Chinoz tumani hokimligi
2.11K subscribers
18K photos
2.16K videos
22 files
4.78K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
Forwarded from Alisher Mavlonov
#Семинар

АЁЛЛАР ДАФТАРИГА ҚАНДАЙ РЎЙХАТГА ОЛИНАДИ ВА ЧИҚАРИЛАДИ?

Олий Мажлис сенатидан Чинозга ташриф буюрган ишчи гурухи бир нечта маҳаллаларда бўлиб, аёллар дафтарига рўйхатга олиш ва ундан чиқариш бўйича холатларни ўрганганда бир қанча хатоликлар борлигини аниқлаган эди.
Ана шу камчиликларни тугатиш, дафтарни юритиш тўлиқ ўрганиш бўйича 4 та сектордаги махаллаларда "Аёллар дафтари"га киритилган хотин - қизлар билан ишлаш тизими, уларнинг муаммоларини хал этиш ва рўйхатдан чиқариш механизмлари"хақида семинар ўтказилди.
Туман хокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Нигора Муҳамадиева аёллар дафтарига рўйхатга олиш, ишлаб чиқилган вақтинчалик тартиб, ундаги тоифалар, рўйхатдаги аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш, уларни турар жой билан таъминлаш, дафтардан чиқариш тартиби хақида тўлиқ тушунтиришлар берди.
Кўтарилган саволларга жавоблар берилди.
Маълумки юртимизда аёллар билан ишлашнинг янгича тизими жорий этилди.Унда ишсиз, камбағал, боқувчисини йўқотган аёллар, ёлғиз оналар, ажрашган, ногиронлиги бўлган нотинч оилалар билан манзилли ишлар олиб борилиши назарда тутилган.
Дархақиқат, "қайси бир давлатни ривожланганлигини билмоқчи бўлсанг аёлига бўлган эътиборга ахамият бер" деган ақида бор. Чунки аёл миллат тарбиячисидир.
Семинарда президентимизнинг яқинда Тошкент шахри Яшнаобод тумани маҳалла фаоллари билан учрашувидаги айтилган фикрлари видеоролик орқали намойиш этилди.
Семинар иштирокчилари мавзу бўйича керакли маълумотларга эга бўлишди.Бу эса ишда қўллаш учун дастурий амал бўлади.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
🌐Центральная Азия продолжит играть важную роль транзитного региона в контексте трансевразийских коридоров

📌Такую точку зрения озвучил координатор проектов Европейского института азиатских исследований Альберто Туркстра.

▪️Эксперт уверен, что «Центральная Азия, безусловно, продолжит играть важную роль в качестве транзитного региона в контексте трансевразийских коридоров, связывающих Китай с Европой».

▪️Аналитик считает, что развитие логистических цепочек в Центральной Азии является ключом к сокращению бедности и экономической диверсификации.

📌Напомним, годом ранее в ЦЭИР проходила встреча с Альбертом Туркстра.

▪️Стороны обсуждали внедрение альтернативных услуг, которые могут увеличить реальные доходы мигрантов.

на русском: review.uz/8mc

@reviewuz
@reviewuznews
@review_en
Forwarded from Alisher Mavlonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тадбиркорлик
#Чиноз

Оддий новдалардан санъат асари яратаётган Рохила опа аслида Аёллар дафтарида рўйхатда туради. Кредит олиб анча ишини тиклаб олгач, хозир эри хотин қўли қўлига тегмай мехнат қилишмоқда. Энди улар ўзлари каби қийналган оилаларга сават тўқиш сирларини ўргатишмоқчи.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Чиноз

#Ёшлар

Ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш уларнинг бўш вақтларидан унумли фойдаланиш, спортга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида жорий йилнинг 30 апрел санасида Чиноз тумани Эшонобод қишлоғида жойлашган 20-сонли ўрта таълим мактабига "Ватанпарвар" ташкилоти Чиноз ўқув спорт техника клуби ходимлари ташриф буюрди. Улар ўз ташрифида 10-11 синф ўқувчилари билан учрашиб уларга "хаволи милтиқдан ўқ отиш" спорт тури бўйича машғулот тадбири ўтказилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Forwarded from Нигоҳ
⚡️ Қирғиз-тожик можароси тугади

🇹🇯🇰🇬 Тожикистон ва Қирғизистон президентлари вазиятни телефон орқали муҳокама қилиб, май ойида учрашишга келишиб олдилар.

❗️ Айни пайтда барча турдаги қўшинлар ва ҳарбий техника доимий дислокация жойларига қайтмоқда.

▪️ Фуқароларнинг эркин ҳаракатланиши учун йўллар очиляпти.
▪️ 1 май куни Боткен вилоятида икки мамлакат ҳукуматлараро комиссияларининг йиғилиши бўлиб ўтади.

🇺🇿 Э.Рахмон ва С.Жапаровнинг шахсий алоқалари уларнинг Ш.Мирзиёев билан суҳбатлашганидан кейин бўлиб ўтди. Ўзбекистон президенти томонларни вазиятни нормаллаштиришга чақирган эди.

Аввалроқ Тошкент Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ва барча зиддият ва келишмовчиликларни фақат оқилона муроса асосида ҳал қилишга бир неча бор чақирган.

👉@nigoh_01
#Дайжест

❗️29.04: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Пискент.
"Дўстлик" маҳалласидаги қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган дам олиш маскани аслида қандай жой?

*Тошкент тумани.
🔹
Очиқ осмон остидаги – “Ёшлар оқшоми”.
🔸Навбатдаги "Ҳоким ва ёшлар учрашуви" "Алишер Навоий" маҳалласида ўтди.

*Бекобод тумани.

🔹Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.
🔸Профилактик назорат кучайтирилди.

*Чиноз. Туманда оммавий сайёр қабул ўтказилмоқда.

*Паркент. Ихтисослаштирилган бўш иш ўринлари ярмаркаси.

*Қибрай. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олинди.

*Зангиота.
🔹Янги 70 уринли тикув цехи ишга тушди.
🔸Меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

*Ангрен шаҳри. "Ёшлар: 1+1" дастури доирасида навбатдаги ўқув курсини якунлади.

*Бўка. Банк ҳомийлиги асосида маҳалла аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланди.

*Олмалиқ.
🔹Оқова қувури янгиланди.
🔸"Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"да рўйхатда турган ишсиз фуқаролар учун экскурсия ташкил этилди.
🔹20 нафар ота-оналарга маъмурий жарима белгиланди.

*Бекобод шаҳри. Савдо ярмаркаси ташкил этилади.

*Оҳангарон шаҳри.
🔹
Тошкент вилояти ФВБ томонидан Оҳангарон шаҳрида ёнғин ўчириш амалий спорт тури бўйича мусобақа ташкил этилди.
🔸Ташқи ишлар вазирлиги Оҳангароннинг 8 минг аҳолисига ёрдам кўрсатди

*Бўстонлиқ. Жасорат тимсоли.

*Янгийўл шаҳри. Шаҳарда байрам кайфияти.

*
Қуйи Чирчиқ. Туманда тупроқ қопламали ички хўжалик йўлларни шағаллантириш ишлари бошлаб юборилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Forwarded from Alisher Mavlonov
Чиноз туманида Ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ярморка бўлиб ўтди.