Chinoz tumani hokimligi
2.9K subscribers
20.3K photos
2.58K videos
22 files
5.65K links
Chinoz tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.

Kanal Chinoz tumani hokimligi axborot xizmati tomonidan yuritiladi.
Savol va murojaatlar uchun: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз
#Cпорт
"Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган хотин -қизлар ўртасида Тошкент вилояти прокурори кубоги учун "Хотин-қизлар спорт фестивали" туман босқичи иштирокчилари ва ғолиблари "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди Чиноз тумани бўлинмаси томонидан эсдалик совғалари, медаль, фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз_тумани
#Аёллар_дафтари

Туманда "Аёллар дафтари" билан ишлаш тизимининг 2-босқичини самарали бошлаш, хотин-қизлар муаммоларини ўрганиб, ижобий ҳал этиш мақсадида, "Аёллар дафтари"га рўйхатга олишда корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаш тизимини янада такомиллаштиришдаги долзарб вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон республикаси касаба уюшмалари Федерацияси вакили З.Атаходжаев, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Юлдашев, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси В. Мансурова, тумандаги сектор котиблари, корхона ва мутасадди ташкилот рахбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий маслалар бўйича ўринбосарлари иштирок этди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Forwarded from AntiFake.uz
UZ: Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида Ўзбекистон Республикасига олиб келинаётган коронавирусга қарши вакциналар инсон организми учун зарарли экани, айниқса, Хитойда ишлаб чиқарилган вакцина жуда хавфлилиги тўғрисида турли асоссиз хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

RU: В социальных сетях и мессенджере Telegram распространяется информация о том, что якобы вакцины от коронавируса, привезенные в Республику Узбекистан, являются опасными для человеческого организма, в особенности вакцины китайского производства. Данная информация не соответствует действительности.

‼️ Напоминаем, Вам об ответственности за распространение недостоверной информации 👆

FacebookInstagramTwitterTelegram
Ўзбекистон ва ШҲТ: кўптомонлама ҳамкорликнинг янги қамрови

Ўзбекистон Давлат мустақиллигининг 30-йиллиги арафасида мамлакатимизнинг барча соҳаларида ислоҳотларнинг жадал суръатларда амалга оширилиши, янги ғояларнинг, жумладан ривожланиш истиқболлини белгилашнинг янги усуллари ва шаклланишини гувоҳи бўлмоқдамиз.

💻- https://aniq.uz/y/100707/t
📱- https://m.aniq.uz/y/100707/t

Кўпроқ 👉 @aniquz
YouTubeda ""Аёллар дафтари"даги хотин- қизларга хақиқатдан ҳам ёрдам кўрсатилганми?" videosini ko‘ring
https://youtu.be/RXb5SAU4-ps
#Чиноз
#Тадбиркорлик маркази
Жорий йилнинг 3 июль куни хотин-қизларни бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида "Мумтозбегим" ўқув марказида турли тадбиркорлик йўналишида ўқитилган 12 нафар хотин-қизларга сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Жуда қизиқарли албатта кўринг👆
«ОАВларни ишига аралашиб, у нотўғри, бу тўғри дейиш давлатнинг иши эмас»

Сенат раиси журналистлар билан учрашувда давлат идора ва ташкилотлари мансабдорлари цензура ўрнатиши, ОАВ ишига тўсқинлик қилиши, тазйиқ ва босим ўтказишига қарши жавобгарлик янада кучайтирилишини маълум қилди. «Сизларни фаолиятингизга аралашишга, кўрсатма, йўналиш беришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ», — деди Танзила Нарбаева.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз
#Обод қишлоқ

Белида қуввати, билагида кучи борлар ҳашарга келинг
Қишлоқларимиз кўркига кўрк қўшилмоқда. "Обод қишлоқ” деб аталмиш лойиҳанинг биринчи босқичида қишлоқ жойларда амалдаги қонунчилик билан белгиланган қурилиш нормалари ва санитария талабларига жавоб бермайдиган, таъмирталаб уйларда яшовчи оилалар рўйхати шакллантирилди. Кейинги босқичда кенг жамоатчилик ва фаол ёшларни жалб этган ҳолда манфаатдор ташкилот ва идоралар билан биргаликда абгор аҳволда бўлган уйларни таъмирлаш ва ободонлаштириш, шу жумладан, узоқ ва чекка ҳудудлардаги қишлоқлар қиёфасини ўзгартириш мақсадида ҳашарлар ташкил этилади.Ҳалқимизнинг яхши урф-одатлари, анъаналари бор. Илгарилари бирор кишига уй керак бўлса, дарров бир кунни белгилаб бутун қишлоқ ҳашарга шайланарди. Ёзнинг иссиқ кунларида хаш-паш дегунча уй ҳам битар, янги рўзғор учун яна алланималар келтириб қишлоқдошлар дуо беришарди.
Чиноз тумани ҳокими Ботир Алимбеков “Обод қишлоқ” дастурига киритилган Наврўз ва Гулзоробод маҳаллаларида ана шундай ҳашар эълон қилди.Ҳафтанинг ҳар сешанба, чоршанба кунлари белида қуввати, билагида кучи борлар ушбу ҳашарда жонбозлик кўрсатадиган бўлди.Унда ички кўчалар, маҳалладан ўтган туман марказига элтувчи йўллар ушбу ҳудудда жойлашган хонадонларда таъмирлаш ҳамда реконструкция ишлари олиб борилади.
Шу бахонада хонадонлардаги тандир ўчоқлари оқланиб, томорқалар тартибга келтирилади, кўча ховлиларга файз киради. Қўйинчи, бу ишлар ниҳоясига етганида одамлар ич-ичларидан хурсанд бўлиб, раҳбарлардан, қолаверса ҳаётдан рози бўлиб яшашади.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео лавхадаги холат Чиноз тумани ҳудудида фаолият юрутувчи "Агро голд" фермер хўжалигига тегишли бўлган 2-гектар ер майдонида бўғдой ўримидан қолган сомон ўтини ёниш холати акс этган.Туман экология ва атроф мухитни химоя қилиш бўлими ходимлари томонидан "Агро голд" фермер хўжалиги рахбари Очилов Нурмухаммадга холат юзасидан тегишли тартибда баённома расмийлаштирилиб, хужжатлар тегишли тартибда кўриб чиқиш учун туман маъмурий судига тақдим қилинди.Шунингдек туманда қишлоқ хўжалиги сохасида фаолият юрутувчи фермер хўжаликлари рахбарларига бўғдой ўримидан бўшаган ер майдонларига ўт қўйиш холатлари қайтарилмаслиги учун Экология ва атроф мухитни химоя қилиш бўлими ва Фавқулотда фазиятлар вазирлиги Чиноз тумани Ёнғинга қарши курашиш бўлими маъсул ходимлари томонидан тегишли тартибда огохлантириш хатлари берилиди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
ЧИНОЗ ТУМАНИ ҲОКИМИ ХАЛҚ ВАКИЛЛАРИНИНГ УМИДИНИ ИШОНЧГА АЙЛАНТИРМОҚДА!
Туманимизга бир нечта ҳокимлар келиб кетди. Аччиқ бўлсада очиғини айтаман, уларнинг ҳаммаси ҳам берган ваъдаларининг устидан чиқа олмади. Ана шундай тоифадаги ҳокимларга “Эй ВАЛЛОМАТ! Сен халқ учун хизмат қилгани келгансан. Одамларга сўз бердингми, бажар. Уддасидан чиқа олмасанг сўз берма. Эплай олмаяпсанми туёғингни шиққиллат. Зеро, ҳокимларга энг одил баҳони халқ ёки халқ вакиллари беради” дегинг келади.

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Хидоятов дастлабки иш кунида Чиноз туманига келиб, туман ҳокими лавозимига Ботир Алимбеков номзодини таклиф қилган эди. Ўшанда ЎзМТДП депутатлик гуруҳи раҳбари сифатида вилоят ҳокимига юзланиб, “Янги тайинланган ҳокимга ишонч билдиришга шошилмаймиз, балки ..... умид қиламиз. Халқ вакиллари ва аҳолимизнинг ишончига эришиш учун фурсат етарли” деган эдим.

Ботир Баходирович тайинланганинг дастлабки кунидан бошлаб депутатлар билан мустаҳкам алоқаларни ўрнатди. Кўплаб масалаларда халқ вакиллари билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

Бугун Чиноз тумани аҳолиси учун ҳам хурсандман. Ҳар жума куни ҳоким фуқароларни қабул қилиб, уларни ўйлантираётган масалаларга ижобий ечим топишга интилмоқда. Бир қанча масалаларда оғири енгил бўлаётган фуқаролар мамнуниятларини биз депутатларга улашмоқда.

Азиз юртдошлар! Ҳар ким қонуний манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш учун биринчи навбатда юридик ёрдам сўраб кимга боради?! Тўғри англадингиз, адвокатга боради! Бироқ, жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш учун адвокатларнинг доимий фаолият юритиши учун хонаси бўлмасачи?

Чиноз туманида 3 та адвокатлик тузилмаси мавжуд. “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги қонун ҳамда Президентнинг 2018 йил 12 май кунида қабул қилинган “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида давлат адвокатларни фуқаролар мурожаат этиши учун қулай бўлган жойларда зарур бинолар билан белгиланган тартибда таъминлаши аниқ белгилаб қўйилган. Аммо, шу кунга қадар адвокатлар ушбу масалада кўп бора мурожаат қилишига қарамай, туманимизга ҳоким бўлганларнинг бирортаси мазкур қонун ва фармон ижросини таъминламаган. Айрим ҳокимлар томонидан мурожаатларга жавоб ҳам берилмаган.

Чиноз тумани ҳокими Ботир Алимбеков фаолиятининг дастлаб кунларидан ушбу масалага алоҳида эътибор қаратди. ЎзМТДП депутатлик гуруҳининг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаб, фуқароларимизнинг қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш ва самарали фаолият юритишлари учун адвокатларга туман марказидаги бинолардан бирида жой ажратилишида амалий ёрдам беришини айтдган эди.

Ҳоким ўз сўзининг устидан чиқди. Тошкент вилоятида биринчи бўлиб Чиноз тумани марказидан адвокатларнинг доимий фаолият юритиши учун бино ажратилди. Энди фуқароларимиз юридик хизмат олиш учун адвокатларни қидириб юрмайдилар. Уларни бир манзилдан, яъни туман марказидаги Кадастр хизматлари биносининг биринчи қаватидан топишлари мумкин.

Бугун туман ҳокими Ботир Алимбеков ҳамда Котибият мудири Асқар Бахромов адвокатлар билан учрашиб, уларга самимий тилакларини билдирдилар.

Кимлардир “Ҳоким катта иш қилиб юборибдику, туманда бундан ҳам муҳим ишлар етарли эди” дея киноя қилиши мумкиндир балки.

Азизлар! Ҳоким адвокатларни жой билан таъминлаш орқали нафақат қонун ва фармон ижросини таъминлади, энг муҳими фуқароларимизнинг қонуний манфаатларини кўзлаб, қулай шароитларда уларга сифатли юридик хизмат кўрсатилишига муносиб ҳисса қўшди.

Ишонамизки, адвокатлар бундай имкониятдан унумли фойдаланиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга бор куч, билим ва салоҳиятларини сафарбар этадилар!

Эслатиб ўтаман, аввалроқ ҳоким “Ногиронлар жамияти” туман бўлимини ҳам бино билан таъминлаган эди.

Шахбоз НИЗАМУДИНОВ,
Халқ депутатлари Чиноз тумани Кенгаши депутати.

👇Kanalga a'zo bo‘lish👇
https://t.iss.one/DeputatShaxbozNizamudinov

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.