечиш ва таклифларини ўрганиш" мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида тадбиркорлар томонидан билдирилган барча муаммо ва мурожаатларга аниқлик киритилди.
Муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.