Chinoz tumani hokimligi
2.39K subscribers
18.8K photos
2.25K videos
22 files
5.02K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
#Хатлов_жараёни
#Чиноз_тумани

Аёллар дафтарига кимлар киритилмайди

"Аёллар дафтари"ни юритиш ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, уларга давлат томонидан манзилли тарзда кўмаклашиш бўйича аниқ тизим яратилишига асос бўлади.

Айни вақтда республикамиздаги барча маҳаллаларда яшовчи 30 ёшдан ошган хотин-қизларни хонадонма-хонадон юриш орқали қайта рўйхатдан ўтказиш ишлари бошланган. 2022 йил 31 январига қадар давом этиши белгиланган мазкур жараёнлар ҳар бир маҳаллада ташкил этилган Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан олиб борилади.

Хусусан, Тошкент вилояти Чиноз тумани маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам хотин-қизлар фаоллари билан биргаликда хонадонма-хонадон юриб, хатлов жараёнлари олиб борилмоқда.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз_тумани

22 апрель - Бутунжаҳон ер куни. Шу муносабат билан "Ер умуммиллий бойлигимиз" шиори остида очиқ эшиклар куни ташкил этилмоқда.
Чиноз тумани кадастр бўлими ҳам бу тадбирга астойдил тайёргарлик кўрмоқда. Шу куни соҳада ишлаб кетган меҳнат фахрийлари, бу касбга қизиқувчи, битирувчи ёшлар ва кўнглида ерга мехри бўлган инсонлар таклиф этилади. Ташриф буюрганлар кадастр бўлими шароитлари билан яқиндан таништирилиб, ёшларни шу соҳага муҳаббат уйғотиш истагидалар.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#семинар

Ғўза ҳосилига ишлов бериш

📍Чиноз туманида АПК Чиноз кластери ғўза ҳосилига ишлов бериш бўйича амалий семинар ташкил этилди.

💠Чиноз туман ҳокими Б.Алимбеков семинарда қатнашаётган механизатор, фермер хўжалиги раҳбарлари ва кластер ишчи ходимларига ғўза қаторига ишлов бериш бу ғўза ниҳолининг илдизи чуқур отиши, шу ўринда ҳосилнинг ортиш юзасида тушунтириш берди.

🚜Туман ҳокими ўринбосари Р.Норбўтаев механизаторларга ўз вақтида тўланадиган иш ҳақлари даладаги ишлар самарадорлиги ва унумдорлигининг ошишига олиб келиши ҳақида алоҳида таъкидлади.

💰Шу ўринда механизаторлар моддий рағбатлантирилди.

✍️Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз_тумани
#сессия

ҚИРҚ ОЛТИНЧИ СЕССИЯ ЎЗ ИШИНИ ЯКУНЛАДИ

Илгари ҳабар берганимиздек бугун Халқ депутатлари Чиноз тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ қирқ олтинчи сессияси ўз ишини бошлади.
Сессия ишида 26 нафар депутатлар, корхона ташкилот раҳбарлари, ОАВ вакиллари иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳиясидан сўнг депутатлар ишчи ҳолатига киришди.
Сессияда ўн тўртта масала депутатлар муҳокамасига ҳавола этилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.