Chinoz tumani hokimligi
2.26K subscribers
18.4K photos
2.2K videos
22 files
4.91K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
#Чиноз тумани
#Буюк келажак - Нуроний ва ёшлар нигохида

🇺🇿🇺🇿🇺🇿Чиноз тумани 1-сектор ҳудудидаги Сохибкор, Чинмасжит, Қир, Деҳқонобод, Очамайли, Яллама ва Тиллатопган маҳаллалари нуронийлари ва ёшлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди,

Мазкур учрашувга Махалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими раиси маслаҳатчиси М.Мирсодиқов, Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Й.Рўзиалиев, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Д.Қодиров, маҳалла ёшлари ва нуронийлар иштирок этишди.

Депутат Й.Рўзиалиев ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар тахлили бўйича ахборот берди. Маҳаллаларни обод ва хавфсиз худудга айлантириш, айниқса жиноятчиликни олдини олиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Учрашувда ёшларни Ватанга садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялаш борасида устувор вазифалар ва маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан режалар белгилаб олинди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Chinoz tumanida kuz-qish davrida tabiiy gazdan muammolar boʻlar edi. Shu kungacha tumandagi 24996 aholi xonadonlari va 562 ta ulgurji isteʼmolchilarga “Chinoz” GTSH tomonidan tabiiy gaz yetkazib berilgan, afsuski tumanda GTSH bitta boʻlganligi sababli kuz-qish davrida uning quvvati yetmasdi endi unday bo‘lmaydi.

📺“Nurafshon” kanalining "Nurafshon” xabarlari dasturida efirga uzatilgan lavha shu haqida.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Cho‘milish qoidalariga rioya qiling!
Taqiqlangan joylarda cho‘milish hayot uchun xavfli!

Boshqa
yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
#Чиноз_тумани

Бувижоним ўгитлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 87-сонли фармонининг 68-банди ижроси яъни "Ўзбек қадриятлари ва урф-одатлари бувижонлар талқинида шиори остида Чиноз тумани 2-сектор ҳудудида "Бувижоним ўгитлари" тамойили асосида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбир туман ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи В.Мансурова сўзга чиқиб, оилалар ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, маҳалла ва таълим муассасаларида ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, ёш оилалар ўртасида ажримларнинг олдини олиш ҳамда хотин-қизларни миллий одоб ва урф-одатлар руҳида тарбиялашда “Бувижонлар мактаби”нинг бой ҳаётий тажрибага эга бўлган нуроний онахонлари берадиган кўрсатма ва маслаҳатлари муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.

Тадбир давомида куйланган куй-қўшиқлар йиғилганлар кўнглига хушнудлик улашди.

Тадбирга ташриф буюрган Чиноз туманининг оқила аёли, шоира Мапират Норхўжаева сўзга чиқиб, миллий урф одатларимиз, миллий қадриятларимиз тўғрисида гапириб ўтди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз_тумани

Китоб – маънавият сарчашмаси

Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бошқармаси китобхонлик маданиятини шакллантириш борасида давлат, ҳукумат ва жамоат ташкилотлари томонидан кенг кўламли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Марказий вилоят ижодкорларининг асарларини чоп этишда ҳомийлик қилиш орқали асар муаллифларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ёш авлодни маънавий хазинасини бойитиш учун тизимли ишларни олиб бормоқда.
Хусусан, Тошкент вилояти бўлими ҳомийлигида 2022 йилда 3 нафар вилоятимиздан етишиб чиққан ижодкорларнинг асарлари чоп эттирилди.
Куни кеча Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими кутубхонасида “Китоб – маънавият сарчашмаси” мавзусида журналист, Рахматилла Шералиевнинг “Меҳр манзиллари”, шоир Зоҳиджон Оловнинг “Дўстни ҳам борида қадрланг”, ёш шоира Муниса Дилмуродованинг “Тинчлик барҳаёт бўлсин” номли китобларининг тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилоят бўлими ходимлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, иқтидорли ёш ижодкорлар, шоир ва адабиёт иҳлосмандлари иштирок этди.
Тақдимот аввалида Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими раҳбари Сайёра Файзиева “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” концепцияси ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” тамойилидан келиб чиқиб фикр юритди.
Шунингдек, асар муаллифларини ижодий фаолиятларида эришилган натижалар билан самимий қутлаб, барча ижодкорларни доимий равишда қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.