Chinoz tumani hokimligi
2.11K subscribers
18.2K photos
2.18K videos
22 files
4.83K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
#Чиноз_тумани

Бувижоним ўгитлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 87-сонли фармонининг 68-банди ижроси яъни "Ўзбек қадриятлари ва урф-одатлари бувижонлар талқинида шиори остида Чиноз тумани 2-сектор ҳудудида "Бувижоним ўгитлари" тамойили асосида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбир туман ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи В.Мансурова сўзга чиқиб, оилалар ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, маҳалла ва таълим муассасаларида ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, ёш оилалар ўртасида ажримларнинг олдини олиш ҳамда хотин-қизларни миллий одоб ва урф-одатлар руҳида тарбиялашда “Бувижонлар мактаби”нинг бой ҳаётий тажрибага эга бўлган нуроний онахонлари берадиган кўрсатма ва маслаҳатлари муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.

Тадбир давомида куйланган куй-қўшиқлар йиғилганлар кўнглига хушнудлик улашди.

Тадбирга ташриф буюрган Чиноз туманининг оқила аёли, шоира Мапират Норхўжаева сўзга чиқиб, миллий урф одатларимиз, миллий қадриятларимиз тўғрисида гапириб ўтди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз_тумани

Китоб – маънавият сарчашмаси

Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бошқармаси китобхонлик маданиятини шакллантириш борасида давлат, ҳукумат ва жамоат ташкилотлари томонидан кенг кўламли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Марказий вилоят ижодкорларининг асарларини чоп этишда ҳомийлик қилиш орқали асар муаллифларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ёш авлодни маънавий хазинасини бойитиш учун тизимли ишларни олиб бормоқда.
Хусусан, Тошкент вилояти бўлими ҳомийлигида 2022 йилда 3 нафар вилоятимиздан етишиб чиққан ижодкорларнинг асарлари чоп эттирилди.
Куни кеча Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими кутубхонасида “Китоб – маънавият сарчашмаси” мавзусида журналист, Рахматилла Шералиевнинг “Меҳр манзиллари”, шоир Зоҳиджон Оловнинг “Дўстни ҳам борида қадрланг”, ёш шоира Муниса Дилмуродованинг “Тинчлик барҳаёт бўлсин” номли китобларининг тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилоят бўлими ходимлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, иқтидорли ёш ижодкорлар, шоир ва адабиёт иҳлосмандлари иштирок этди.
Тақдимот аввалида Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими раҳбари Сайёра Файзиева “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” концепцияси ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” тамойилидан келиб чиқиб фикр юритди.
Шунингдек, асар муаллифларини ижодий фаолиятларида эришилган натижалар билан самимий қутлаб, барча ижодкорларни доимий равишда қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
XAVFSIZLIK QOIDALARIGA AMAL QILING!

Bugungi kunda tumanimizda tabiiy gaz bilan taʼminlanmagan mahallalardagi xonadonlarga, tasdiqlangan jadval asosida bosqichma-bosqich suyultirilgan gaz ballonlari yetkazib berilmoqda.
Gaz taʼminoti boʻlimida ishlovchi chilangarlar tomonidan xonadonlardagi boʻsh gaz ballonlar toʻldirilganiga almashtirilish bilan bir qatorda, isteʼmolchilarga gaz anjomlaridan, gaz ballonlaridan xavfsiz foydalanish qoidalari, texnika va yongʻin xavfsizligi qoidalari mavzularida tushunchalar berib borilmoqda.
Tumandagi koʻp qavatli uylardagi xonadonlar, ommaviy maskanlar, bozor hududlari hamda savdo majmualarida suyultirilgan gaz ballonlaridan foydalanish mumkin emas. Xonadonlardagi gaz plitalari bilan gaz ballon orasidagi masofa 2 metrdan kam boʻlmasligi lozim. Agar gaz balloni oshxonaning tashqari qismida temir qutiga oʻrnatilib, temir quvur orqali gaz plitaga ulansa maqsadga muvofiq boʻladi. Gaz ballonlarini korpus qismida pasporti, sinovdan oʻtganligini tasdiqlovchi kleymosi va “PROPAN” yozuvi boʻlishi shart. Gaz balloni ichida gaz tugaganidan soʻng unga himoya qopqogʻini kiydirib, gaz taʼminotiga murojaat qilish kerak boʻladi. Ayrim insonlar gaz ballonining ichidagi qoldiq kondensatini toʻkib olib, boshqa maqsadda foydalanishni tavsiya qilishi mumkin. UNUTMANG! BU JUDA HAM XAVFLI!
Xonadonlarda taom tayyorlanganidan soʻng albatta gaz plitasi joʻmragi va gaz balloni joʻmragini berkitib qoʻyilishi shart. Gaz ballonini yoki gaz plitasini ochiq qoldirish, shuningdek gazni yonib turgan holda qarovsiz qoldirish turli xil noxush holatlarga olib kelishi mumkin. Shu bilan birgalikda oshxonadagi shamollatish yoʻlini doimiy ochiq boʻlishi shart. Gaz bilan havo aralashib yonganidan keyin ishlatilgan “IS” gazi moʻrkon orqali tashqariga chiqib ketishi kerak. Darcha (fortochka) orqali oshxonaga havo kirib turmasa, bunda xam gaz chala yonishi oqibatida “IS” gazi ajralib chiqib, insonlarni zaharlanishiga olib kelishi mumkin.
Hurmatli hamshaharlar! Xonadoningizdagi gaz plitani 1 yilda 1 marta texnik koʻrikdan oʻtkazilishini taʼminlang. Suyultirilgan gazdan xavfsiz foydalanish qoidalariga qatʼiy rioya qilgan holda undan oqilona foydalanishingizni soʻraymiz. Gaz plitasini yoniq holda qarovsiz qoldirmang. Gaz balloniga ulangan shlang yoki temir quvur ulanmalarini sovun koʻpigi bilan tekshiring, hech qachon gugurt yoki olov bilan tekshirmang!
Xonadoningizda gaz hidi chiqsa, zudlik bilan gaz ballonini yopib, xonani shamollating va 104 telefon raqamlari orqali kunu-tun ishlayotgan “Hududgaz Toshkent” gaz taʼminoti filialini joylardagi boʻlimlarining “Avariya dispetcherlik xizmati”ga xabar bering.
Belgilangan talab va qoidalarga amal qilsangiz, oʻzingiz va oilangizni gaz bilan bogʻliq sodir boʻlishi mumkin boʻlgan turli xil noxush holat yoki baxtsiz hodisalardan saqlab qolgan boʻlasiz!

“Hududgaz Toshkent” gaz taʼminoti filiali matbuot xizmati
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади. Асосий мавзу - экин ерлари ва томорқадан самарали фойдаланиш орқали озиқ-овқат етиштиришни ва аҳоли даромадларини кўпайтириш. Шу билан бирга ғаллани етиштириш ва харид қилишни молиялаштириш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание. Основная тема - увеличение производства продовольственной продукции и повышение доходов населения за счет эффективного использования посевных и приусадебных земель. Также будут рассмотрены вопросы финансирования заготовки и закупки зерна, жилищного обеспечения населения.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Кўриб турибсиз – дунёда озиқ-овқат танқислиги муаммоси кучайиб бормоқда. Айниқса, маҳсулот етиштирувчи асосий давлатларнинг экспортга чекловлар қўйиши ва транспорт-логистикадаги узилишлар муаммоларни янада чуқурлаштирмоқда.

Таҳлилларга кўра, жорий йилда дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи камида 20 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда.

Бизда аҳоли даромадининг 40-50 фоизи озиқ-овқат маҳсулотларига сарфланади.

Шу боис, юқоридаги хавф-хатарларнинг аҳолимизга таъсирини юмшатиш бўйича ҳар бир маҳалла, туман, вилоят даражасида аниқ ҳисоб-китоб ва чора-тадбирлар қилиш керак. Бунинг учун барча имкониятларни яратиб берганмиз”, деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.

Йил бошида пахта ва ғалла майдонларини қисқартириш ҳисобидан аҳолига 80 минг гектар майдонни бўлиб бериш бошланди.

Аҳоли хонадонларига хизмат кўрсатиш бўйича 3 мингдан зиёд “Томорқа хизмати” инфратузилмаси яратилди.

Томорқада маҳсулот етиштириш учун жорий йилнинг ўзида 400 миллиард сўм имтиёзли маблағлар ажратилди.

Жорий йил 6 ойида 821 минг тонна ёки ўтган йилга нисбатан 102 минг тонна кўп мева-сабзавот экспорт қилинди.

Ҳозирга қадар ажратилган 64 минг гектарда жами 785 минг аҳоли бандлиги таъминланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент деҳқончилик қилаётган аҳоли таклифлари асосида улар кўтарган муаммолар ечимларини айтиб ўтди. Жумладан:

- йил якунигача яна қўшимча 20 минг гектар экин майдони аҳолига бўлиб берилади (жами 100 минг гектар бўлади);

- келгуси йилда яна қўшимча 100 минг гектар экин майдони ҳам аҳолига тарқатилади (жами 200 минг гектар бўлади).

Бу – жуда катта ислоҳот. Бунинг ҳисобига қўшимча 1 миллион 200 минг нафар аҳолини банд қилиш учун шароит яратилмоқда.

Энг асосийси – агар туман ҳокими, ҳоким ёрдамчиси бу масалага ҳисоб-китоб билан ёндашса, озиқ-овқат, ишсизлар масаласини бемалол ҳал қила олади”, деди давлатимиз раҳбари.

Мутасаддилар, вилоят ва туман ҳокимларига бир ой муддатда:

- камида 1 мингта маҳаллада кичик ҳажмли музлаткичлар ўрнатиш;

- 3 минг гектарда парник усулида эртаки маҳсулотлар етиштириш дастурини бошлаш топширилди.

Бунга жорий йилда 50 миллион доллар, келгуси йилда яна 100 миллион доллар йўналтирилади.

Шунингдек, “дафтарлар”даги аҳолига ер берилганда, барча имтиёз ва тўловлар 1 йилгача сақланиб қолади.

Шунингдек, танловда 1 нафар талабгор иштирок этганда ҳам танлов ўтказилган ҳисобланади.

Маҳаллаларга ҳосилдор уруғ, кўчат етказиш ва маҳсулотини сотиб олиш учун 150 миллиард сўм йўналтирилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда аҳоли томорқасида бир йилда 2-3 марта ҳосил олиш имконини берадиган тизим яратиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Ҳозирда 64 та тумандаги аҳоли томорқасида 3 марта ҳосил олиб, битта оила ўртача 60-100 миллион сўмгача даромад қилаётгани таъкидланди. Лекин 22 та туманда томорқадан фойдаланиш самарадорлиги паст.

Бу борада Бекобод тумани “Маллабой” маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси йўлга қўйган ижобий тажрибаси ҳақида сўзлаб берди.

“Мана, Бекободдай оғир туманда ҳоким ёрдамчиси қилаётган ишларни эшитдик. Ҳамма ҳоким ёрдамчиларига топшириғим бор. Ажратилаётган экин ерларида ишсиз аҳолини деҳқончиликка ўргатиш орқали даромадли қилиш – сизларнинг энг устувор вазифангиздир.

Ҳар бир гектарда 10-15 ишсизларни банд қилиб, 3 марта ҳосил олиш, уруғ, ўғит, ёқилғи ва маҳсулот сотиб олишни йўлга қўйсангиз, биласизларми, эл-юрт олдида қандай ҳурмат-эътибор топасизлар!”, деди Президент.

Қорақалпоғистонлик ва Қашқадарёлик томорқа эгалари таклифларидан келиб чиқиб, сув таъминоти оғир маҳаллаларда катта қудуқ қазиш харажатлари учун ажратиладиган субсидия миқдори 150 миллион сўмгача оширилади.

Кичик қудуқлар учун Қорақалпоғистонда 5 метрдан, қолган ҳудудларда 10 метрдан ортиқ чуқурликнинг ҳар бир метрига 100 минг сўмдан субсидия берилади.

Қудуқ қазишга гидрогеологик хулосалар 2025 йилга қадар бепул берилади.
Сув тежовчи технологиялар жорий этиш бўйича бериладиган субсидиялар деҳқон хўжаликлари учун ҳам татбиқ этилади.

Бунга, жорий йилда қўшимча 65 миллиард сўм йўналтирилади.

Ушбу имкониятлардан фойдаланиб, йил якунигача 400 та маҳаллада қудуқларни ишга тушириш ва 19 минг оила томорқасида сув таъминотини яхшилаш топширилди.

Умуман, бугунги вазифаларни ташкил этиш орқали 2 миллион аҳоли бандлигини таъминлаш ҳисоб-китоб қилингани таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда яна бир муаммога тўхталиб ўтилди – 2 миллион 600 мингта аҳоли хонадонларининг кадастр ҳужжатлари йўқ.

Ушбу аҳоли томорқа учун кредит, субсидия ҳамда уй-жойини кенгайтиришга ипотекадан фойдалана олмаётгани ҳақида Халқ қабулхоналарига мурожаатлар тушмоқда. Устига устак, кадастри бўлмагани учун ер солиғи 3 карра миқдорда ҳисобланмоқда.

Шу боис Адлия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлигига бир ҳафта муддатда ишчи гуруҳларини шакллантириб, ишларни бошлаш топширилди. Ишчи гуруҳлари:

- 1 октябрга қадар маҳаллабай кадастр ҳужжати бўлмаган хонадонларнинг электрон рўйхатини шакллантиради;

- уй-жойга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишга асос бўлувчи ҳужжатларни тўплайди ва электрон базага киритади.

Мутасаддиларга республиканинг барча ҳудудларида кадастри йўқ хонадонлар масаласини узил-кесил ҳал қилиш учун алоҳида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, муҳокамага киритиш вазифаси қўйилди.

Янги қонун қабул қилингунига қадар бу уй-жой эгаларига уч карра оширилган солиқ қўллаш тўхтатиб туришга қарор қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
Жорий йилда ғаллани етиштириш ва харид қилишни молиялаштириш бўйича янги тизим яратилди.

Фермерларга жозибадор нархлар таклиф этилгани ўз натижасини берди.

Июлда биржага 88 минг тонна буғдой чиқарилгани ҳисобига 1 тонна буғдойнинг ўртача нархи 30 фоизга арзонлашди.

Давлат ресурсига 1 миллион 842 минг тонна дон харид қилинди ҳамда фермер ва кластерлар томонидан дон корхоналарига 574 минг тонна ғалла сақлаш учун қўйилди.

Мутасаддиларга вилоят ҳокимлари билан бирга:

- ҳар куни биржага камида 10 минг тоннадан дон чиқариб бориш;

- 1 октябргача сақлаш учун қабул қилинган ғалланинг биржага чиқарилиши ҳамда фермер ва кластерлар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинишини ташкил этиш топширилди.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари:

- буғдой ҳосилини тўлиқ йиғиб-териб олиш ва омборларга йўқотишларсиз жойлаштириши;

- буғдойни биржага ўз вақтида ва тўлиқ чиқариши;

- ҳудудидаги ун ва нон маҳсулотларига бўлган талабни вақтида ва тўлиқ қондириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
“Бундан буён йиғилиш ва қарорларни камайтириб, ижро ва аҳоли муаммолари бўйича ишлайдиган тизим бўлади.

Самарқанд вилоятидаги ўрганишлар кўп камчиликларимизни кўрсатди. Бир ойдан кейин ҳар бир вилоят ҳокими қилган ишлари ҳақида алоҳида ҳисобот беради.

Олдимизда ҳали энг қийин ва оғир ислоҳотлар турибди. Ҳамма ўзгариши керак, иш услубларини ҳам ўзгартириши керак”, деди Президент.

Вазирлар Маҳкамасида, вазирлар ва ҳокимлар ҳам ўз тизимида ўн кун муддатда структураси ва иш услубларини ўзгартириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Адлия вазирлигига муддатда аҳоли ва тадбиркорларни янгиликлардан хабардор қилиш ва уларга қулайликлар яратиш ҳамда қонунчиликни ихчамлаштириш бўйича янги тизимни ишлаб чиқиш топширилди.

Ҳисоб палатаси, Молия вазирлигига берилаётган маблағлар мақсадли ишлатилиши, айниқса, қурилишни молиялаштириш, субсидия ва компенсация ажратиш жараёнларини рақамлаштириш бўйича янги тизимни ишлаб чиқиш топширилди.

Умуман, ҳамма маҳалла, туманга тушиб, муаммоларни ичига кириб, аниқ натижага ишлаши шарт”, деди давлатимиз раҳбари.

Facebook|Instagram|Twitter
Президентимиз аҳолини қийнаётган уй-жой билан боғлиқ масалаларга тўхталиб ўтди.

Уч йил аввал аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича бозор тамойилларига асосланган янги ипотека тизими жорий этилди.

Натижада, ўтган беш ойда ипотека кредитлари ҳажми 2,5 бараварга ошиб, 310 мингдан зиёд оила шахсий уй-жойга эга бўлди. Уй-жой қурилиш ҳажми ҳам 3 баравар ошди.

Шу ўринда, жорий йилда асосий ставка ошганига қарамай, ипотека кредитлари бўйича банкларга ажратиладиган ресурс ставкалари ўзгаришсиз қолдирилди.

Натижада, шу йилнинг беш ойида 30 минг нафар ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 бараварга кўп фуқароларга имтиёзли ипотека кредити ажратилди.

Лекин, ипотека кредитларининг чекланган ҳажми ва субсидия ажратишда бюрократия бўйича аҳоли томонидан кўплаб эътирозлар билдирилмоқда.

Шунинг учун, мутасаддиларга 1 сентябрдан бошлаб:
- аҳоли даромадининг кредитга йўналтирадиган қисмини солиқдан озод қилиш чегарасини ошириш;

- ипотека кредитини ажратишда аҳоли даромадлари бўйича тижорат банкларига қўйиладиган талабларни енгиллаштириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Мутасаддиларга икки ҳафта муддатда субсидия ажратишда бюрократияни кескин қисқартириш, уни очиқ-ошкора қилиб, тўлиқ рақамлаштириш бўйича таклиф киритиш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш якунида тармоқлар ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.

Facebook|Instagram|Twitter