#Чиноз_тумани
Хотира бор экан, тирикдир миллат
9-май Хотира ва қадрлаш куни. Шу муносабат билан жойларда тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Ўтганларимиз хотирланиб, хаёт бўлганлар ҳолидан хабар олиниб, эзозланиб, қадрланмоқда.
Чиноз шахри марказидаги "Мотамсаро она" ҳайкали майдонида меҳнат фахрийлари, афғон уруши жангчилари, корхона ва ташкилот раҳбарлари ва ёшлар тўпланишди. Аввало қатнашчиларга рамзий ленталар тақилди.
Чиноз тумани ҳокими Ботир Алимбеков тадбир иштирокчиларини табриклаб маъруза қилди. Туман мудофаа бўлими бошлиғи Наврўз Эргашев ҳам ўз қалб сўзларини изҳор этди. Маданият бўлими ҳонандалари ижросидаги қўшиқ ва рақслар тадбирга байрам руҳини баҳш этди.
Тадбир сўнгида йиғилганлар "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйишди.
Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

#семинар
Май ойида маҳалла раислари сайлови ўтказилади!
Барчамизга маълумки, май ойининг иккинчи ярмида фуқаролар йиғинлари раислари сайлови ўтказилади. Шу муносабат билан жойларда қизғин жараён кетмоқда.
Чиноз тумани кўмаклашувчи комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлди. Унда Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Муроджон Носиров сайловни шаффоф тарзда ўтиши, ҳамда сайлов ўтадиган жойларда ободончилик ишларини олиб бориш, савдо нуқталарини ташкил этиш ва фуқаролар сайловга байрамга келаётгандек руҳда келишлари лозимлиги ҳақида айтди.
Сайловни ҳаққонийлигини таъминлаш, унга ҳар томонлама шароитлар яратиб, одамларга маъқул келадиган тарзда ўтказиш учун нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида тушунтиришлар берди. Семинар қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар. Семинар йиғилишини туман ҳокими Ботир Алимбеков олиб борди.

#ЭЛОН
ДИҚҚАТ! ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ ЧИНОЗ ТУМАНИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ.
"Тошкент МГҚ" томонидан "Чиноз" ГТСда оловли таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, 2022-йил 11-май куни соат 10:00дан, 12-май 08:00га қадар Чиноз туманидаги жами 21358 та аҳоли хонадонлари ва 265 та улгуржи истеъмолчиларида вақтинчалик табиий газ таъминоти тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
“Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам
Чиноз туманида эрта тонгдан Спортчи ёшлар иштирокида соғлом ҳаёт учун 5 000 қадам ҳамда бадантарбия машқлари ўтказилди.
2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги Президент Фармони ижросини таьминлаш мақсадида жойларда қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Чиноз туманида «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остида оммавий спорт тадбири ташкил этилди. Унда туман Спорт ривожлантириш бўлими ҳамда болалар-ўсмирлар спорт мактаби спортчи ёшлари фаол иштирок этди.
Мазкур тадбирда 300 нафардан зиёд спортчи ёшлар қатнашди. Жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси бўлган бу каби тадбирлар аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз
"Инсон-азиз, хотира-муқаддас"
"Инсон-азиз, хотира-муқаддас"
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида дон маҳсулотлари корхоналарида трансформация жараёнларининг натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бошланади.
—
Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется совещание по мерам повышения результативности трансформационных процессов на предприятиях хлебопродуктов.
Facebook|Instagram|Twitter