Chinoz tumani hokimligi
2.26K subscribers
18.6K photos
2.23K videos
22 files
4.97K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
ИНСОН ҚАДРИ ҲАР НАРСАДАН УЛУҒ

Байрам кунларида айниқса беморлар холидан хабар олинса унинг савоби улуғдир.
Буни яхши билган Чиноз тумани ҳокими Ботир Алимбеков байрам кунлари тумандаги марказий шифохонада даволанаётган беморлар дардига малҳам бўлди. Улар билан дилдан суҳбатлашди, яратилган шароитлар, хатто камчиликлар ҳақида ҳам сўради.
Болалар ҳоким олиб борган совғалардан қувониб, анчагина дарддан фориғ бўлгандек гўё. 40 нафардан ортиқ беморлар совға олишга мушарраф бўлди.
Бахонада беморларга яратилган шарт шароитлар билан танишган ҳоким каму- кўстни тўғрилаб беришни ўзига режа қилди.
Эшитган қулоқ хокимбуванинг хақига яхши гаплар айтиб, дуолар қилишди.
Бизнинг юртимизда инсон қадр-қиммати ҳар қандай нарсадан улуғ.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
🎄Болам Сен нақадар бахтлисан, Президентдан совға олдинг. Биз болалигимизда хатто оталаримиздан ҳам совға ололмаганмиз, қийинчилик замонда яшаганмиз.
Қани мен ҳам хозир шу диёрда сенинг ёшингдаги бола бўлиб қолсам...
Эх, сенинг ёшлигинг менда бўлсайди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#инсон қадри
#Чиноз

Байрам барчаники. Айниқса ўксик қалбларни кўнглини олиш, улуғ кунларда уларнинг юзига табассум хадя этиш хамманинг ҳам қўлидан келавермайди.
Бундай инсонлар яқинларидан ҳам аввал ота- онасиз катта бўлаётган етим болаларни йўқлашади.
Чиноз тумани ҳокими ана шундай болалардан 20 нафарига Президент совғаси билан бирга қалб сўзларини ҳам ҳадя қилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
ТИЛАГИМ БАРЧА ИНСОН МУРОДУ МАҚСАДИГА ЕТСИН

Ассалому алайкум,
Қадрли тумандошлар!
Бетакрор диёримиздан эски – 2021 йил хайрлашиб, Янги– 2022 йил кириб келмоқда.
Сиз азизларни, мўътабар нуронийларимиз, меҳрибон опа-сингилларимиз, навқирон ёшларимизни – кўп миллатли бутун халқимизни ушбу гўзал айём билан чин қалбимдан табриклайман.
Азиз чинозим аҳли!
Ҳаммамиз гувоҳмиз, 2021 йил бутун дунё қатори юртимиз учун ҳам мураккаб келди. Коронавирус пандемияси хали чекингани йўқ, глобал инқироз инсониятни жиддий синовдан ўтказмоқда.
Мана шундай мураккаб вазиятга қарамасдан, мард ва олижаноб халқимизнинг матонати, фидокорона меҳнати билан барча соҳаларда катта ўзгаришларни амалга оширдик.
Иқтисодиётимизнинг етакчи тармоқларини ривожлантиришга эришдик. Юқори технологияларга асосланган янги корхоналар, замонавий уй-жойлар, йўл ва кўприклар, боғча ва мактаблар, шифохоналар, маданият ва санъат, спорт масканларини барпо этдик.
Миришкор деҳқон ва фермерларимиз барча қийинчиликларни мардонавор енгиб, мўл ҳосил етиштирдилар. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожи учун янада кенг имкониятлар очилди. Йил давомида аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар учун янги- янги иш ўринлари яратилди.
Ўтиб бораётган йил жамиятимизнинг маънавий-маърифий ҳаётида ҳам муҳим воқеаларга бой бўлди.
Қадрли дўстлар!
Биз кириб келаётган 2022 йилга яхши ният ва катта режалар билан кириб келдик.
Янги йилда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда бошлаган кенг кўламли ислоҳотларимизни изчил давом эттирамиз.
Юртимизда тинчлик ва барқарорлик, миллатлар ва элатлар ўртасидаги тотувлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибатга асло кўз тегмасин.

Халқимизнинг турмуш фаровонлигини ошириш, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга алоҳида аҳамият берамиз.
Азиз ёшларимиз, меҳнаткаш ва оқила опа-сингилларимиз, муҳтарам кексаларимизнинг ҳаётий манфаатларини таъминлаш эътиборимиз марказида бўлади. Соғлиқни сақлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш масалалари янги босқичга кўтарилади.
Янги Ўзбекистонни барпо этиш, миллий юксалиш пойдеворини яратишга қаратилган улкан ишларимизни қатъий давом эттирамиз.
Азиз ватандошларим, қадрдонларим!
Шу гўзал оқшомда барчамизнинг ниятимиз, тилагимиз битта:
юртимизда яшаётган ҳар бир оила, ҳар бир инсон мурод-мақсадига етсин!
Жонажон Ўзбекистонимиз гуллаб-яшнасин, дунёмиз тинч бўлсин!
Кириб келаётган 2022 йил она диёримизга файзу барака, янги ютуқ ва зафарлар олиб келсин!
Янги йил барчамизга муборак бўлсин!


Ботир АЛИМБЕКОВ,
Чиноз тумани ҳокими
Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Forwarded from G'.Sheraliyev
Ассалому алайкум! Қадрли вилоятимиз аҳли ва меҳмонлари!

Барчангизни Янги йил, янги орзу-умидлар тантана қилинадиган бугунги фусункор байрам билан аввало ўзим, қолаверса, вилоятимиз фаоллари номидан самимий муборакбод этаман.

Ҳурматли Президентимизнинг халқимизга йўллаган Янги йил табригини вилоят аҳли кўтаринки кайфият билан қарши олди. 2022 йил мамлакатимизда Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили деб эълон қилинди. Бу барчамизни муштарак мақсадлар сари даъват этувчи қудратли кучдир.

Янги — 2022 йил халқимиз учун қут-баракали, файзли-тароватли, ҳосиятли йил бўлсин. Янги йилда ҳам муҳтарам Президентимиз бошчилигида жонажон ватанимизнинг янада гуллаб-яшнаши ва тараққий этиши йўлидаги барча саъй-ҳаракатларимиз бароридан келсин!
Янги йил — барчамиз учун яхши йил бўлсин!
Байрамингиз муборак, азизлар!

Самимий эҳтиром билан,
Зойир МИРЗАЕВ,
Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Chinoz tumani hokimligi (Alisher Mavlonov)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#анонс
📺 "Демак-емак"
🗓 31 декабрь
12:35 да,
🗓 1 январь
16:30 да томоша қилинг!

🏡 Бизнинг маҳалла:
Facebook | Instagram | Telegram | Uztv.tv
Forwarded from G'.Sheraliyev
Янги Ўзбекистоннинг 2022—2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

Ҳужжат лойиҳаси билан jamoatchilik.uz платформаси орқали танишиш мумкин.

Платформада ҳар ким ўз ғоялари, таклифларини билдириш, изоҳлар қолдириш имкониятига эга. Бунинг учун рўйхатдан ўтиш ёки верификация талаб этилмайди. Муҳокамалар 2022 йилнинг 15 январига қадар давом этади.

Ҳар бир фикр муҳим!
_________

На общественное обсуждение вынесен проект Стратегии развития Нового Узбекистана на 2022—2026 годы.

С проектом документа можете ознакомиться на платформе jamoatchilik.uz.

На платформе у каждого есть возможность высказать идеи, предложения, оставить комментарии. Для этого не требуется регистрации или верификации. Обсуждение продлится до 15 января 2022 года.

Важно мнение каждого!

@uzbyuksalish
#расмий

ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

📖 Чиноз тумани Туризм ва спорт бўлими бошлиғи лавозимига Абдуқаххоров Сардор Икрамович тайинланди.

📝 С.Абдуқаххоров 1990-йилда Чиноз тумани Янгиобод маҳалласида туғилган. Маълумоти олий, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтини 2015-йилда тугатган.

📌 С.Абдуқаххоров мазкур лавозимга тайинловга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Чиноз тумани Кенгаши раиси лавозимида ишлаган.

✍️ Чиноз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Чиноз_тумани
#Хотин_қизлар доимо эътиборимизда

Айни дамда туман ҳокимлиги катта мажлислар залида 2022 йил "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили", деб эълон қилингани муносабати билан жойларда бажарилиши лозим бўлган ишлар ва режалар бўйича сектор котиблари, Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъул ходими, Халқ банки масъул ходими, Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази раҳбари, маҳалла раислари, маҳалла раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалари бўйича ўринбосарлари, маҳалла фаоллари иштирокидаги йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда "Аёллар дафтари" 3-босқичининг 6 та тоифаси бўйича хатловлар ўтказиш, жиноятларнинг олдини олиш бўйича масалалар кўрилди. Йиғилишга туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Н.Мухамадиева раислик қилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш👉https://t.iss.one/chinozpressa