Chinoz tumani hokimligi
2.84K subscribers
22.3K photos
2.71K videos
24 files
6.14K links
Chinoz tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.

Kanal Chinoz tumani hokimligi axborot xizmati tomonidan yuritiladi.
Savol va murojaatlar uchun: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
#Чиноз
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" шиори остида ташкил этилган "Маънавият фестивали" доирасидаги маънавий-маърифий тадбирларнинг яна бир манзили Хумо мфйда жойлашган 15-сон умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.
Тадбирни Республика Маънавият ва маърифат маркази Чиноз тумани бўлинмаси раҳбари В.Эракаева очиб , махалла фаолларига тадбир ҳақида маълумот берди ва меҳмонларни таништириб ўтди. Шундан сўнг туман Махалла хайрия жамғарма фонди раиси К.Орзикулов ва туман "Маънавият ва маърифат тарғиботчилари гуруҳи" аъзоси, Абдужалол Рахимовга сўзга чиқдилар. А.Рахимов ўз сўзида Халқ ва мамлакатни улуғловчи, унинг янги даврини тарих зарварақларига муҳрловчи қадрият–бу ўша халқнинг маънавияти ва маърифати эканлиги, бугун бу қадрият тинч-тотувликда, аҳиллик ва бирдамликда, иқтисодий барқарорлик ва ҳалолликда, таълим ва тарбияда яққол намоён бўлаётганлигини, шунингдек, бугунги кунда учинчи Ренессанс ўзбек халқининг буюк маънавияти ва маърифатида эканлиги ҳақидаги фикрларини билдирди.Тадбирда туман ёш шоири БахтиёрМирзо ҳам иштирок этиб, махалла фаолларига онахонлар, отахонларнинг бугунги жамиятимизнинг гуллаб-яшнаши тинчлиги ва фаровонлиги йўлидаги хизматларининг нечоғлик аҳамияти салмоғи ҳақида гапириб ўтди ва ўзининг ёзган шеърларидан намуналар ўқиб берди.
Туман маданият бўлими бадий хаваскорлари иштирок этишиб, ўзбек ва грузин халқлари ижоди билан боғлиқ шеърий, мусиқий чиқишлари билан тадбир қатнашчиларига олам-олам завқ улашдилар. Шунингдек, тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан қўл меҳнати ва китоб ҳамда расмлар кўргазмалари ташкил этилди.Тадбир якунида туман Маънавият ва маърифат маркази бўлинмаси раҳбари томонидан фаол қатнашган мактаб тарғиботчилари ва ўкувчиларга Х.Тўхтабоевнинг китоб жамламалари топширилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз
#Cпорт
"Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган хотин -қизлар ўртасида Тошкент вилояти прокурори кубоги учун "Хотин-қизлар спорт фестивали" туман босқичи иштирокчилари ва ғолиблари "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди Чиноз тумани бўлинмаси томонидан эсдалик совғалари, медаль, фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#Чиноз_тумани
#Аёллар_дафтари

Туманда "Аёллар дафтари" билан ишлаш тизимининг 2-босқичини самарали бошлаш, хотин-қизлар муаммоларини ўрганиб, ижобий ҳал этиш мақсадида, "Аёллар дафтари"га рўйхатга олишда корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаш тизимини янада такомиллаштиришдаги долзарб вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон республикаси касаба уюшмалари Федерацияси вакили З.Атаходжаев, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Юлдашев, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси В. Мансурова, тумандаги сектор котиблари, корхона ва мутасадди ташкилот рахбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий маслалар бўйича ўринбосарлари иштирок этди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Forwarded from AntiFake.uz
UZ: Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида Ўзбекистон Республикасига олиб келинаётган коронавирусга қарши вакциналар инсон организми учун зарарли экани, айниқса, Хитойда ишлаб чиқарилган вакцина жуда хавфлилиги тўғрисида турли асоссиз хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

RU: В социальных сетях и мессенджере Telegram распространяется информация о том, что якобы вакцины от коронавируса, привезенные в Республику Узбекистан, являются опасными для человеческого организма, в особенности вакцины китайского производства. Данная информация не соответствует действительности.

‼️ Напоминаем, Вам об ответственности за распространение недостоверной информации 👆

FacebookInstagramTwitterTelegram
Ўзбекистон ва ШҲТ: кўптомонлама ҳамкорликнинг янги қамрови

Ўзбекистон Давлат мустақиллигининг 30-йиллиги арафасида мамлакатимизнинг барча соҳаларида ислоҳотларнинг жадал суръатларда амалга оширилиши, янги ғояларнинг, жумладан ривожланиш истиқболлини белгилашнинг янги усуллари ва шаклланишини гувоҳи бўлмоқдамиз.

💻- https://aniq.uz/y/100707/t
📱- https://m.aniq.uz/y/100707/t

Кўпроқ 👉 @aniquz
YouTubeda ""Аёллар дафтари"даги хотин- қизларга хақиқатдан ҳам ёрдам кўрсатилганми?" videosini ko‘ring
https://youtu.be/RXb5SAU4-ps
#Чиноз
#Тадбиркорлик маркази
Жорий йилнинг 3 июль куни хотин-қизларни бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида "Мумтозбегим" ўқув марказида турли тадбиркорлик йўналишида ўқитилган 12 нафар хотин-қизларга сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.