Chinoz tumani hokimligi
2.12K subscribers
18.1K photos
2.18K videos
22 files
4.81K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
#Чиноз
#Хорижда ишлаш истагида бўлганлар диққатига.
Ишсиз фуқароларни хорижда хавфсиз тартибли қонуний мехнат миграцияси, мехнат мигрантларига микроқарзлар бериш, одам савдоси ва мажбурий меҳнатни олдини олиш юзасидан Чиноз тумани ҳокимлигининг катта залида тадбир ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бўлим бошлиғи Сардор Махамадалиев, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутахассиси Сайфиддин Хўжабеков, Тошкент вилояти ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутахассиси Қобилжон Рахматовлар қатнашиб тумандаги чет элда ишлаш истагида бўлган 76 нафар ишсиз фуқаролар ўзлари учун қизиқарли бўлган саволларга жавоб олдилар. Тадбирда "Русский Минтай" балиқни қайта ишлаш компанияси вакили Алексей Юрейвич Максимов жаноблари ўз корхонаси тўғрисида маълумотлар берди, корхонанинг иш фаолияти бўйича 10 дақиқалик видеоролик кўрсатилди. Тадбирдан сўнг 35 нафар "Русский Минтай" балиқни қайта ишлаш компаниясида ишлаш истагида бўлган фуқаролар билан бошланғич савол жавоблар ўтказилди. Компания вакили томонидан ташкиллаштирилган тадбир учун туман хокимлиги ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимларига ўз миннадорчилигини билдирди.
Хорижда ишлаш фақат балиқчилик йўналишида эмас. Мехнатнинг бошқа турлари ҳам мавжуд. Хорижда ишлаш истагини билдирган ишсизлар қонуний, хавфсиз холда Россияга бориб ишламоқчи бўлганлар туман Бандликка кўмаклашиш марказига (Биржага) мурожаат қилсалар тўлиқ маълумот оладилар.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Семинар
ЗАМИН БИЛАН ТИЛЛАШИБ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев видеоселекторда ишсиз аҳолига ғалладан бўшаган майдонлардан 0.25 сотихдан ер ажратиб бериш тўғрисида топшириқ берилган эди. Уни амалга тадбиқ этиш учун туманимиздаги “Шавкат агротехсервис” фермер хўжалигида семинар бўлиб ўтди.
Семинарда республика қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ж.Ходжаев, Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Узоқов, туман ҳокими Б.Алимбеков, сектор рахбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, фермер хўжалиги раҳбарлари ҳамда ер олиш истагида бўлган фуқаролар иштирок этдилар.
Вазир ғалладан бўшаган экин майдонларига ҳудудларнинг деҳқончилик салоҳияти, ихтисослашуви, сув таъминоти, етиштириладиган маҳсулотларнинг экспортбоп ва бозорбоплигини ҳисобга олиб, жойлаштиришга эътибор қаратилиши зарурлигини таъкидлади. Бу борада мутасаддиларга муҳим топшириқлар берилди.
Семинар якунида “Самарқанд” маҳалла фуқаролар йиғинининг 28 нафар аҳолисига 0,25 сотихдан ер ажратиб берилди. Бу эса ишсиз аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишда муҳим ахамият касб этади.
Дарҳақиқат, энди ёшларимиз замин билан тиллашиб, сирлашиб ўз кучларини, маҳоратларини эл юрт олдида намойиш этишади.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бугун, 15 июнда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази платформасида Биринчи Ҳукумат Акселераторининг расмий очилиши бўлиб ўтади

❗️Акселератор мақсади
Муайян ижтимоий-иқтисодий муаммони ҳал қилиш

Муаммоларни ҳал қилиш
Бир неча йўналишдаги муаммолар 100 кун ичида ҳал қилинади

🇺🇸🇦🇪 Методология Гарвард университети ва БAA Aкcелератори томонидан ишлаб чиқилган

➡️ Батафсил

〰️〰️〰️
⚡️Сегодня 15 июня 2021 года совместно с Правительством Узбекистана и Объединенных Арабских Эмиратов состоится официальное открытие Первого Правительственного Акселератора на платформе Центра экономических исследований и реформ

❗️Цель Акселератора
Решить конкретную социально-экономическую проблему

Решение проблем
В течение 100 дней решаются проблемы по нескольким направлениям

🇺🇸🇦🇪 Методология разработана Гарвардским университетом и Акселератором ОАЭ

➡️ Подробнее

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Chinoz

🏢Toshkent viloyati Chinoz tumanida, joriy yilning 16-iyun sanasida Toshkent viloyati tuman va shaharlarining 2004 hamda 2005-yillarda tug'ilgan yosh kurashchilari o'rtasida "Soxil kurashi" bo'yicha "Toshkent viloyati prokurori kubogi" o'tkazildi.

🥋Tantanali turnir musobaqasini Chinoz tuman hokimi Alimbekov Botir Bahodirovich ochib berdi. Musobaqada Toshkent viloyatining barcha tuman va shaharlaridan sportchilar ishtirok etishdi. Musobaqa davomida baxslar keskin va murosasiz tarzda tus oldi.

💢Musobaqa Toshkent viloyati prokuraturasi, Chinoz tumani hokimligi, Chinoz tumani prokuraturasi, Kurash federatsiyasi, Yoshlar ishlari agentligi, Yoshlar ittifoqi hamda Bolalar va oʻsmirlar sport maktabi hamkorligida tashkil etildi.

🥇🏆Musobaqa g‘olib va sovrindorlari diplom va esdalik sovg‘alari bilan taqdirlandilar.

Chinoz tumani hokimligi axborot xizmati.