Chinoz tumani hokimligi
2.26K subscribers
18.7K photos
2.23K videos
22 files
4.98K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
#семинар

Ғўза ҳосилига ишлов бериш

📍Чиноз туманида АПК Чиноз кластери ғўза ҳосилига ишлов бериш бўйича амалий семинар ташкил этилди.

💠Чиноз туман ҳокими Б.Алимбеков семинарда қатнашаётган механизатор, фермер хўжалиги раҳбарлари ва кластер ишчи ходимларига ғўза қаторига ишлов бериш бу ғўза ниҳолининг илдизи чуқур отиши, шу ўринда ҳосилнинг ортиш юзасида тушунтириш берди.

🚜Туман ҳокими ўринбосари Р.Норбўтаев механизаторларга ўз вақтида тўланадиган иш ҳақлари даладаги ишлар самарадорлиги ва унумдорлигининг ошишига олиб келиши ҳақида алоҳида таъкидлади.

💰Шу ўринда механизаторлар моддий рағбатлантирилди.

✍️Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз_тумани
#сессия

ҚИРҚ ОЛТИНЧИ СЕССИЯ ЎЗ ИШИНИ ЯКУНЛАДИ

Илгари ҳабар берганимиздек бугун Халқ депутатлари Чиноз тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ қирқ олтинчи сессияси ўз ишини бошлади.
Сессия ишида 26 нафар депутатлар, корхона ташкилот раҳбарлари, ОАВ вакиллари иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳиясидан сўнг депутатлар ишчи ҳолатига киришди.
Сессияда ўн тўртта масала депутатлар муҳокамасига ҳавола этилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Чиноз тумани
#диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️Ҳурматли тадбиркорлар!

❗️Аввал хабар қилганимиздек, ҳафтанинг ҳар шанба кунлари Тошкент вилоятининг бизнес муҳитини юксалтириш, экспорт салоҳиятини янада ошириш, экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятида юзага келаётган муаммоларни бевосита ўрганиш ва амалий кўмак бериш мақсадида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевнинг тадбиркор ва экспортёрлар билан очиқ мулоқотлари ўтказиб борилмоқда.

📌Мулоқотда вилоят сектор раҳбарлари, мутасаддилар, хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва дахлдор ташкилот ва идоралар раҳбарлари қатнашадилар.

❗️Бугун ҳам мазкур мулоқотнинг галдагиси соат 15:00 да Ўрта Чирчиқ тумани, "Қумовул" ҳудудидаги вилоят Халқ қабулхонасида бўлиб ўтади. Унда соҳадаги мавжуд муаммо ва масалаларга биргаликда ечим изланади, таклиф ва ташаббуслар ўрганилади.

📍Мулоқотга барча тадбиркорларни таклиф этамиз.

☎️Мурожаат учун телефон:
+998977693444

Тошкент вилояти ҳокимлиги

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok