Chinoz tumani hokimligi
2.11K subscribers
18.1K photos
2.17K videos
22 files
4.81K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
#Чиноз

"Яшил макон" акцияси.

Мактабгача таълим бошқармаси Чиноз туман бўлими ходимлари "Яшил макон" лойиҳасини ўтказишда илғор.
Мактабгача таълим ташкилотларида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида мактабгача таълим ташкилотлари директорлари иштирокида кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Чиноз тумани Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 1-2-10-13-15-20-28-34-36-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотларида жаъми 1500 та терак кўчатлари экилди.
Режадаги 5000 туп терак экиш жараёни давом этмоқда.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз_тумани

БАҲОР ТАРОВАТИ

Чиноз тумани «Мунис» номли 13-сон Давлат мактабгача таълим ташкилотида Наврўз сайли бўлиб ўтди. Тантаналарда болажонлар мусиқий чиқишлари ва миллий спорт ўйинлари билан меҳмонларга ҳуш кайфият улашди.
Шунингдек, Наврўз сайлида «Бунёдкор» МФЙ маҳалла фаоллари ҳамда туман мактабгача таълим бўлими ходимлари иштирок этишди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати..
#Чиноз
#Сайлов

МАЙ ОЙИДА МАҲАЛЛА РАИСИ САЙЛОВИ ЎТКАЗИЛАДИ

Маълумки, жорий йилнинг май ойида юртимизнинг барча ҳудудларида муҳим тадбирлардан бири - Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтказилиши режалаштирилган.
Бу муҳим сиёсий тадбирнинг намунали ўтказилишини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари туман Кенгаши комиссияси, унга кўмаклашувчи комиссия ва бевосита маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб борувчи ишчи гуруҳлари ташкил этилган. Бу йил туманимиздаги 55 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказиладиган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтган йиллардаги сайловлардан сайлов ёшига тўлган фуқаролар умумий сонининг камида ўн икки фоизи миқдорида фуқаролар йиғинлари кесимида вакиллик нормасини белгилаш, сайлов бюллетенида номзодларнинг суратлари қўйилиши, сайлов тўлиқ яширин овоз бериш орқали ўтказилиши билан фарқ қилади. Шунигдек, комиссия аъзолари туман ҳокимлиги вакиллари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ва сайлов ўтказишга дахлдор бўлган туман ташкилотлари раҳбарларидан ташкил топган. Ишчи гуруҳи таркибида номзоднинг яқин қариндошлари бўлмаслиги керак. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва кўмаклашувчи комиссияси белгиланган вакиллик нормаси асосида сайлов ёшига тўлган фуқаролар умумий сонининг ўн икки фоизидан кам бўлмаган миқдорида мавжуд кўчалар ва уйларга тақсимлайди.
Жойларда фаолият олиб бораётган ишчи гуруҳи аъзолари ҳудуддаги ҳовлилар, уйлар, кўчалар, гузарларда бўлиб, фуқаролар вакилларини сайлаш бўйича умумий йиғилишларни ўтказиш масалалари юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб боришмоқда. Ишчи гуруҳи аъзолари номзодларни танлашда уларнинг яшаш жойларидаги ўтказиладиган турли тадбирлардаги фаол иштироки, маҳалладаги обрў-эътибори, ташкилотчилиги, шу ҳуддудда камида беш йилдан ортиқ яшаганлиги сингари ижобий фазилатларга эга бўлганлигига алоҳида эътибор қаратишмоқда. Ишчи гуруҳи томонидан тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикрини инобатга олган ҳолда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар бўйича таклифлар ва уларнинг ҳужжатларини тайёрлаш номзодларнинг ўз номзоди кўрсатилишига ёзма розилигини илова қилган ҳолда уларнинг ҳужжатларини туман ҳокими билан келишиш учун тегишли комиссияга сайловдан камида ўн кун олдин тақдим этиш лозим. Бундан ташқари сайловдан камида беш кун олдин тегишли ҳудудда яшовчи фуқароларга фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш куни, вақти ва жойи ҳақида хабар бериш, номзодлар ҳақидаги ахборотни фуқаролар йиғини биносига ва гузарларга осиб қўйиш, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш, фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ўтказиладиган сана, вақт ва жой, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар тўғрисидаги ахборотни вилоят Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Кенгашининг веб-сайтларига жойлаштириш каби муҳим вазифалар ҳам ишчи гуруҳи аъзолари зиммасида.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз_тумани
Қурилиш соҳасидаги ўзгаришлар
#Чиноз_тумани

Оила мактаби

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги "Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 820-сонли қарорга асосан Чиноз тумани Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказида никоҳланувчи шаҳсларни оилавий ҳуқуқий муносабатлари, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва репродуктив саломатлик асослари ва маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича 15 жуфт ёшлар билан 16 соатлик дарс ўтказилди ва сертификат берилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз_тумани
#DXX_кубоги

⚡️Футбол. ДХХ кубоги учун Чиноз тумани саралаш босқичига старт берилди!


👉 Чиноз ёшлари
Мактаб таълимини ислоҳ қилиш бўйича йил бошида белгиланган топшириқлар ижроси, йил якунига қадар устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бошланди.

“Январь ойида мактаб таълимини ривожлантириш бўйича 5 та устувор йўналишда аниқ вазифаларни белгилаб, барча масалалар ҳал қилиб берилган эди.

Лекин бирорта ислоҳот осон бўлмайди.

2022 йилни ҳокимларнинг мактабга эътибори йили деб эълон қилганимиз ва туман ҳокими “РайОНО” мудири бўлади, деган вазифаларни, афсуски, ҳамма ҳокимлар ҳам ҳали тўлиқ тушуниб етгани йўқ”, деди давлатимиз раҳбари.

Президент соҳадаги ишлар аҳволи қониқарсизлиги учун вилоят ва туман ҳокимларини кескин танқид қилди.

Жумладан, икки ойда барча ҳудудларда ўтказилган ўрганишлар натижасида республикадаги 852 та мактабда таълим сифати, муаллимлар салоҳияти ва ўқувчиларнинг олийгоҳларга кириш даражаси анча пастлиги аниқланган.

Бу борада энг оғир аҳвол Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистонда экани кўрсатиб ўтилди.
Йиғилишда республика бўйича 1 минг 526 та мактаб болалар тарбияси, давомат, маънавий муҳит бўйича “қизил” тоифага киритилганлиги таъкидланди.

Айниқса, Тошкент шаҳридаги 69 та мактаб, Сурхондарёда 169 та ва Қорақалпоғистонда 128 та, Сирдарёда 54 та, Фарғонада 162 та, Тошкент вилоятидаги 147 та мактабларда муҳит қониқарсиз деб топилган.

“Бу туман ва шаҳар ҳокимлари мактаб масалалари ичига умуман кирмаганлигидан далолат. Январда ўтган селектордан кейин ҳам улар ўзига хулоса қилмаган.

Ушбу вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларини охирги марта огоҳлантираман. Агар уч ойда ўзгариш бўлмаса, жиддий чора кўрилади.

Бугунги кунда мактабнинг энг катта муаммоси – ўқитиш методикасининг мутлақо эскирганлиги. Афсуски, мактаб таълими эски қолипдан чиқа олмаяпти”, деди давлатимиз раҳбари.
Ҳамма вилоятларда Президент мактаблари очилди, уларда замонавий илғор методикалар асосида таълим берилмоқда. Хусусий мактабларда ҳам бундай илғор методикалар жорий қилинаяпти.

“Савол туғилади, қайси ҳоким ўз мактабларида ушбу илғор методикаларни жорий қилиш бўйича ишлаяпти? Афсуски, ҳозирча бундай ташаббуслар йўқ!” деди Президент.

Шунингдек, республика бўйича айни пайтда 120 та мактаб юқори коэффициентда ишламоқда.

Бундан ташқари, кўплаб мактаб филиалларининг аҳволи мутлақо бугунги кун талабига жавоб бермайди.

Мактабларни компьютер билан таъминлаш бўйича маблағлар ажратилган бўлса-да, Қорақалпоғистон, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган ва Тошкент вилоятларида ишлар суст кетаётгани танқид қилинди.

Олис ва чекка ҳудудлардаги ҳамда “оғир” шароитдаги мактабларда таълим сифатини ошириш билан боғлиқ ишлар қониқарсизлиги кўрсатиб ўтилди.
Президент келгуси устувор вазифаларни белгилаб берди.

Энг аввало, мактаб ўқитувчиларини янги методика асосида қайта тайёрлаш бўйича умуммиллий лойиҳа бошланади.

Ушбу янги тизим доирасида келгуси 3-4 йилда мактаблардаги барча синф ўқитувчилари янги методика асосида ўқитилади. Бунинг учун:

- 1 июнга қадар ҳар бир ҳудуддаги Малака ошириш марказлари негизида Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий таълим марказлари ташкил этилади;

- ушбу марказларга математика, физика, кимё, биология, IT каби аниқ ва табиий фанлар бўйича хориждан энг малакали мутахассислар жалб қилинади;

- хорижий мутахассислар ёрдамида олийгоҳ, миллий таълим марказлари ва мобиль гуруҳларнинг муаллимларидан иборат ҳар бир вилоят кесимида “тренерлар гуруҳлари” шакллантирилади;

- мазкур тренерлар эса жойларда мактаб ўқитувчиларининг бевосита малакасини ошириб боради. Уларнинг ойлик иш ҳақига 100 фоизгача устамалар тўланади.

Умуман, юқоридаги янги тизимларни жорий қилиш учун 100 миллион доллар қўшимча маблағ йўналтирилади.
Президент бу борада Қорақалпоғистон ва Самарқанд тажрибасини кўрсатиб ўтди.

Мисол учун, Қорақалпоғистондаги мобил гуруҳлар бир ой давомида жойида муаллимларни ўқитгани натижасида уларнинг билим ва кўникмалари 15 фоизга яхшиланган.

Самарқандда 420 нафар илғор педагоглар танлаб олиниб, мобил гуруҳлар вилоятнинг 9 минг нафар ўқитувчилар малакасини оширишни бошлаган.

Авлоний институти Республика миллий таълим маркази сифатида қайта ташкил этилади ва Тошкент давлат педагогика университети билан ягона тизимга айлантирилади.

Умуман, янги методикаларга ўқитиш тизими Миллий таълим маркази ва Тошкент давлат педагогика университетидан бошланади.

Университет Халқ таълими вазирлиги таркибига ўтади, мактаб ўқитувчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича республикадаги таянч муассасага айлантирилади.

Ҳудудларда фаолият юритаётган педагогика олийгоҳлари босқичма-босқич университетлар таркибидан алоҳида ажратиб чиқарилади ва мустақил таълим даргоҳига айлантирилади.