Chinoz tumani hokimligi
2.27K subscribers
18.4K photos
2.2K videos
22 files
4.89K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
#Чиноз_тумани

Шеърият кечаси

Китоб - бу маданий хилма-хиллик дунёсига дарча, у вақт ва маконда турли сивилизацияларни бирлаштирувчи кўприкдир. Бугунги кунда Китоб куни юздан ортиқ мамлакатларда юзлаб турли хил уюшмаларга бирлашган миллионлаб одамлар томонидан нишонланади.

Чиноз тумани ХТБга қарашли 3-умумий ўрта таълим мактаб кутубхонасининг энг фаол китобхонлари ёд олган шеърларига гувоҳ бўлар эканмиз, ёшларни китобга, шеъриятга қанчалар муҳаббат қўйганларини кўришимиз мумкин.
"Бутунжаҳон китоб ва муаллифлик ҳуқуқи куни"ни нишонлар эканмиз, ҳар бир давлат маданиятини сақлаш ва юксалтиришда китобларнинг муҳим аҳамиятига алоҳида эътибор қаратишимиз керак.
Зеро, китоб инсониятнинг маданий меросини ҳимоя қилиш ва бойитиш борасидаги умумий ҳаракатларимизнинг энг яхши ёрдамчисидир.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#ЭЪЛОН

Чиноз ТЭТК огоҳлантиради!

Ҳурматли Электр энергияси истеъмолчилари. Чиноз Тумани Электр Таъминоти Корхонаси сизга шуни маълум қиладики 2022 йил 6 май соат 10:00 дан 18:00 гача “Олмазор” 110/35/10 кВ Ним Станциясида навбатдан ташқари таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан қуйидаги МФЙ худудларида вақтинчалик электр энергияси таъминоти тўхтатилади:
1. Нафис МФЙ
2. Мевазор МФЙ
3. Чорвадор МФЙ
4. Хумо МФЙ
5. Сутчилар МФЙ
6. Бирлик МФЙ
7. Сутбулоқ МФЙ
8. Боғбон МФЙ
9. Дўстлик МФЙ
10. Ойдин МФЙ
Келтирилган ноқулайликлар учун Чиноз ТЭТК электр энергияси истеъмолчиларидан узр сўрайди.
Қўшимча маълумотлар учун:
☎️+998705931190
☎️+998705931527

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз

Оилавий бизнес сирлари.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда электротехника соҳасида янги захираларни сафарбар қилиш бўйича устувор вазифалар белгиланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#Чиноз_тумани

Беш ташаббус амалда

Тошкент вилояти Чиноз тумани ХТБ тассаруфидаги 9-умумий ўрта таълим мактабида Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши "Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтириш" бўйича ҳамда "Май-ойи Жисмоний тарбия ва Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фан ойлиги" очилиш тадбири бўлди. Тадбирга Чиноз тумани ХТБ бўлими мудири Р.Койгелдиев ва ХТБ психолог-методист З.Искандаровлар ташриф буюриб мактабимизнинг спорт соҳасидаги шароитлари ҳамда ўқувчилар томонидан қўлга киритилган ютуқлари билан яқиндан танишдилар.
Юртимизда спорт ва болалар спортини ривожлантириш, уларни соғлом авлод қилиб тарбиялаш асосий вазифамиз ҳисобланишини яна бир таъкидлаб ўтдилар.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Forwarded from Alijon
Forwarded from Alijon
Forwarded from Alijon
СТАТИСТИКА БЎЛИМИ АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ НИМА УЧУН КЕРАК
Маълумки, юртимизда аҳолини рўйхатга олиш юзасидан кенг қамровли ишлар бошлаб юборилди. Юртимизда охирги марта аҳолини рўйхатга олиш жараёни бундан 32 йил аввал бўлиб ўтгани бу масаланинг ҳозирда қандай аҳамият касб етишини кўрсатиб беради.
Кўпгина мамлакатларда аҳолини рўйхатга олиш тадбири камида ҳар ўн йилда бир маротаба ташкиллаштирилиши анъанага айланган. Чунки бу келгуси декадаларда мамлакат тараққиётини белгилаб берувчи стратегик қарорларни қабул қилиш учун асос бўла оладиган ишончли маълумотлар билан таъминланиш имконини беради.
Aҳолини рўйхатга олиш нафақат аҳоли сони ва демографияси, балки оилавий аҳволи, яшаш шароити, бандлиги, жинси, ёш даражалари, фуқаролиги, ҳудудларда аҳоли зичлик даражаси ва бошқа ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари ҳақида ишончли маълумот тўплаш имконини беради.
Бу, ўз навбатида, ҳудудларни ривожлантириш ва жамиятнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ёрдам кўрсатиш, бўш иш ўринларини ташкил етишга ҳам ёрдам беради. Бундан ташқари, ҳудудларнинг хариталаридаги мавжуд хатоликларга йечим топиш бўйича аниқ таклифлар бериш имконини вужудга келтиради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга таёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ аҳолини рўйхатга олиш 2023 йида ўтказилиши белгиланди.
Тошкент шаҳар статистика бошқармаси ххборот хизмати маълумотларига кўра, мазкур қарорга асосан, 2021 йил 1-25-ноябр кунлари 4 та ҳудудда: Aндижон вилоятининг Хўжаобод, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ва Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманларида ўтказилди. Ҳар бир ҳисоб участкасидаги уй-жой манзилларининг 10 фоизи танланма равишда назорат кузатуви асосида қайта ўрганилди.
Синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишнинг якунлари бўйича рўйхатга олиш дастури, рўйхатга олиш ҳужжатлари шакллари, рўйхатга олишни ўтказиш усуллари, рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлари ҳамда фойдаланиладиган ахборот технологиялари синови натижалари таҳлил қилинди.
2022 йил 1 июнга қадар 2023 йилда аҳолини рўйхатга олиш дастури, методик қўлланмалар ва норматив ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритилиши ҳамда маълумотларни қайта ишлаш усуллари ва аҳолини рўйхатга олиш якунларини шакллантириш зарурати юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади.
Aйни пайтда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотларини киритиш учун 4та худуд бошқармалари ҳузурида Бирламчи маълумотларни електрон базага киритиш марказлари ташкил етилди. Мазкур марказда фаолият юритиш учун Тошкент шаҳрида 40 нафар ходим жалб етилиб, улар 2022 йил 1 январдан 1 апрелгача иш фаолиятини давом еттиради.
Бир сўз билан айтганда, аҳолини рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик сифатида қатор саъй-ҳаракатлар, жойларда тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Бу борадаги чора-тадбирлар мамлакатимиз ертаси, равнақи учун муҳим ўрин тутади.
Чиноз тумани статистика бўлими
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хотира - абадий, қадр - муқаддас

Память - вечна, почитание - священно

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Олмазор туманининг Ачаобод маҳалласида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Аппанов Аббос ота хонадонида бўлиб, уни байрам билан табриклади, Ватанимиз тинчлиги йўлидаги хизмати ва фидокорона меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирди.

Президент Шавкат Мирзиёев навестил участника Второй мировой войны Аппанова Аббоса ота, проживающего в махалле Ачаобод Алмазарского района столицы, поздравил его с праздником, выразил благодарность за службу и самоотверженный труд во имя мира на нашей Родине.

Facebook|Instagram|Twitter
#хотира_муқаддас
#қадр_абадий

⚡️Мотамсаро она сиймоси қошида Ватанимиз тинчлиги ва фаровон ҳаётимиз шукронасига самимий ҳурмат бажо келтирилди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хотира_муқаддас
#қадр_абадий

🎥Нурафшон шаҳрида Хотира мажмуасидаги маросимдан лавҳа.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok