Chinoz tumani hokimligi
2.11K subscribers
18K photos
2.16K videos
22 files
4.78K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
Forwarded from Hudud Inform
❗️Ижтимоий тармоқлар ва Telegram-каналларда янги қонун кучга кириши натижасида эндиликда барча телефон қўнғироқлари ёзиб олиниши ва барча ижтимоий тармоқ саҳифалари кузатув остида бўлиши тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва хақиқатга мос келмайди.

⚖️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.

https://t.iss.one/hudud_inform
#Чиноз_тумани
#Аёллар_дафтари

Хотин - қизлар доимо эътиборимизда

Давлатимиз раҳбарининг хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш ишларини ташкил этиш, "Аёллар дафтари" билан ишлаш тизимига оид топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида барча худудларда Ишчи гуруҳлар ташкил этилган.

📌 Республика Касаба уюшмасидан бириктирилган вакил З.Атахўжаев ва туман штаби аъзолари билан биргаликда секторларда бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, хонадонма-хонадон юриб хотин-қизлар билан суҳбат ўтказилди.

🖇Туман Штаби аъзолари "Аёллар дафтари"га киритиш ишларини белгиланган муддатда, самарали якунлаш бўйича фикр алмашилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз_тумани
#Сайёр_қабул

Бугун Чиноз туманининг энг чекка худуди Каналобод МФЙ да сайёр қабул бўлиб ўтди.Қабулда туман ҳокимининг 1-ўринбосари, ва туман ҳокимининг ўринбосари, махалла ва оилани қу‌ллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, барча корхона ва ташкилот раҳбарлари қатнашди. 60 дан зиёд фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. 9 нафарини муаммоси жойида ҳал бўлди. 12 нафарига тушунтириш берилди.Қолган фукароларнинг мурожаатлари ечими юзасидан ташкилот раҳбарларига муддат берилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Aholini roʻyxatga olish tadbirlari 2023-yilga koʻchirildi

👨‍👩‍👧‍👦 Bugungi kunda dunyoda kuzatilayotgan koronavirus pandemiyasi sababli koʻpgina davlatlar aholini roʻyxatga olishni oʻtkazish muddatlarini keyingi yillarga koʻchirish choralarini koʻrishmoqda. Jumladan, 2020-yilda Rossiya Federatsiyasi, Qozogʻiston va Armaniston Respublikalarida oʻtkazilishi rejalashtirilgan aholini roʻyxatga olish tadbirlari 2022-yilga koʻchirildi.

Maʼlumki, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 5-fevraldagi PF-5655-son Farmoniga muvofiq, Oʻzbekiston Respublikasida aholini roʻyxatga olish 2022-yilda oʻtkazilishi belgilangan edi. Aholini roʻyxatga olish tadbiri keng koʻlamli, koʻp vaqt va katta mablagʻ talab etadigan tadbir boʻlib, uni oʻtkazish uchun 2-3 yil davomida tayyorgarlik ishlarini olib borish talab etiladi.

Respublikamizda mustaqillik yillarida aholini roʻyxatga olish tadbiri ilk bor oʻtkazilayotganligini inobatga olib, tadbirga puxta tayyorgarlik koʻrish va uni sifatli oʻtkazish maqsadida, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-noyabrdagi “Oʻzbekiston Respublikasida 2023-yilda aholini roʻyxatga olishga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi 710-son qarori bilan respublikamizda aholini roʻyxatga olish tadbiri 2023-yilda oʻtkazilishi belgilandi.
Chinoz tuman statistika bolimi
#Чиноз тумани

#Нуронийлар_эъзозда

Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан сўнгги йилларда кексаларга ғамҳўрлик қилишни кучайтириш ҳамда уларга катта эътибор қаратишни янада кучайтирмоқдалар.

Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш Вазирлиги "Нуроний" жамғармаси томонидан туманда истиқомат қилувчи 7 нафар якка-ёлғиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож нуронийларга қиш мавсуми учун мўлжалланган кийим-кечаклар берилди.

🤲 Нуроний отахон-онахонларимиз эътибордан мамнун бўлиб,дуога қўл очишди ва барчага ўз миннатдорчиликлигларини билдиришди.

✍️ Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.