#Чиноз
Спорт усталари билан учрашув
Бугун Чиноз тумани “Паҳлавон” кураш мажмуасида Ўзбекистон Жисмоний тарбия университети мураббийлари, таниқли кураш устаси Абдулла Тангриев ва туман ХТБ тасарруфидаги мактабларда курашга қизиққан мураббий-ўқитувчилар ва ўқувчилар учун амалий учрашув ҳамда Чиноз хизмат кўрсатиш техникумида Ўзбекистон Жисмоний тарбия университети Gandball ва Regby усталари иштирокида амалий дарслар бўлиб ўтди. Ушбу тадбирлардан лавҳалар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Спорт телеканали томонидан тасвирга олинди. Ташкил қилинган тадбирда қатнашган ўқувчи ёшлар қалбида спортга бўлган қизиқиш яна бир бор уйғонганига шубҳа йўқ деб ўйлаймиз.
Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Пекин олимпиадасининг кумуш медаль совриндори Абдулла Тангриев Чинозлик спортчилар билан эсдалик учун суратга тушди.

#Видеоселектордан_сўнг
#Чиноз
Ҳамкорлик илмни юқори чўққиларга олиб чиқади
Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Чиноз туманидаги 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби фаоллар залида Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия университети ректори ва туман ҳокими биргаликда тумандаги умумтаълим мактабларида таълим сифатини ривожлантиришдаги муаммолар мавзусида семинар бўлди.
Унда университет кафедра профессор-ўқитувчилари ва ХТБ вакиллари, мактаб директорлари иштирок этди.
Бундан кўзланган асосий мақсад туманда паст кўрсаткичли мактаблар фаолиятини ўрганиб, ўқув йили якунига қадар уларга амалий ва методик ёрдам бериш режалаштирилди.

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#холис_нигоҳ
#аслида
⚡️⚡️⚡️ХОЛИС БЎЛАЙЛИК — МЕБЕЛЛАРНИНГ БИРОРТАСИ ВИЛОЯТ ҲОКИМИ УЧУН ХАРИД ҚИЛИНМАГАН
❗️Ижтимоий тармоқларда "Тошкент вилояти ҳокимлиги қарийб ярим миллиард сўмлик мебеллар тўплами харид қилгани"га оид хабар тарқалди.
🔺Мазкур хабарни тайёрлаш ва тарқатишдан аввал вилоят ҳокимлигининг шу масалага дахлдор бўлган бирор масъул ходимидан изоҳ ёки қўшимча тушунтириш олинмагани унда бирёқламалик ва юзаки ёндошувни келтириб чиқаргани турган гап. Буни мазкур пост тагида қолдирилаётган холис-нохолис изоҳлардан ҳам кўриш мумкин.
🔺Тармоқ фойдаланувчиларининг фикр ва муносабат билдириш ҳуқуқларини ҳурмат қилган ҳолда ижтимоий тармоқдаги мазкур чиқиш юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
🔺Ҳақиқатан ҳам, вилоят ҳокимининг 2022 йил 11 мартдаги 65-10-0-Ф/22-сон фармойиши қабул қилинган бўлиб, унга асосан вилоят ҳокимлиги моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун вилоят маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратилган.
🔺Фармойишга Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 25-моддалари, шунингдек, вилоят ҳокимлиги ишлар бошқармаси бошқарувчиси томонидан тақдим этилган билдирги асос бўлган.
🔺Гап шундаки, вилоят ҳокимлигида хизмат йиғилишлари, видеоконференция ва музокаралар ўтказишга мосланган мобил форматдаги махсус жиҳозланган анжуманлар залига эҳтиёж борлиги туфайли мазкур бино қисқа муддатда, ҳокимлик ҳудудида янгидан барпо этилди. Табиийки, янги анжуманлар залини замонавий, ҳар тарафлама мақбул ва узоқ вақт хизмат кўрсатадиган сифатли мебел анжомлари билан жиҳозлаш зарурати бор. Шу мақсадда юқоридаги фармойишга асосан вилоят ҳокимлиги заҳира жамғармасидан 453 млн. 667 минг сўм йўналтирилган.
🔺Фармойишда алоҳида таъкидланганидек, мазкур маблағ вилоят миқёсида ўтказилган “Наврўз” умумхалқ байрами сайилларида декорация, саҳна ва бошқа жиҳозларни тайёрлаш ва ўрнатиш учун кўзда тутилган сарф-ҳаражатлардан иқтисод қилинган ҳолда ажратилган.
🔺Шартномада маҳсулотни етказиб бериш муддати 10 кун этиб белгиланган ва харид мақсади кўрсатилмаган, деб ёзади блогер. Ҳарид мақсадининг кўрсатилмагани мебелларнинг вилоят ҳокими учун харид қилинганини англатмайди, албатта. Бинобарин, мебелларнинг бирортаси вилоят ҳокимининг иш кабинети учун мўлжалланмаган.
🔺Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, барча учун очиқ манбага жойлаштирилган ҳужжатларда аниқ-тиниқ ошкор қилинган сарф-ҳаражатларга оид маълумотларга алоҳида тус бериш, уларни тахмин ва тусмол билан шарҳлашга уриниш кимга, нима учун кераклиги бизга қоронғу. Иш ва офис анжомларига "шоҳона мебеллар" деб нисбат берилиши қайси мезонга асослангани ҳам бизга номаълум.
🔺Қолаверса, мазкур мебель тўпламларини харид қилиш учун ягона етказиб берувчилар реестрига киритилмаган тадбиркорлик тузилмаси билан тўғридан-тўғри шартнома тузилганлиги ҳақидаги таъкид ҳам ўринсиз бўлиб, ҳокимликлар заҳира жамғармасидан маблағ сарфлаганда пост эгаси иддао қилаётган тартиб назарда тутилмаган.
🔺Фурсатдан фойдаланиб, ҳурматли оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, блогер ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини яна бир марта холис бўлишга, ҳар қандай масалани оммага тақдим этиш ёки улашишдан аввал уни атрофлича ўрганишга чорлаб қоламиз.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok

#Китобхонлар_беллашуви
Тошкент вилояти Чиноз тумани Халқ таълим бўлимига қарашли мактабларда "Энг ёш китобхон" кўрик танлови бўлиб ўтмоқда....
Жорий йилнинг 12-апрель куни Чиноз тумани "Тонг юлдузи" маҳалласида жойлашган Тожик-ўзбек маданият марказида "Энг ёш китобхон" танловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.
Танловда ҳудудимизнинг 19-35-36-38-47-мактабларнинг китобхон ўқувчилари ва кутубхоначилари фаол иштирок этишди.
Мазкур ҳудудий кўрик-танловда 38-мактаб китобхон ўқувчиси Г.Ҳимматова ва 47-мактаб китобхон ўқувчиси Б.Мирзаев ғолибликни қўлга киритиб, туман босқичига йўлланмани қўлга киритди. Барча иштирокчи китобхонлар номинациялар бўйича фахрий ёрлиғ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тадбир меҳмонлари бўлган 35-мактаб ижодий масалалар бўйича тарғиботчи А.Ўринбоев ва 36-мактаб раққоса қизи мусиқий чиқишлари билан тадбир иштирокчиларини ҳушнуд этдилар.
Ҳудудларда китобхонлик тадбирлари давом этмоқда....

Forwarded from Бекжан Алишеев
Hurmatli obunachilar!
“Ochiq budjet” axborot portalida “Mening yo‘lim” loyihasi doirasida taklif kiritsh jarayoni joriy yilning 19-aprel kuni (23:59) gacha davom etishini ma'lum qilamiz.
“Ochiq budjet” axborot portali orqali jamoatchilik fikri asosida aniqlangan ichki yo‘llarni taʼmirlash uchun yo‘naltirish uchun mablag' ajratish imkoniyatini qo‘ldan boy bermang.
Batafsil
Tashabbus ko’rsatishda faol bo’ling va albatta g’olibga aylaning!
#tashabbuslibudjet #ochiqbudjet #meningyolim #insonqadriuchun

Эълон
ДЕПУТАТЛАР ДИҚҚАТИГА
Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Чиноз тумани Кенгашининг навбатдаги қирқ олтинчи сессияси 2022-йил 22-апрел (жума) куни соат 15:00 да Чиноз тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида ўтказилади.
Сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 18-мартдаги “2022-2026-йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-172-сонли қарори ижросини
таъминлаш борасида туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;
- Чиноз туманида экспорт ҳажмларини ошириш, хорижий инвестисияларни жалб қилиш ва туризимни ривожлантириш ҳамда чет давлатлар билан ҳудудлараро ҳамкорлик самарадорлигини оширишга доир долзарб
масалаларининг муҳокамаси тўғрисида;
- Чиноз туманида “Аёллар дафтари”га киритилаётган хотин-қизларни рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилояти Чиноз туманидаги Халқ қабулхонаси мудирининг Чиноз туманидаги секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг 2021-йил 1-чорак якунлари бўйича Давлат дастурларининг амалга ошириш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати хақидаги ахбороти тўғрисида;
- Чиноз туманида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида жорий йилнинг апрел ойида амалга оширилган ишлар тўғрисида;
- Чиноз туманида “Темир дафтар” рўйхатидаги эҳтиёжманд оилаларни иқтисодий-моддий аҳволи яхшиланганлиги сабабли “Темир дафтар” рўйхатидан чиқариш, туманда моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож, оғир шароитга тушиб қолган оилаларни “Темир дафтар” рўйхатига киритиш ҳамда “Темир дафтар”даги оилаларга бир марталик моддий ёрдам тўлаш графигини тасдиқлаш тўғрисида;
- “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасида Чиноз туманида бажарилаётган ишлар тўғрисида;
- Чиноз туманида кам таъминланган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш, уларни даволаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;
- Болалар масалалари бўйича Чиноз тумани комиссиясининг 2022-йилнинг 1-чораги давомидаги фаолияти тўғрисида;
- Чиноз туманида секторлар ҳудудини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида 2022 - йилнинг 1-ярим йиллигига мўлжалланган “Йўл харита”ларини тасдиқлаш тўғрисида;
- бошқа масалалар.
@chinozhayoti

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз_тумани
Чигит экиш ишларига бағишланган семинар.

Футбол миллионлар ўйини
Дарҳақиқат шундай. Уни нафақат эркаклар балки аёллар, ёш болалар ҳам севиб томоша қилади. Айниқса бу ўйин маҳаллага маҳалла бўлса борми, ўзини маҳалласини ютиши учун барча бирдек жон куйдиради.
Бутун республикада бўлгани каби Чиноз туманида ҳам беш ташаббус лойиҳаси бўйича спорт мусобақалари давом этмоқда. Куни кеча 3-сектор ҳудудида маҳаллалар ўртасида ўтказилаётган футбол мусобақасининг финал босқичи бўлди. Унда Эшонобод маҳалласи илғорлик қилиб, фахрли 1-уринни эгаллади. Ғолиблар ИИБ кубоги, фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан такдирланди.