Chinoz tumani hokimligi
2.44K subscribers
18.8K photos
2.25K videos
22 files
5.03K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳлик

⚡️Айни пайтда Қамчиқ довонида қор ёғяпти

🌨 «Қамчиқавтойўл» ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (ИЙФУК) хабар беришича, А-373 “М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида вақти-вақти билан қор ёғмоқда.

❄️Қор ёғиб турган пайтда довонда транспорт воситаларининг бетўхтов икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш учун "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК томонидан туну-кун йўлларни қордан тозалаш ишлари бажариляпти.

📌Ҳозирда транспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда. Айни пайтда довонда қор, туман. Йўлларда кўриниш 100 метрни, ҳаво ҳарорати -10 даража, намлик 85 фоизни ташкил этмоқда. Шамол тезлиги 4-10 м/с. Довон йўлидан юрадиган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини тавсия қиламиз.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Чиноз

Президентнинг байрам совғалари етказилмоқда.

🇺🇿Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан Чиноз туманида яшовчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор 18 ёшга тўлмаган ёшларга президент совғалари тарқатилмоқда.
Хўш, 800 мингдан пул мукофоти кимларга тарқатилади.
- 2021 йил давомида «Темир дафтар» рўйхатида бўлган оилаларга;
- 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга;
- 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилади.

Бундан ташқари Президентимизнинг Янги йил табрикномаси, ногиронлиги бўлган болаларга Президент совғаси ҳамда ижтимоий ҳимояга мухтож болажонлар учун туман ҳокимлигининг совғалари ҳам топширилмоқда.
Бугун Хўжа маҳалласида яшовчи ана шундай 9 та оилага совғалари етказиб берилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.