Chinoz tumani hokimligi
2.99K subscribers
19.2K photos
2.34K videos
22 files
5.18K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
#Сессия
#Чиноз
ҲАҚИҚАТ БАХСЛАРДА БИЛИНАДИ . Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Чиноз тумани Кенгашининг йигирма еттинчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда Халқ депутатлари Чиноз тумани Кенгаши депутатлари, Кенгашнинг котибияти, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, бўлим ва ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Туман ҳокими Ботир Алимбеков раислигида ўтган сессия кун тартибига кўриб чиқиш учун 11 та масала киритилди. Хар бир масала юзасидан депутатлар бефарқ бўлишмади. Ўзларини қизиқтирган саволлар ва таклифлар билан фаол иштирок этишди. Икки кун давом этган сессия иши савол жавобларга, кенг муҳокамалар ва мунозараларга бой бўлди.Шу ўринда қувонч билан таъкидлаш жоизки депутатларнинг фаоллиги тобора ортиб бораётгани бироз вақтни олсада жуда кўп масалаларга ойдинлик киритмоқда. Улар туман тақдирига энди бефарқ эмаслар. Бу қувонарли хол. Залдаги ўзаро бахслар, тортишувлар хақиқатни юзага чиқишида мухим рол ўйнайди. Фақат бу жараён шаффоф ва беғараз ўтмоғи лозим.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
"ХАЛҚПАРВАР"НИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

Олий Мажлис сенати иштирокида zoom йиғилиши бўлди. Унда сенатор Малика Қодирхонова " Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини Маҳаллий Кенгашларга соддалаштирилган тартибда етказиш учун ҚЎЛЛАНМА" мазмун мохиятини тушунтириб берди.
2022 йил 1 январдан эътиборан республиканинг барча туман (шаҳар)ларида тегишли бюджетларнинг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизи;2021 йил 1 июлдан бошлаб туман (шаҳар)лар бюджетлари қўшимча маблағларининг 30 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилиши белгиланди.
2021 йил май ойидан бошлаб қарорга мувофиқ 14 та туман (шаҳар)лар бюджетларига жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш учун қўшимча равишда республика бюджети маблағлари ҳисобидан 92,7 млрд сўм маблағ ажратиладиган бўлди.
Zoom йиғилишида яна фикрлар билан бирга тегишли топшириқлар берилди. Йиғилиш тугагач Чииноз тумани комиссиясининг йиғилиши давом этди. Берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, туман иқтисодиёт бўлими ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари томонидан уй жойга мухтож оилаларни рўйхати шакллантирилган, комиссия аъзолари жойларга чиқиб, ушбу рўйхатни шаффофлигини ўрганишга келишиб олинди. Ўрганиш якунлари бўйича кейинги йиғилишларда муҳокама этилиши таъкидланди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилади

Айни вақтда Президент раислигида чет тилларини ўқитишни такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор ўтказилмоқда.

- Чет тилларини ўқитишга урғуни бошқача қўйиш керак. Катта корхоналар қуриляпти, технологиялар ўрнатиляпти. Хорижий тилни мукаммал билиш зарурати юзага келяпти. Барча ҳудудлар раҳбарлари, таълимга алоқадор ташкилотлар ўзбек тилига бўлган эътиборимизни четда қолдирмай, чет тилларини ўргатиш бўйича жиддий шуғулланиши керак. Мактаб, лицей, коллеж ва олийгоҳ битирувчилари камида 2 та чет тилини мукаммал билишлари шарт, деди президент.

Чет тилларини ўқитиш бўйича жойлардаги ҳақиқий аҳвол қониқарли эмаслиги қайд этилди.

1400та мактабда чет тилини ўқитиш аҳволи талабга жавоб бермайди. 2000 та чет тили ўқитувчилари лавозими вакант қолмоқда.

Мактабларда ишлаётган жами 53 минг нафар чет тили ўқитувчиларининг атиги 4 фоизи миллий ва халқаро тил билиш тўғрисидаги сертификатларга эга.

11 минг нафар мактаб чет тили ўқитувчиларининг 49 фоизи тестдан ўта олмаган.

Президент Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилишини маълум қилди. Агентлик дунёда самарали натижа берган ўқитиш методикалари, дастур ва дарсликларини боғча, мактаб, лицей, олийгоҳ ва ўқув марказларида жорий этиб, хорижий тилларни мукаммал ўзлаштиришга кўмаклашади.

Ҳар бир вилоятда биттадан университет
чет тиллари бўйича таянч олийгоҳ
сифатида белгиланишини таъкидланди. Президент Бухоро вилоятидан Нуробод туманига кўчиб келиб, ўқитувчилик қилаётган Муродовлар оиласининг фаолиятини намуна қилиб кўрсатди.

@qurbonova_a
Президент видеоселекторидан яна 4 та янгилик:

- Кейинги 3 йил давомида мактаблардаги жами 53 минг нафар чет тили ўқитувчилари халқаро сертификат олишлари зарур.

- Юқори балл олган ўқитувчиларга ўқиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тизими йўлга қўйилади.

- Чет тиллари бўйича энг яхши кўрсаткичларга эришган мактабларни рағбатлантириш учун Президент соврини таъсис этилади. Туман/шаҳар ғолибига 100 млн, вилоят босқичида ғолиб бўлган мактабга 200 млн, республикада биринчиликни қўлга киритган мактабга эса 500 миллион сўмгача мукофот берилади.

- Келгуси йилдан бошлаб магистратура ва докторантурага кирувчилар чет тилини билиш халқаро сертификатига эга бўлиш талаби киритилади.

@qurbonova_a
Forwarded from Нигоҳ
⚡️⚡️⚡️ Ш.Мирзиёев aвтомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солиш бўйича қарорни имзолади.

Ҳужжат билан қуйидагилар назарда тутилмоқда:

1️⃣ 2022 йил 31 декабргача муддатга эксперимент тариқасида якка тартибдаги тадбиркорларга 4 та ўриндиқли енгил автотранспортда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилмоқда. Асосий талаблар:
ҳайдовчи 21 ёшга тўлган ва бошқарувида 10 йилдан ортиқ бўлмаган муддатда эксплуатация қилинаётган енгил автомобиль бўлиши;
техник хизмат кўрсатиш станцияларида ҳар 6 ойда камида бир маротаба техник кўрикдан ўтиши;
хусусий клиникаларда ёки оилавий поликлиникаларда ойлик тиббий кўрикдан ўтиши лозим.

2️⃣ Якка тартибдаги тадбиркорларга такси фаолияти билан шуғулланиш учун бошланғич тўлов 5 баробарга камайтирилиб 690 минг сўмни, ойлик тўлов 1,5 баробарга камайиб 425 минг сўмни ташкил қилади.

3️⃣ 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркор сифатида такси фаолияти билан шуғулланиш фақатгина мижозларни излаш бўйича интерактив хизмат кўрсатувчи компаниялар (агрегаторлар) хизмати орқали амалга оширилади.

4️⃣ Такси фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли автотранспорт воситалари учун қуйидаги ягона талаблар жорий этилмоқда:
автотранспорт воситасининг том қисмига тўқсариқ рангли фонарь (плафон) ўрнатиш ва унда “TAXI” таниш белгисини акс эттириш;
тўловни амалга ошириш ҳамда босиб ўтилган йўлни электрон тарзда қайд этиш имкониятини берувчи махсус иловаларга эга мосламалар (уяли телефон, планшет ва бошқалар) билан жиҳозлаш;
автотранспорт воситасининг приборлар панелида автотранспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган табличка мавжуд бўлиши.

5️⃣ Юридик шахсларга тегишли таксилар учун қуйидаги преференциялар назарда тутилмоқда:
“тўхташ тақиқланган” йўл белгиси амал қилиш ҳудудида, шу жумладан аэропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхтаб, йўловчиларни олиш ва тушириш ҳуқуқи сақланиб қолмоқда;
аэропорт, темир йўл вокзали, давлат иштирокидаги автовокзал, бозор ва савдо комплексларининг пуллик тўхташ жойларига йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул киришга рухсат берилмоқда;
автобуслар учун ажратилган махсус ҳаракатланиш йўлагида ҳаракатланишга рухсат берилмоқда.

Шунингдек, 2023 йил 1 январга қадар такси сифатида фойдаланиладиган автотранспорт воситаларининг ранги (“фил суяги” ва сариқ ранглар) ҳамда махсус давлат рақамига (“ТТ” серияли) қўйилган талаблар тўхтатилмоқда.

P.S. Мазкур чоралар билан кира қилиш учун шароитлар сезиларли даражада соддалаштирилмоқда. Кўриниб турибдики, йиллар давомида соҳада авж олган яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш учун ҳукумат томонидан улкан қадам ташланмоқда. Энди эса навбат нелегал бўлиб ишлаб келган таксистларга!

👉@nigoh_01
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Мехнатдан келса бойлик турмуш бўлар чиройлик", дея бежиз айтилмаган. Аёллар дафтарида туриб кредит хисобига тадбиркорликни бошлаган Темирова Маъмура ва Шоира Рахматуллаевалар астойдил мехнат қилишмоқда.
Батафсил видеолавхада.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#хотира
#ватанпарвар
#Чиноз

9 май Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан мехнат фахрийлари холидан хабар олинди. Чиноз тумани "Ватанпарвар" ташкилоти томонидан совға саломлар билан уларни кўнгли олинмоқда.

Куни кеча ташкилот бошлиғи Ш.Мамаражабов, касаба уюшмаси раиси И.Рахаталиевлар Чиноз туманида истиқомат қилувчи фронт орти мехнат фахрийлари Хувайдо Абдуллаева ва Салимжон Мирзажоновларнинг хонадонларида бўлиб, уларнинг холидан хабар олинди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#тадбир
#Чиноз

Ўзбекистон Республикаси Мудофаага кўмаклашувчи ''Ватанпарвар" ташкилоти Чиноз ЎСТК ходимлари "Пиёдалар харакат хавфсизлиги ойлиги муносабати билан тарғибот ишлари олиб боришди.
Тадбирда Чиноз тумани ИИБ ЙҲХБ бошлиғи, подпалковник Ш.Джалилов, ИИБ ЙҲХБ инспектори МАБ Д.Ғуломов, ИИБ маҳалла нозири, ҳамда Олмазор қўрғонидаги 5- сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари иштирок этди. Улар ўз сўзида йўлларда доимо хушёр ва огох бўлиш, йўл харакати қоидалари талабларини мукаммал тарзда ўрганиш, аввало пиёдалар ўтиш учун мўлжалланган махсус жойлардан кесиб ўтиш тўғрисида маълумотларни кенг ёритиб беришди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
[ Видео ]
9-Май Хотира ва қадрлаш куни

Хотира мангудир,
Қадр муқаддас.
Элнинг кўнгли ичра эҳтиром кетмас,
Тоғдек матонати ўзлигига хос
Ўтганларнинг ёди ажралмас мерос.

Чиноз тумани марказидаги Хотира майдонидан видеолавха.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
ЧИНОЗ ТУМАНИ ҲОКИМИ БОТИР АЛИМБЕКОВНИ 9 МАЙ -ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ МУНОАБАТИ БИЛАН ЧИНОЗЛИКЛАРГА ТАБРИГИ


Иккинчи жаҳон уруши миллионлаб бегуноҳ одамларнинг бевақт ўлимига, мислсиз йўқотишлар ва талофатларга сабабчи бўлган дунёдаги энг даҳшатли, қонли қирғинлардан бири сифатида инсоният тарихида муҳрланиб қолди.

Кўпмиллатли Ўзбекистон халқи ҳам ҳақиқий жасорат ва фидойилик кўрсатиб, фашизм устидан қозонилган ғалабага улкан ҳисса қўшди. Хусусан, 2 миллионга яқин юртдошимиз жангларда иштирок этиб, уларнинг 500 мингдан ортиғи қаҳрамонларча ҳалок бўлди.


Шу билан бирга, уруш даврида республикамиз фронт учун зарур бўлган озиқ-овқат, кийим кечак, қурол-аслаҳа ва бошқа воситаларни етказиб берадиган муҳим таъминот марказларидан бирига айланди.

Айниқса, юртдошларимиз жанглар давом этаётган ҳудудлардан Ўзбекистонга кўчирилган 1,5 миллиондан ортиқ кексалар, аёллар ва ёш гўдакларни бағрига олиб, оғир дамларда беқиёс ғамхўрлик кўрсатди.
Хусусан Чинозимиздан 4564 нафар йигитлар фронтга
жўнатилди.
Улардан
-халок бўлган фуқаролар сони 1916 киши;
-бедарак йўқолган фуқаролар сони 1624 киши;
-Ленинград блокадаси иштирокчилари сони 1нафар (Мария Никифировна) -жанг майдонида кўрсатилган жасорати учун орден ва медаллар билан мукофотланган фукқролар сони 1 киши ( Лобанов Николай Степанович) кишини ташкил этиши юракларимизни ларзага солади.
Халқимизнинг тарих саҳифаларига ўчмас харфлар билан битилган бундай мардлик ва матонати, олижаноблиги, меҳр-муруввати ва юксак маънавияти барчамизнинг қалбларимизга чексиз ғурур-ифтихор бағишлаб, фарзандларимизни ватанпарварлик ва аждодлар жасоратига садоқат руҳида тарбиялашда илҳомлантириб келмоқда.

Умумхалқ байрами муносабати билан фронт ортида мехнат қилган 38 нафар мехнат фахрийларини уйларига бориб совға саломлар ва эсдаликлар билан йўқлаб келинди.

Фурсатдан фойдаланиб, барча тумандошларни ушбу байрам билан самимий қутлайман.Хонадонларимиз обод, фарзандларимиз бахтли бўлишини яратгандан тилаб қоламан
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин.
БАЙРАМ БАРЧАМИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Toshkent viloyati Chinoz tumani Maktabgacha ta'lim bo'limi ko'p millatli xalqimizni«9 MAY XOTIRA VA QADRLASH KUNI» bayrami bilan muborakbod etadi. Xotira abadiy qadr - muqaddas Ajdodlarimizning o'chmas xotirasi doimo qalblarimizda mangu yashaydi inson manfaatlari e'zozlanayotgan yurtimiz doimo gullab yashnasin!
BAYRAMINGIZ MUBORAK BO'LSIN!
🧑‍🎨🧑‍✈️👩‍✈️👨‍🎨🧑‍🚀👨‍🚀🧑‍🚒

@chinozhayoti